MUNOSABAT

adolat1.jpgМая Носированинг мактубига жавоб. Президентдан эмас…..

Мая Носирова!Бу номни эшитган «Жиззахпахтасаноат» ташкилотига алокаси бор хар бир одам шайтонлаб колади.

Шу йилнинг 3 сентябридан буён «Ва нихоят пахта трестига бизни Маядан куткарадиган инсон рахбар булиб келди» деб тин олишганди ташкилот ходимлари. Чунки шу куни бирлашмага Янги рахбар тайинланди. Эскисини сал олдинрок кабинетидан кулларига кишан солиб олиб чикиб кетишганди.

Жиззах шахар ИИБсига карашли изоляторда 3 кун утирган собик рахбар, вилоят судидаги манбанинг сузига кура 170 миллион сумни давлатга тулагачгина у ердан чикариб юборилган. Хозир у Тошкентда даволанаяпти. Каттик куркиб кетган экан, бечора!

Мая опа уз рахнамосига ёзган хатида уялмасдан «Куп йиллардан буён «Жиззахпахта саноат» бирлашмасида кадрлар буйича бош мутахасиси булиб виждонан ишлайман» деб ёзибдилар!

Агар Сиз Хурматли Мая Носирова, хакикатда ВИЖДОНАН ишлаганингизда, утган йилги пахта мавсумида пахта кабул килган ва уни кайта ишлашда иштирок этган 200 нафардан ортик рахбар ва ишчи ходимлар бугунги кунда камокда утирмаган булардилар!

Агар сиз кадрлар танлашда, олдингизга келаётган «кадрлар»нинг чунтагига эмас, лаёкатига эътибор берганингизда, Жиззах вилоятида 2005 йил пахта хосилини тайёрлашда 1,5 миллиард сумлик кушиб ёзишларга йул куйилмаган буларди!

Кизик, уша пайтда сиз Виждонингиз кайси гурда эди? Сизни хамма нарсадан хабарингиз булган-ку?

«Жураев билар билмас келгандан менга тазийк утказа бошлади, чунки конуний ишлашга урганганман» дебсиз. Агар сиз КОНУНИЙ ишлаганингизда, 2005 йилда Учтепа пахта тайёрлаш заводига «атиги» 10 синф маълумотга эга булган Эрназар деган йигитни тайинлашларига, кадрлар буйича бош мутахасис сифатида каршилик билдирган булардингиз.

Хозир Эрназар камокда утирибди, ва сизга хар ойда бериб борган «доля»ларини эслаб, канчалигини хисоблай олмаяпти. У хам давлатга 200 минг АКШ долларидан ортик маблаг тулаши керак энди.

Бирлашмада нафакат рахбарлар, балки оддий ходимлар хам сизни «кура олмасликлари» табиий, чунки хамма сизни ута миллатчи, порахур, ва «ёзувчи» эканлигингизни яхши билади. Сизга каршилик килган, сизнинг йулингиздан юришни хохламаган канча канча ходимлар кетди, кулогини ушлашиб!

Ким билади сиз аслида кимсиз? Сизга Оллох козилик килсин.

Кайси бир йили бирлашмада сиз бир ходимани калтаклаганингиз учун, фукаролик судида яхшигина жазоингизни хам олгансиз. (Бу хакда хамма хужжатлар бор)

Бирлашмага тегишли булган каттагина бир цехни сотиб олганингиз эса биз ходимларни «шок» холатига туширган. Хозиргача, «хеч кими йук, ёлгиз аёл, биргина маошга буни кандай эплади экан?» деб уйланиб юрганлар канча?

Бизни, яъни узбек миллатига мансуб ходимларни «Баранлар! Сенлар качон одам булишасан? Яхшиям биз бормиз!» деб хакоратлагангизни эса биз хеч качон унутишмаймиз.

Шунинг учун хурматли Мая Носирова, Сиздан кутилганимизга шукур! Зора, энди кадрлар масаласига бирлашмада сал эътибор берилиб, вилоятда кушиб ёзишга салгина бархам берилар.

Аслида сиз хам турмада утиришингиз керак эди. Буйрук бажарган торозибонлар, лаборантлар эмас……

Энди Янги рахбар келиб, бирлашмани сизга ухшаганлардан тозалай бошлаганда, президентингиз ёдингизга тушдими?

Кушиб ёзишлар хакида уз вактида нега хабар бермадингиз уша рахнамоингизга?

Ишингизни тортиб олаётганидан куркиб кетдингизми? Куркманг, Янги рахбар Жураев хам бу ерда узок ишлай олмайди, чунки вилоят рахбарлари уни хам кушиб ёзиш каби жиноятларига албатда шерик киладилар. У хам шу мавсумдан сунг камокка тикилади.

Нафакат Жиззахда, балки бутун республикада шу ахвол. Кушиб ёзишлар «хосили» билан тулдирилган омборлар бушади, захираларнинг таги куриниб колди, одамларнинг кунгилларига куркув ва хадик оралаб колди….

Кунингиз битди Мая, кетинг энди, ишлагани куйинг бизни……..

Собик хамкасблар

1.имзо

2. имзо

28 ноябрь 2006 йил Жиззах шахри

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: