Томошалар бошланди

ia8.jpg2007-йилда Узбекистонда президентга сайлов булиб утишини хамма билади. Лекин качон, кайси вактдалигини барча узича тахмин килиб юрибди.

Аммо Узбекистонда булса, Каримов аллакачон тайергарлик ишларини бошлаб юборгани оммавий ахборот воситаларидан купчиликка малум. Хозирча таргибот ва ташвикот ишлари норасмий шароитда олиб борилмокда. Бу ишга асосан бевосита ахоли билан ишлайдиган ва мафкурадан тула бахобар булган интеллигенция катлами жалб этилган .

Сайлов кaмпаниясининг норасмий кисмида “кизил” имомлар барчадан олдинда бормокдалар. Олий ва махсус урта таълим ходимлари эса улардан ортда колмасликка харакат килмокдалар. Уларга Каримовни умрбод президентликда колдириш гоясини таргиб килиш вазифаси топширилган.

Жума номозидаги даъватлар , республика олий укув юртларини бирида “Хеч кимга бермаймиз сени…”-анжуманларнинг ташкил килиниши…-булар хаммаси хали бошланиши.

Эмишки-давлатни бундай “яхши” бошкара оладиган инсон бошка йук экан.Ха булар хаммаси бошланиши. Хали расмий сайлов компанисининг бошланиш вакти келса курасиз нима булишини. Зур томоша бошланади !!!

Хукуматга карашли булган телевидение, радио, оммавий ахборот воситалари ,махалла кумиталари зур бериб БИР кишини таргибот кила бошлайдилар.Улар бу амаллари вактида уят, номус ва виждонни(агарда уларда булса) йигиштириб куядилар.

Уни кукларга кутариб мактайдилар ,унинг урнини хеч ким боса олмаслиги ва хеч ким халкини у каби сева олмаслиги ???-тугрисида эртадан кечгача валдирайверадилар.Узлари ишонмаган нарсага халкни ишонтирмокчи буладилар.Яна бу ишга ички ишлар ва хафсизлик хизмати сафарбар килингандан кейинги ахволни узингиз тасаввур килинг.

Лекин бу вактга келиб нима булишини хеч ким билмайди.Хали сайлов булишига купчилик ишонмайди-хам.Чунки ,хукуматдан хамма найрангни кутса булади;референдум уйлаб топиши ва хакаказолар…

Агарда сайлов булса у кандай булади? Каримовга ракиб номзод ким булади?Каримов хакикий мухолифат вакиллари томонидан муносиб номзод булмаслиги учун барча чораларни куллашга харакат килади. Номзод утган такдирда хам тенг шароитлар яратилиши амри махол булади. Каримов иложи борича узига карашли булган ва сайловда хужа курсинга катнашувчи шахс номзодини утказишга харакат килади.

Ва хеч кандай демократик принсипларга амал килмайди.Уз максади йулида бутун давлат машинасини ишга солади.

Шундай шароитда мухолифат вазифаси кандай булиши керак? Биринчи навбатда жипслашмок керак. Бу ерда барча харакат ва партияларнинг лидерлари колган аъзоларга урнак булмоги лозим. Барчага маълум хар кандай

куч маълум бир максад оркали пайдо булади. Мухолифат максади аник, биринчи максад Узбекистонда демократик жамият урнатишдир.Шу максад йулида барча кучларни бирлаштирмок зарур.

Бу масаладаги хар келишмовчилик ва иккиланишлик республикани бошкариб келаетган собик коммунистларга жуда кул келади. Мухолифатнинг ягона номзод учун курашиши зарурдир. Сайлов мобайнида жахон жамоатчилигининг диккатини мамлакатдаги сайлов жараенига тула тортмокка эришиш хам асосий максадлардан бири булмоги керак. Чунки, факат АКШ ва Европа давлатларининг фаол иштирокигина ушбу жараенни демократик утишини таминлайди. Шундай экан, биздан харакат-худодан баракат ва омад. Ишонаманки, уз юрти келажагига бефарк булмаган кишилар четда турмайдилар.

ЭЪЗОЗ БЕК.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: