Узбек демократлари- АКШ Давлат департаментида

us_sd_logo.gifБугун АҚШ Давлат департаментининг Марказий Осиё бўлими раҳбарлари Америкада яшаётган Бирликпартияси раиси Абдураҳим Пўлатов, Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов ва “Озод деҳқонлар” партияси етакчиси Муҳаммадбобир Маликов билан учрашдилар.

Икки соатга яқин давом этган учрашувда асосан учта масала атрофида сўз юритилди.

Булар׃

1.Ўзбекистонда бўлажак президент сайлови, унда демократик мухолифатнинг ўрни ва мамлакатдаги бугунги вазият.

2.АҚШ солиқчилари ҳисобига ишлаётган “Озодлик” ва “Америка овози” радиоларининг ўзбек бўлимлари фаолиятини демократия томонга буриш.

3.АҚШда ҳалок бўлган Зоҳиджон Маҳмедов ва Олимжон Собировларнинг сирли ўлимлари билан боғлиқ масала.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти мулозимлари Ўзбекистон ва Ғарб муносабатлари, мухолифатнинг келажакдаги роли, демократия, инсон ҳуқуқлари борасидаги саволларига Муҳаммадбобир Маликов, Жаҳонгир Маматов ва Абдураҳим Пўлатовдан батафсил жавоб олдилар.

Учрашув сўнгида бу тадбир жуда ҳам фойдали бўлганига урғу берган мулозимлар келгусида яна шундай қабул тадбирлари уюштириш мақсадага мувофиқ эканлигини таъкидладилар.

ДЎК Матбуот хизмати.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: