Адвокатнинг кундалиги-3

ЗИДДИЯТ

adolat.jpg«Истагим амалга ошишини хохлаган холда, 2005 йил 2 декабрда кабул килинган аминистия актинии куллаш буйича ишлаб чикилган, турт нафар юкори мартабали идора рахбарлари имзолаган НИЗОМни имкон борича танкид килишга уринай,…»

Кеча, яъни 1 декабрь куни Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Узбекистон Републикаси Конститутцияси кабул килинганлигининг ун турт йиллиги муносабати билан амнистия тугрисида»ги Карори эълон килинди. Амнистия акти матни тушинарли ёзилган, унинг гоялари инсонпарварлик тамойилига тула мос келади. Энди тегишли идоралар биргалашиб, Ушбу аминистия актинии куллаш тартибини белгиловчи НИЗОМ ишлаб чикишга киришадилар.

Истардим-ки, уша ишлаб чикилажак НИЗОМ амнистия акти матнига, колаверса, хукукушунослик сохасининг фундаментал тушинчаларига зид булиб колмаса.

Истагим амалга ошишини хохлаган холда, 2005 йил 2 декабрда кабул килинган аминистия актинии куллаш буйича ишлаб чикилган, турт нафар юкори мартабали идора рахбарлари имзолаган НИЗОМни имкон борича танкид килишга уринай, зеро бу ишим яни НИЗОМнинг матнини яхшиланишига уз хиссасини кушсин.

2005 йил 2 декабрдаги амнистияни куллаш буйича НИЗОМнинг 6-бандини куллаш буйича келтираман:

«При применении Постановления об амнистии не учитывается судимость, снятая или погашенная в установленном законом порядке. Не имеющими судимость считаются и лица, осужденные за деяния, которые, согласно действующему уголовному законодательству не являются преступным. Не учитывается так же судимость лиц, отбывших наказание за преступления, совершенные по неосторожности, а также наказания, не связанные с лишением свободы за умышленные преступления.

Ранее освобождавшимися от наказания в порядке помилования или амнистии следует считать лиц, которые на основании Указов Президента Республики Узбекистан были освобождены:

– от отбывания наказания, назначенного судом, независимо от погашения или снятия этой судимости;

– от уголовной ответственности без вынесения приговора суда».

Биламизки, 2005 йил 2 декабрдаги амнистия хам Узбекистон Республикаси Президенти томонидан такдимнома киритилиб, Олий Мажлис Сенати томонидан кабул килинган эди. Амнистия актинии куллаш буйича НИЗОМни эса Узбекистон Республикаси Олий суди, Узбекистон Республикаси Миллий Хафсизлик Хизмати ва Узбекистон Руспубликаси Ички Ишлар Вазирлиги биргаликда ишлаб чикканлар. Уша НИЗОМнинг 6 – бандида ички зиддият бор эди, ушбу мавзумиз уша зиддиятнинг табиатини очишга каратилган.

Узбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 4 – моддасида «Содир этилган килмишининг жиноийлиги, жазога сазоварлиги ва бошка хукукий окибатлари факат Жиноят кодекси билан белгиланади. Шу Кодекснинг 77 – моддасида эса «судланганлик муддатининг утиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча хукукий окибатлари бекор булади,» деб белгиланган.

Агар хакикатан хам судланганлик муддатининг утиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча хукукий окибатлари бекор булса, у холда судланганлиги бекор булган ёки олиб ташланган шахсга нима сабабдан амнистия акти кулланилмайди?

Ёки, амнистия актинии куллаш ёки кулланмаслик шахснинг Жиноят содир этиб, судланганлигининг окибити эмасми?

Жиноят кодексида жиноий жавобгарликдан озод килиш бир тушунча, жиноий жазодан озод этиш бошка тушунча эканлиги конун нормалари оркали белгиланган ва жиноят хукуки назариясида бу мавзу кенг тушунтирилган.

Амнистия акти матнида «мукаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод булгач, яни касддан жиноят содир этган шахсларга» амнистия акти кулланилмаслиги белгиланган.

Амнистия актинии куллаш буйича НИЗОМни ишлаб чиккан идоралар амнистия актидаги матнни кенгрок талкин этиб, «амнистия бир марта кулланилади», деган мазмунни киритганлар.

Жиноят хукуки назариясига кура, иши терговда ёки судда курилмасдан харакатдан тугатилган шахсларни «жазодан озод килинганлар», деб олиб булмайди, чунки жиноят иши амнистия асосида тугатилмай судга оширилганда суд судланувчининг оклаши хам мумкин эди, башарти уни айбдор деб топган такдирда хам жазо тайинламаслиги ёки жазо тайинлаб амнистия акти билан жазодан озод килиш хам мумкин эди.

Шу сабабли хам жинояти иши амнистия акти асосида тугатилганларни «жазодан озод килинганлар» деб талкин этиш жиноят хукуки назариясига зид булади. Колаверса, жазо муддати амнистия акти асосида кискартирилган шахсларни хам «амнистия акти асосида жазодан озод килинганлар», дейиш унчалик тугри эмас.

Тушунишимизча, амнистия акти Президентимиз ва Олий Мажлис Сенатининг жиноят содир этганликда айбланган шахсларга нисбатан Муруввати.

Истардик-ки, уша Мурувватни НИЗОМ ёзувчи идоралар сунъй равишда камайтирмасалар.

Бир вактлар жиноят деб малакаланадиган килмиш учун шахс жиноий жавобгарликка тортилган ва унга амнистия акти кулланилган булса, бугунга келиб конунларимиз уша килмишни жиноят эмас деб белгилаган булса ушандай шахс амнистиядан бебахра колса, бундай холни хам адолатдан деб булмайди.

  Адвокат Гиёс Номозов.

Жиззах шахри. 2 декабрь 2006 йил

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: