Advokatning kundaligidan

adolat1.jpgКонституциямизни химоя килайлик
(ёхуд, амнистия актини куллаш тартибини белгиловчи НИЗОМдаги зиддиятлар хакида)

«Конституциямизга тажовуз килиниши холати, яъни уни рухига зид булган хужжатларнинг кабул килиниши ва хаётга тадбик этилиши жуда куп учрайдиган ходиса, бу хакдаги мисолларни истаганча келтириш мумкин,…»

Агарким, узбек тилида гапирадиган айбланувчилар учун бир хил, рус тилида гапирадиганлар учун бошкача конун асосида жиноий жавобгарлик белгиланса, ундай конунни Конституцияга мос деб буладими? Албатда, йук.

Афсуски, гарб давлатлари фукароларидан фаркли уларок, ватандошларимизнинг купчилиги Конституциямизга зид булган хужжатларга нисбатан локайд, бефарк муносабатда буладилар. Аслида Конституцияга зид хужжатлар кабул килинишининг узи Конституциямизга килинган тажовуз хисобланади. Конституцияни хар кандай тажовузлардан асраб авайлаш хар биримизнинг хукукимиз, бурчимиз, вазифамиздир.

Биз факат Конституция кабул килинган сана якинлашганда Конституция нормаларини макташ билан озгина шугулланамиз-да, кейинги йил декабр ойи якинлашгунча кадар Конституциямизни борлигини деярли унитиб куямиз. Аслида хар бир ходисани Конституция нормалари оркали бохалашга урганишимиз керак.

Конституциямизга тажовуз килиниши холати, яъни уни рухига зид булган хужжатларнинг кабул килиниши ва хаётга тадбик этилиши жуда куп учрайдиган ходиса, бу хакдаги мисолларни истаганча келтириш мумкин.

Иккита хаётий мисол оркали фикримни тушунтиришга харакат килай:

Биринчиси;  Жиноят кодексининг 104-моддаси диспозицияси узбек тилида бир хил, русчада бошкача:

    Узбек тилида;

    «104-модда. Касддан баданга огир шикаст етказиш.

    Содир этилаётган пайтда хаёт учун хавфли булган касддан баданга огир шикаст етказиш натижасида куриш, сузлаш, эшитиш кобилиятини йукотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чикиши ёки унинг фаолияти тамоман йуколишига, рухий касалга чалинишга ёки умуман соглиги бузилиб, умумий мехнат кобилиятининг уттиз уч фоизидан кам булмаган кисмининг доимий йуколишига ёки хомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашига сабаб булса, – уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади», деб;

    Рус тилида;

    «Статья 104. Умышленное тяжкое телесное повреждение

    Умышленное причинение телесного повреждения, опасного для жизни в момент причинения или повлекшего за собой потерю зрения, речи, слуха или какого – либо полную утрату органом его функций, психическую болезнь или иное расстройства здоровья, соединенное со стойкой утратой обшей трудоспособности свыше тридцати трех процентов, или прерывание беременности либо неизгладимое обезображение тела – наказывается лишением свободы от терх до пяти лет», деб берилган.

Конуннинг нормасидан куриниб турибди-ки, узбекча гапирадиган жиноятчини жиноят кодексининг 104 – моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш учун икки шарт булиши талаб этилиди:

Биринчиси, етказилган жарохат содир этилаётган пайтда хаёт учун хавфли булиши;

Иккинчиси, шундай жарохат туфайли куриш, эшитиш, сузлаш, …..(ва бошка конун нормасида саналган) окибатлар юз берган булиши;

талаб этилади.

Энди рус тилида ёзилган конун нормасига эътибор беринг:

Унга кура «умышинное причинение телесного повреждения, опасного для жизни в момент причинения»нинг узи жиноят экан, бирон бир окибат юз берган-бермаганидан катъий назар, уша холатнинг узида шахсни ЖКнинг 104 – моддаси 1 – кисми билан айблаш мумкин буларкан ёки жарохат туфайли конунда курсатилган окибатлар юз берган холларда хам.

Куринади-ки, 1995 йил 1 апрелдан буён бир-биридан кескин фарк киладиган икки тилдаги икки хил конун нормаси хаётга тадбик этилиб келинмокда. Бу нормалар икки хил эканлигини деярли хамма судьялар, прокурорлар, терговчилар колаверса, соха олимлари, хуллас, купчилик билишади, бирок улар «шу масалани кутарсам мени ёмон куриб колишлари мумкин», деб фикр юритиб, Конституцияга зид нормани тугирлаш кераклиги хакида Олий Мажлисга таклиф киритмайдилар.

Адвокатларчи, ахир уларнинг ажралиб колишдан куркадиган мансаби йук – ку!

Адвокат нашрларини укисангиз, уларда конундаги зиддиятлар, конституцияга зид конун ва конун ости актлари адвокатлар томонидан каттик танкид килинганига гувох буласиз. Бирок, адвокатларнинг куплаб яхши таклифлари хам хавода муаллак колаверади, бунинг натижасида биринчи навбатда Конституциямиз жабр куради, обрусизланади.

Конституциявий судга конституцияга зид хужжатлар амалиётга кулланилаётгани хакида хабар берган адвокатларнинг таклифи купинча инобатга олинмайди.

2. НИЗОМнинг КАРОРга зидлиги хакида.

Конституциямиз белгилаган тартибга кура, Президент такдимномасига асосан Олий Мажлис Сенати амнистия тугрисидаги КАРОРни кабул килади. КАРОРда хаммага тушунарли килиб махкумлар «жазодан озод килинсин», деганидир.

Амнистия акти эълон килинганидан кейин, турт нафар рахбар имзолаган, амнистия актинии куллаш тартибини белгиловчи НИЗОМ ишлаб чикилади. Бу НИЗОМда амнистия хакидаги КАРОР матнига зид булган тартиб белгиланади: «Ушбу амнистия тугрисидаги КАРОРга кура асосий жазодан озод этилган махкумлар кушимча жазолардан озод килинмайди».

Агарким Президентимиз махкумларни факат асосий жазодан озод килишни хохлаганларида эди, такдимномага «махкумлар асосий жазодан озод килинсин» деб курсатган, СЕНАТ худди шу мазмундаги КАРОРни кабул килинган буларди. Бу холатда КАРОРнинг асл мазмуни НИЗОМ билан узгартиришга хожат колмаган буларди.

Турт нафар рахбар имзолаган НИЗОМ (Конституцияга зид равишда) амнистия матнига киритилган тузатишга ухшаб колган.

Кониституциямиз мазмунига кура, Президентнинг такдимномасига асосан СЕНАТ амнистия тугрисида КАРОР кабул килади. Демак-ки, унинг мазмунини 4 та идора ишлаб чиккан НИЗОМ оркали узгартиришга йул куйилмайди.

Амнистия тугрисидаги КАРОРда «Мазкур карорга асосан жазодан озод килинмайдиган шахслар жазо муддатининг уталмаган кисми куйидагича кискартирилсин», дейилган. Бу жумлада аник килиб курсатилган-ки, жазо муддати кискартирилган шахсларни кейинги амнистияда «жазодан озод килинганлар» деб олиши мумкин эмас.

НИЗОМда «Мукаддам авф ёки амнистия тартибида жазодан озод килинган шахслар деганда Узбекситон Республикаси Президенти Фармонлари асосида:

– судланганлиги тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигидан катъий назар суд томонидан белгиланган жазолардан;

– суд хукми чикарилмай жиноий жавобгарликдан озод килинганларни тушуниш керак», дейилган.

Бу холатда хам амнистия хакидаги КАРОРдаги «жазодан озод килинсин» деган жумла НИЗОМда узининг асл маъносига зид талкин килинган. Ахир, «жазодан озод килиш» ва «жазодан озод килинмайдиганлар учун жазонинг уталмай колган кисми кискартирилиши» хакидаги тушунчалар маъзмуни амнистия хакидаги КАРОРнинг матнида берилган-ку!

Устига-устак, НИЗОМда жиноят хукуки фани тушунчаларига ва Жиноят кодекси нормаларига зид равишда, жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларни жиноий жазодан озод килинган деб олиш кераклиги тушинтирилган.

Конун талабига кура Судланганлиги тугалланган ёки олиб ташланган шахслар судланмаган деб хисобланади, демак уларга нисбатан хам амнистия акти кулланилиши керак.

Шахснинг судланганлик холати учганда, уша шахсга амнистия акти кулланганлик холати хам учади. Судланганлик учган (тугалланган ёки олиб ташланган) шахсга амнистия актини кулламаслик хакидаги НИЗОМ эълон амнистия акти матни хамда жиноят хукуки фани талабига, хусусан Жиноят Кодексини 77-моддаси, демак-ки Узбекистон Республикаси Конституцияси талабига зид. Амнистия актини куллаш тартибини белгиловчи НИЗОМ сув ва хаводай зарур. Бирок, ундаги зиддиятлар бартараф этилмоги лозим.

Менимча, амнистия хакидаги КАРОРни куллаш тартибини белгиловчи НИЗОМ Адлия вазирлиги мутахасислари томонидан урганилиб, тегишли тартибда руйхатдан утказилса, НИЗОМ КАРОРга мос буларди.

    Гиёс Номомзов. Адвокат.

    12 декабрь 2006 йил. Жиззах шахри.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: