Tarixga nazar

konstitutsiya1.jpgСАВОЛ׃ Мана бир неча кундирки, ҳамма жойда Ўзбекистон Конститутцияси ҳақида гап бормоқда. Шу ҳужжатнинг асл тарихи ҳақида маълумот беришингиз мумкинми? (Ражаб, Бухоро).

 

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Саволингизга бундан саккиз йил олдин ёзганим мана бу сатрлар жавоб бўлади деган умиддаман.

 

 

КОГОЗДА ХАКИКАТ

 

1992 йил 8 декабрда, 12-чакирик Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ун биринчи сессиясида мамлакатнинг янги Конституцияси кабул килинган эди.
Худди кечагидек ёдимда. Президент Девонида лойихаси тайёрланган ва сунгра хориждан келган икки-уч олим тарафидан у ер бу ерига калам тегизилган бу хужжат вилоятларга мухокама килиш учун юборилди.

Узбекистон Президентининг давлат маслахатчиси Мавлон Умрзоков ва Вазирлар Махкамаси раисининг биринчи уринбосари Исмоил Журабеков навбати билан вилоятларга ташриф буюриб, хар бир вилоятдан сайланган Узбекистон Халк Депутатларини мухокама учун бир жойга туплашарди.

Кискагина давом этган бу мажлисдан кейин матбуотга берилган хабарда, «фалон вилоятдаги Узбекистон Халк Депутатлари Конституция лойихасини мухокама килдилар ва унинг 89-моддасига «УзбекистонРеспубликаси Президенти айни вактда ВазирларМахкамасининг раиси хисобланади» жумласини киритишни таклиф килдилар», деган сатрлар урин оларди.

Барча вилоятларда утказилган йигилишлардан факат ана шу таклиф чикканига ургу бериларди. Гап шундаки, Гарбдан келган олимлар Конституциядаги баъзи моддаларнинг гайридемократик эканлигини таъкидлаганлари боис юкоридаги «демократик усул» уйлаб топилганди.

Дархакикат, Узбекистон Конституцияси хеч кимга суз бермайдиган даражада гузал сузлар билан ёзилган. Унда инсон хукуклари, давлат суверенитети, хозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулият, демократия ва ижтимоий адолатга садокат, халкаро хукукнинг умум эътироф этилган коидалари ва шу сингарилар учраганда Гарбда демократиянинг отасиман, деб юрганлар хам лабини ялаб коладиган мукаммал жумлалар бир орага келтирган.

Лойихада куппартиявийлик, суз ва тушунча, намойишлар эркинлиги кафолатланган булсада, биз унда демократик давлатнинг тамойилини ташкил этадиган асосий умуртка йуклигини уктиргандик.

Маълумки, демократик хукукий давлат уч устунга таянади. Конунчилик, ижро ва махкама устунларининг умумдунё эътироф этган вазифалари бор. Ана шулардан баъзилари унутилдими, бу устунларнинг буйи кесилади ва томнинг огирлиги бошка устунга колади. Бунинг окибатлари эса тахликали.

Демократик хукукий давлатда конунчилик, ижро ва махкама кучлари пропорционал равишда бир бирини назорат килиб туради. Шу нуктаи назардан карасак, Конституциянинг 95-моддасида шундай сатрлар бор: «Президентнинг конституциявий суд билан бамаслахат кабул килган карори асосида Олий мажлис таркатилиб юборилиши мумкин». Демократик-хукукий давлатда бу нормал хол, качонки бунинг акси хам уз ифодасини топган булса. Тарозининг карамакарши палласида «импичмент» деган ходиса туриши керак. Гап шундаки, Олий мажлис хам Президентга ишончсизлик билдириш ваколатига эга булиш керак.

Ушанда мувозанат сакланади, лекин бизнинг довруги олам Конституцияда бу нарса йук. Бунинг окибатини эса хар кун, хар соатда куриб турибмиз. Хатто инсон хаклари масаласи Олий мажлисда мухокама килинар экан, Президентнинг шахсан узи «Гапиринглар, камчиликларни айтинглар» дейишига карамай, бутун депутатлар жим эди. Ха, улар кузойнаги олиб куйилган олим, куролсиз майдонга туширилган аскарга ухшаб колгандилар. Ишончим комилки, бугунга кадар Конституциямизни мадх этиб, бир нечтадан китоб ёзган маддохи замонлар бугун хам, эртага хам уни тараннум этишади. Лекин битта нарсани курмасликка олишади, бу хужжат когоздаги хакикатдир.

Гапни чузиб утирмайлик, Конституциядан бир жумла укийлик: 34-модда: «Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий харакатларда, шунингдек, хокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг хукуклари, эркинликлари ва кадркимматини хеч ким камситиш мумкин эмас».

Ха, мухолифатчи шахслар бугун не ахволда эканлиги сизга аён. Ёки яна бир жумла. 3-модда: «Фукаролар уз ижтимоий фаолликларини Узбекистон Республикаси конунларига мувофик митинглар, йигилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш хукукига эгадирлар». Мухолифат митинг утказиш у ёкда турсин, митинг утказиш учун рухсат сурасин-чи? Ха, бошига нималар келишини аллакачон тахмин килдингиз.
Дарвоке, сузимни беш йил олдинги вокеалардан бошлагандим. Ушанда вилоятларда утказилган кичик мажлисларни бахона килиб, Олий Кенгашда Конституция лойихаси мухокама килинмасдан овозга куйилди.
Унинг уша куни бир неча дакика ичида кабул килиниши хам олдиндан маълум эди. Чунки олдиндан лойиха кабули 8-декабрь тушдан кейинга белгиланган, кечкурун эса Навруз саройида катта зиёфат буюрилганди.

Худди олдиндан белгиланганидек, хаммаси вакти соатида утди. Конституциямиз хам худди олдиндан белгиланганидек когоздаги хакикатдан амалдаги хакикатга айланмай колди. (Ўзлигим, 1978).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: