Хеч ким сенга амални умрбод бергани йук

Жалолиддин, Тошкент
folbin.jpg «Умрбод хокимлик килиш, урта аср иллати… Хеч ким сенга амални умрбод бергани йук» Ислом Каримов.
7 декабр куни «Туркистон» концерт залида булиб утган байрам йигилишида президент И. Каримов томонидан сузланган нутк, Узбекистондаги хоким ва хокимчаларнинг кунгилларига хавотир солиб куйди.

Тайёр маъруза матнидан чекиниш килиш, мамлакат президентининг хуш курган одати. Бундай чекинишлар, касал одамнинг алахсирашига ухшасада, айнан ана шу когозда ёзилмаган гапларни оддий фукаролар жон кулоги билан тинглайди ва хулоса чикаради. Махаллий ОАВда эса бу гаплар четда колади – улар расмий маъруза матни билан кифояланадилар.

Хуллас уша кунги байрам йигилишида президент Узбекистондаги хокимларнинг фаолиятига алохида тухтаб утди.

«Хокимлар кандай ишлаяпти? Ёки уларнинг оёги ердан узилдими? Мен хайрон коламан, мен ишонч билдириб хокимликка куяман, бир икки йил яхши ишлайди, кейин айнийди. Бунга сабаб нима, ким айбдор?» деди президент.

Ва шу захоти, бу тубсиз саволларга узи жавоб бериб куяколди.

«Узимиз айбдормиз. Уларнинг хурмача киликларига панжа орасидан караймиз, лаганбардорлик киламиз».

Шундан сунг президент барча партияларнинг вилоятлардаги булимлари фаоллари хокимларнинг килмишлари хакида бемалол республика президентига ёзишлари мумкинлигини айтиб утди.

«Мен албатда барча хатлар билан танишиб чикаман, ва уша вилоятга керак булса, узим бориб, хаммасини жойига куйиб келаман» деди И. Каримов.

Расмий маъруза матнини бир четга куйиб куйган президент, хокимларни куркитишда давом этди.

«Умрбод хокимлик килиш, урта аср иллати… Хеч ким сенга амални умрбод бергани йук» деб хитоб килди президент Каримов, залда утирган хокимларга карата.

Албатда у бу гапни бекорга айтмади, кимлардир бу гапни «Демак, у якинда кетади» деб тушунган, бу нотугри, у хали кетмайди, аксинча, у энди хокимлар ва бошка амалдорларни айбдор килишни бошлайди.

Худди Амнистия хакидаги карорни кутаётган махбуслардек, Президент сайловларини кутаётган халк эса, президентнинг нуткидаги бу чекинишлардан, янги катагонларнинг совук хиди келаётганини пайкаб турибди.

Хукумат қадамларидан хабардор булган бир киши буни шундай изохлайди.

-Энди у сайлов олдидан халкка узини курсатиш учун, рахбарларни камашни бошлайди. Бу жараён аллакачон бошланган. Тез кунларда «паст ва гаразли ниятларда, рахбарлик органларга сукулиб кириб олиб, тараккиётимиз ва фаровон хаётимизга болта ураётган кимсалар» борлиги хакида ОАВ шовкин сурон солишни бошлайди. Кейин эса жазо машинаси ишга тушади, куплаб хоким ва хокимчалар, хукук тартибот органларидаги катор рахбар ходимлар камокка тикилади. Халкка эса «Мана сизлар нима учун ёмон яшаётган эдингизлар, энди бу жиноий гурухлар йук, энди хаммаси яхши булади» деган маънодаги тушунчалар яхшилаб синдирилади. Президент катта уйинни энди бошлади.

Бу уйин нима билан тугашини вакт курсатади. Хозирча эса шу нарса маълумки, Узбекистондаги барча вилоят ва шахар хокимлари ё депутат, ёки сенаторлик макомига эга. Зеро, президентнинг «катта уйин»ни хакидаги гаплар хакикатга якин булса, биринчи булиб ана шулар жабланишади. Улар карши хужумга утиши хам мумкинми?

– Булиши мумкин, ахир бир вактлар куркок ва лаганбардор Хрущев, дахшатли ва кудратли Берияни йикитган-ку? Эхтимол тарих кайтарилар?! – дейди манба.

Умуман, президентнинг Конституция байрами муносабати билан сузлаган нутки, аникроги нуткнинг норасмий кисми, президентнинг келгуси режаларига бир кадар ойдинлик киритди.

Оддий фукароларни эса, бошка нарса ташвишга солаяпти. Президентнинг маъруза пайтидаги «Белимизни яна бир марта каттик боглаб ишласак, хаммаси яхши булади» деган сузларини улар сира хазм кила олмаяптилар.

– Демак, ахволимиз Яна огирлашади. Качонгача давом этади бу? Ёки Яна 15 йил кутамизми?, – дейишади улар куйинишиб.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s