Хали хам ундан нажот кутганлар бор…

adolat.jpgЖураевга ким хукук берган менинг соглигимга зарар келтириши, Конститутцияда берилган хукуким учун шунчалик эзиш, тазийк килиш, мен одам – ку!?.

Хурматли Ислом Абдуганиевич мен ёлгиз аёл энди нима килай?

Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга

нусхаси: Республика Бош Прокурори Р.Кодировга;

Хурматли Президент жаноблари,    Мен Узбекистон оддий фукароси, ёлгиз аёл, Давлатимизнинг Ватанпарвари.

Куп йиллардан буён «Жиззахпахта саноат» бирлашмасида кадрлар буйича бош мутахасиси булиб виждонан ишлайман, 2006 йил сентябрда бизнинг бирлашмамизга Раис этиб «Тошкентпахтасаноат» бирлашмасида биринчи уринбосар булиб ишлаган Абдукаххор Жураевни тайинладилар. Ишларни ташкил килиш кобилияти йуклиги, куполлиги, кадрларни тайинлашда мутлоко билимсизлигини курсатади, шунинг учун бирлашмада ишлар яхши даражага келмай оркага кетиб бораяпти. Унинг устига кекайиб мен нима айтсам шу булади, мен хеч кимдан куркмайман, Республика органларида зур огайинларим бор, ким менга карши булса синдираман деб куркитади.

Мен вилоятда 38 йилдан буён ишлайман, узим рахбар булганман ва жуда куп рахбарлар билан биргаликда яхши ишлаб давлат мукофатларини олганман.

Жураев билар билмас келгандан менга тазийк утказа бошлади, чунки конуний ишлашга урганганман, у эса менга мажбурлаб ноконуний сайлаган Учтепа пахта тозалаш корхонаси рахбари Гулом Мухитдиновга буйрук чикарди. Бу кадр олдинги рахбар Фарход Каримов билан биргаликда шу йилнинг хосилидан икки минг тонна пахта хом ашёсини, чигит сотиб, бойиб, корхонага камомад келтирдилар. Ушбу жиноят ишларини Раис Жураев Абдукоххорга «нега чора курмайсиз?» деганимда сизнинг ишингиз булмасин, бурнингни тикма деб хакоратлади. Ёмон булиб колдим ва мени хар куни ишдан кувиб, «кетмасанг милиция чакириб хайдатаман» дуб кун бермаяпти. Раисга бирлашма юристи, бирлашма профкоми шерик булиб хар хил хатлар, буйруклар чикармокда. Мен узим юрак гипертония касаллигим бор, хозирги кунда бюллетень олиб даволансам, хар кун имени чакириб хамма кадрлар хужжатларини топшир, топширмасанг эшигингни бузаман деб хужум килмокда.

Шу килмишига яраша Тошкент вилоятида кандай ишлаганини суриштирсам, 1999 – 2001 йилларда «Чиноз», 2003- 2006 йилларда «Узбекистон» пахта тозалаш корхоналарида рахбар булиб ишлаганда миллион – миллион сумлик зарар келтирган экан. Унга Тошкент вилоят прокуратураси жиноят ишлари очган, аммо огайинлари суддан олиб колган. Шундай одам бирлашма раиси булиб ишлай оладими деб Республика Бош Прокурорига, Вазирлар махкамасига 2006 йил 2 ноябрда телеграмма юборсам, хеч канака натижа йук. Жураев бир неча кун Тошкентда юриб тинчитиб келганга ухшайди. Лекин менга булган нафрат очикдан очик купайди.

Жураевга ким хукук берган менинг соглигимга зарар келтириши, Конститутцияда берилган хукуким учун шунчалик эзиш, тазийк килиш, мен одам – ку!?.

Хурматли Ислом Абдуганиевич мен ёлгиз аёл энди нима килай?

Сиздан химоя кутаман ва Жураев, Мухитдинов Фарход Каримов, юрист профкомларга жиноят конунчилигида белгиланган тартибда чора куришингизни сураб, умид билан

Мая Носирова.

«Жиззахпахтасаноат» худудий акциядорлик

бирлашмаси ходимлар булими бош мутахасиси.

28 ноябрь 2006 йил Жиззах шахри

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: