Нуктаи назар

nasrullo_sayidov.jpgНасрулло Саййид
Ўзбекистон собиқ халқ депутати

Узбекистон Республикаси Конституцияси – ишламаган комус ва орзулар

12 – модда. Узбекистон Республикасида ижтимоий хает сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма- хиллиги асосида ривожланади.

34 – модда. Узбекистон Республикаси фукаролари-сиесий

партияларга-иштирок этиш хукукига эгадирлар.

60 – модда. Сиесий партиялар турли табака ва гурухларнинг сиесий иродасини ифодалайдилардавлат хокимиятини тузишда иштирок этадилар.

 

Утириб уйлаб коласан киши, харкалай анча демократик талабларга жавоб бера оладиган Конституциямиз бор. Мана 15 йилки бу Комус амалда. Комусимизни вараклаб туриб, унда анчагина “демократия”,”инсон хак-хукуклари”, “кадр-киммат”,”эркинлик” ва “адолат” -деган сузларни учратдим. Дунеда жуда куп кадрланадиган юкоридаги сузларни уз Конституциямизда куриш харкалай менга фахр туйгусини багишлайди.Дуне матбуотини вараклайман, “Узбекистон”- деган сузни излайман, топаману оркасидан уша, юкорида келтириб утган сузларни излайман. Худди уша сузларни “ЙУК”,-деган суз билан доимий эгизак езилаетганини куриб хафсалам пир булиб кетади. Бугиламан. Нега шунака? Худди шу саволларга жавоб излаб яна кулимга калам оламан.

Дунеда халклар куп. Океаниядаги купгина оролларда ва Африка тукайзорларида цивилизациядан ажралиб колган, ярим-ялангоч кабилалар хозирда хам яшайди. Хатто орасида одамхурлари хам бор. Уларни кабила бошликлари бошкаради. Уларнинг Конституцияси йук, аммо улар сайлашни билади. Кабила ичидан энг доно, энг аклли, энг зукко одамни узларига бошлик

килиб сайлай оладиган аборигенларга койилман.

Бизда Конституция бор, сайлов комиссияси бор, сайлов участкалари бор,

сайлов конунлари бор, хамма-хамма нарса бор.Лекин сайлов йук. Нега?

Бу саволга жавобни хамма биладигандек . Бизда диктатура, авторитаризм, сайловлар сохталаштирилади ва хоказо.Лекин хеч ким диктаторлар кандай тугилишини гапирмайди. Ахир, диктатурани – диктаторликка мойил рахбар билан, унга узининг бор хукукларини уз ихтиери билан топшириб куйган халк

яратади.

Биз шаркликларга нисбатан кулланиладиган бир сиесий термин бор – “шарк деспотизми”-деган. Бу – одамларнинг уз ихтиери билан, узиниг айрим хукукларини бировга топшириб куйишидир. Уни кенгрок маънода хам тахлил килса булади, яъни “фалончига мен ишонаман, мени номимдан гапираверсин”-

деган акида бизда жуда кучли илдиз отиб кетган. Урта осие халклари ичида

бу нарса айникса узбеклар орасида кучлидир. Узбеклар жуда узок вакт давомида, феодал тузумларда эзилиб яшаганлиги ва улар яшайдиган худудларнинг исенкорлик килишга нокулайлиги сабабли, уларни хамма нарсага кунишга, зулмга чидамли ва бардошли булишга ургатиб куйган булса ажаб эмас.

Киргизлар баланд тогларда, козоклар эса кенг сахрода яшаб, зулмлардан кочиб

кутулиш имкониятига купрок эга булганлар ва уларда бу деспотизмни енгилрок формасини куриш мумкин холос. Шу сабабли биз узбеклар махаллада, ишхонада, хамма ерда уз хукукларимизни бировга топшириб юбораверамиз.

Хатто сайловларга боришдан эриниб, сайлов когозларимизни даста-даста килиб, биров билан бериб юборишни одат килиб олганмиз.

Аслида “шарк деспотизми” гарбликлар уйлаганчалик колок бир минталитет эмас, аксинча бу бир маданият. Факат бу маданиятни яхшиликка юритишни, тараккиетга хизмат килдиришни уддалаб билишимиз керак. Бу учун халк бироз сиесийлашиши керак. Халкни сиесийлашиши учун эса купрок одам сиесатга кизикиши ва у билан шугулланиши керак.

Якинда Афгонистонда 63 та сиесий партия руйхатга олинганлигини эшитиб, екамни ушладим. Уйлаб карасам Россияда, Козогистонда, Киргизистонда ва Тожикистонда хам 50-60 сиесий партиялар фаолият курсатмокда экан. Дуне тажрибаси шуни курсатадики, демократия сари кадам ташлашни чин маънода ният килган давлатларда аввалбошда жуда куп сиесий гурухлар вужудга келади. Мана шу фикрлар ранг баранглигигигина халкни демократия сари етаклайди. Хуш Узбекистонда нега шундай булмаяпти? Нега янги-янги сиесий партиялар тугилиб, янги-янги дастурлар ишлаб чикилмаяпти. Нега “Эрк” ва “Бирлик”ни енида яна янги мухолиф харакатлар пайдо булмаяпти?

Балким шундай янги сиесий кучлар пайдо булганда, улар узаро бир-бирига Тош отиш курашини тухтатиб, асл максад сари купрок куч сарфлашга киришиб

кетармиди? Сиесий партияларнинг купайишидан хеч качон куркмаслик керак ва уни миллатни парчалашга еймаслик керак. Сиесий якдиллик билан, миллий якдиллик, бошка-бошка нарса. Миллат манфаатлари йулида сиесий партиялар якдил булишга интилсалар жуда яхши, аммо уларнинг дастурлари канчалик куп ва ранг-баранг булса янада яхши.

Тараккиетнинг дастлабки даврларида пайдо буладиган бундай жараен кейинчалик сиесий партияларнинг йириклашиши ва блокларга бирлашиши билан албатта давом этиши мумкин. Факат сукишдан бошка нарсани билмайдиган, илмсиз, сиесий савияси паст ва узи бирор бир аник фикр бера олмайдиган сиесатчилар янги сиесий партиялар тузиш хакидаги даъватларни ош кила олмасликлари аник. Лекин улар нима демасинлар бир еки иккитагина мухолиф сиесий партиягагина эга халк- жуда кашшокдир.

Узбекистон Конституциясининг ишлаши, мамлакатда хакикий демократик принциплар амал килиши – купрок уни ишлашини талаб килувчиларнинг купайишига бевосита богликдир. Шу борада ватандошларимни сиесий бахслар килишга ва ишламай туриб, котиб колган Узбекистон Конституцияси гилдирагини юритиб юбориш учун куч сарфлашга даъват киламан.

2006 йил 7 декабрь

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: