Talxiy:”Sodda” va “Zakunchi!”

adolat1.jpgИшингиз барор олмаётганига, раҳбарингизнинг ҳадеб таҳқирлаб ҳақорат қилишига ўз ҳуқуқингизни билмаслигингиз сабаб эмасмикин? Улар билан тенг  ҳуқуқларга эга эканлигингизни ҳамиша ҳис қилиб, шахс сифатида ўзингизни қуйи олмасангиз сизга ўктамлик қилиша олармикинлар?

Девор дармиён уйда яшаб, ёнма-ён далада ишловчи икки қўшни: — ўз   ҳуқуқини билмайдиган Эшмат ”содда” ва Тошмат “закунчи” лар таққосида сизга бир оз ҳуқуқий сабоқ бергимиз келди. Ҳар доим Тошмат ака сингари   ҳуқуқингизни билиб, ҳаққингизни ажратиб олиб юришингизни ҳоҳладик.

Инсон инсон бўлиб туғилганлиги учун ҳам энг олий қадриятларга эга.

 

***

Хўжаликдаги барча фермерлар туман Пахта Тайёрлаш Корхонаси (ПТК) билан шартнома тузиш учун Қишлоқ Фуқаролар Йиғини (ҚФЙ) идорасига чақиртирилди. Буни эшитган Эшмат ака биринчилар қатори идорага етиб келди. 

—Ў-ў-ў! Келдингизми Эшмат ака! Активсиз-да, активсиз! Қани печатни белбоғдан бўшатинг-чи.

Эшмат ака бу ерга киришдаёқ белбоғидан ечиб олган мухрини  ҚФЙ раисга узатди. Раис бир неча шартнома матнларини мухрлаб, “омонатни” эгасига қайтарди.

—Сўраганнинг айби йўқ болам, бу нима қоғозлар ўзи?

—Пахтанинг шартномаси бу! Ишингиз битди, четга туринг оқсоқол. Боошқаларга йўл беринг…

Эшмат ака яна ниманидир сўрамоқчи эди, лекин, раиснинг бошқа фермерга бурилганини кўриб, индаёлмай орқага қайтди.

 

***

Шартнома туздириш жараёни уч кун давом этди. Ҳар доимгидек, неча бор одам жўнатиб ҳам Тошмат “закунчи”ни чаришиб олишолмади.

Фуқаролар Йиғини раиси келмаганларни: “Шартнома тузишдан бош тортди”, -деб ҳокимга ёзиб берди. Правардида ҳоким туман миршаббошисини чақириб, шу ишни ўзи паёнига етказишни буюрди.

Бировнинг ҳовлисига шовқин солиб, бостириб киришга одатланган миршаббоши Тошмат акани кўчадан чақирди.  Тошмат ака уйдан чиққанини кўриб, сал иккиланганномо ҳовлига кириб борди.

—Печат-штампингизни олиб келинг, Тошмат ака! Сиз билан би-ир шартнома қилиб қўяйлик.

Бу мулойим оҳангдаги гаплар, бемаҳалдаги ташрифдан энсаси қотиб турган фермерни “эрита олмади”.

—Бизда дала қоровули бор. Хозирча миршабларга эхтиёжимиз йўқ эди, ўртоқ бошлиқ.

—Миршабхона билан эмас, пахта корхонаси билан шартнома қиласиз, демоқчиман.

—Нима, сиз ПТКга ишга ўтдингизми?

—Нималар деяпсиз, тавба. Мен туман ИИБ бошлиғиман-ку!

—Шунга хайронманда! Мансабингизни биларкансиз, ваколатингизни-чи? Ваколатингиз ғирт қонунбузарлик бўлаётган бу ўйинларга чек қўйиш бўла туриб, мени ҳам жиночтга ундаяпсиз, шундай эмасми?

—Нимаси жиноят экан бунинг? Ахир қоида бўйича ўзингиз бориб, ёки улар келишган вақтда шарномани мухрлаб беришингиз керак эди-ку!

— ПТКга борганимда ҳам, уларнинг ўзлари  келишганда ҳам мен: “Шартнома матнини ўқиб кўрай, маъқул келмаган жойларини ўзгартираман”- дедим. “Шартнома тайёр. Ўзгартиришга ҳаққингиз йўқ”- дейишиб, бланкани беришдан бош тортишди. Хўш, шартнома икки томоннинг келишуви ва розилиги билан тузиладиган бир битим, шундай эмасми, ўртоқ бошлиқ?

—Аслида шундай. Шартнома ёмон ёзилмаган-ку. Нимасини ўзгартирасиз бунинг?

—Шартнома мукаммал эмасдир. Биринчидан бу хозирча шунчаки бир қоғоз. Мен уни мухрлаб беролмайман. Агар, шундай қилсам, буюртмачи Ўзбекистон Республикаси, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни сифатий, иқтисодий ва қиймат баҳосини аниқлашнинг муваққат услуби” қоидаларини бузиб, бизнинг еримиз аҳволидан қатъий назар,  ўз манфаатларини кўзлаб хосилдорлик белгиларди. Иккинчидан, мен буютрмачидан жорий йил ҳосилини етиштириш харажатлари учун топширилажак хосил хисобидан эҳтиёжимизга яраша ойма-ой аванс тушириб беришини талаб қилардим. Улар шартларимга кўнса,  мархамат, имзолаганим бўлсин.

—Кўнмасачи?

—Кўнмаса, пахтамни шартимга кўнган бошқа туман корхонасига олиб бориб топшираман.

—Ий-е! Шунақа қилиб ҳам бўларканми?

—Қонунан шундай қилишга ҳақли эканлигимни яхши билсангиз керак. Қани қоғозни берингчи. Уйда ёнбошлаб бир таҳлил қилай.

Тошмат ака шундай деб сал бўшашиброқ қолган миршаббошининг қўлидан шартнома матнини олди.

—Энди ука, сизга бир гапни айтиб қўяй. Деҳқон тонгдан тунгача меҳнат қилади. У ҳам тирик жон, чарчайди, дам олиши керак. Энди тўшакка чўзилганимда миршаб эшик қоқади. Миршабларингизнинг айримлари мундир кийган кишига ҳамма бўйсиниши шарт, деб ўйлайди чоғи. Ҳокимнинг оғзаки буйруғи билан тун ярмида уйма уй юрадига миршабларни айтаяпман. Эртага разводингизда шуларни бир тартибга чақиринг. Соат ҳам икки бўлиб қолибди. Уйга кириб ётинг, десам унамассиз. Мен энди ётиб дам олишим керак. Уч соатдан кейин ишга жўнайман. Хўп омон бўлинг.

 

Бошлиқ эгасиз ховлида ёлғиз туриб қолганидан ноқулай ахволга тушди. “Яхшиямки, ҳамма бундай закунчи эмас, деб ўйларди у,-бундайларга мансабинг бир пул. Бетингда кўзинг борми, демайдия…”. Мундири енгига терлаган бурнини ортиб, машинасини ўт олдирган миршаббоши, ишини чала қолдириб, тўғри туманга жўнади.  

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: