Адвокатнинг кундалиги

adolat.jpg“Марихуана” нима?

Кандай гиёхванд модда «Марихуана» деб номланишини билмайдиган адвокат бировни «Марихуана»ни саклаган ёки сотганликдаги жиноий айбловдан химоя кила оладими? Албатта, йук.

Бундай жиноий айблов буйича шахсни химоя килишини зиммасига оладиган адвокатнинг узи гиёхванд воситалар тугрисида маълум тасаввурга эга булмоги лозим.

Химоямдаги В.Турсунбоев 3,07 грамм марихуанани 10 минг сумга сотганликда айблангани боис, менинг олдимда хам «Марихуана нима?» деган саволга тугри жавоб топиши масаласи пайдо булди.

Узбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномасининг 1996 йилги 1-2-сонида БМТ томонидан кабул килинган “наркотик моддалар хакидаги Ягона Конвенция” хамда БМТнинг 1998 йилдаги “Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан конунга хилоф равишда муомула килишга карши курашиш тугрисида”ги Ковенциясининг 1 ва 2 жадваллари ва 1995 йил 1 апрелдаги наркотик моддалар устидан назорат килиш буйича Узбекистон Республикаси Давлат комиссияси карори 1-иловаси берилди.

Ушбу хужжатларда гиёхвандлик воситаларининг тулик руйхати берилган, жумладан унда марихуана деган гиёхвандлик воситасининг яна бир бошкача номи каннабис эканлиги курсатилган, яъни марихуана (каннабис) деб курсатилган ва ягона Конвенциянинг биринчи моддаса “b”- бандида каннабис (марихуана)га, “e”-бандида каннабис усимлигига “d”-бандида каннабис смоласи…га таъриф берилган:

b) «каннабис» означает верхушки растения каннабис с цветами или плодами (за исключением семян и листьев, если они не сопровождаются верхушками), из которых не была извлечена смола, каким бы названием они ни были обозначены;

с) «растение каннабис» означает любое растение рода Cannabis;

d) «Смола каннабис» означает отделенную смолу, неочищенную или очищенную, полученную из растения каннабис;

тарифнинг “b” – бандидан куринади-ки, марихуана наркотик моддаси деганда каннабис турига кирадиган усимликнинг юкори кисми – агар усимлик гунчалаган ёки гуллаган булса, уша гули ва гулни ураб турган баргларини, агар усимлик мевалаган булса, уша усимлик мевасининг данаги ажратилган кисмини “марихуана (каннабис)” наркотик моддаси деб олиниши кераклиги белгиланган.

Юкоридаги хужжатларда тушунтирилишича, Cannabis турига кирувчи усимликларнинг наркотик актив модда – тетрагидроканнабинал сакловчи кисми “Марихуана (каннабис)” деб аталувчи гиёхвандлик воситаси экан.

Узбекистон Республикаси Олий суди ахборотномасининг юкорида келтирилган сонида тушунтирилишича, наша усимлигидан тайёрланган гиёхванд воситалар (наша, гашиш, марихуана) нинг каннабидиоллик таркиби узгарувчан хосиятга эга экан. Масалан, оддий хона хароратида икки йил ва ундан ортик вактда сакланган гиёхванд воситаси таркибидаги наркотик актив модда – тетрагидроканнабинолнинг микдори биогенетик процесслар таъсирида аста-секин камайиб бориб, кейинчалик бу модда батомам бошка моддага – наркотик хисобланмайдиган – каннабинолга айланиб кетади, бундан эса кейинчалик иккита модда пайдо булади.

Бу холат 2 йил ва ундан ортик вакт сакланган гиёхванд воситаларнинг таркибида канча тетрагидроканнабинол борлигини аниклаш заруриятини тугдиради.

Агарда наша усимлигидан тайёрланган воситалар таркибида тетрагидроканнабинол топилмаса, уларнинг таркибида каннабинол ва каннабидиол борлиги туфайли бундай воситаларни гашиш ёки марихуана таркибига киритиш мумкин эмас, экан.

БМТнинг наркотик моддалар устидан назорат килиш буйича халкаро Программасини ва Узбекистон Республикаси хукуматининг биргаликдаги режасини амалга ошириш максадида Бош вазирнинг биринчи уринбосари И.Журабеков раислигида, наркотик моддалар устидан назорат килиш буйича Узбекистон Республикаси Давлат комиссияси тузилган ва уша вактда шу комиссия куйидаги Руйхатни тасдиклаган.

Приложение №3

к решению Госкомиссии по

контролю над наркотиками

от «1» апреля 1995 г.

Перечень

Наркотических средств с отнесением их количества

к небольшим и крупным размерам обнаруженных

в незаконном владении или обороте

№ Наименование наркотического средства Небольшие размеры Крупные размеры

п/п

1. Марихуана (каннабис)

высушенная (любым путем) 5 г 500 г

неневысушенная 25 г 2,5 кг

2. Гашиш, анаша 1 г 100 г

3. Смола каннабиса 0,4 г 40 г

4. Гашишное масло 0,5 г 50 г

Келтирилган ушбу Руйхат тушунарли эди, бу Руйхат халкаро хукук хужжатлари талабига хам мос эди. Бу Руйхатдан 1998 йил 22 май кунги янги Руйхат кабул килингунига кадар тергов ва суд амалиётида фойдаланилиб келинди. Янги Руйхат амалга критилгунгунга кадар куйида баён этиладиган муаммолар йук эди. 1998 йил кабул килинган ва 2000 йилда факат психотроп моддаларига узгартириш киритилган руйхат куйидагича:

Глава II Постановления Государственной комиссии Республики Узбекистан по контролю за наркотиками

Утверждено

Постановлением Государственной

Комиссии Республики Узбекистан

по контролю за наркотиками

от “22” мая 1988 г. №3

Перечень

Наркотических средств и психотропных веществ с отнесением их количества к небольшим, превышающие небольшие и крупным размерам, обнаруженных в незаконном хранении или обороте.

Наркотические средства

№ п/п Наименование Размеры в граммах

Небольшие Превышаюшие небольшие Крупные

свьше….до…включительно свыше

  1. Марихуана: 0,5 0,5 — 5,0 5,0

независимо от наличия 5,0 5,0 – 50,0 50,0

наполнителей (любых)

высушенная невысушенная

  1. Гашиш: незовисимо 0,1 0,1 – 1,0 1,0

от наличия наполнителей

(любых)

  1. Смола: каннабиса 0,05 0,05 – 0,5 0,5

независимо от наличия

наполнителей (любых)

  1. Гашишное масло 0,05 0,05 – 0,5 0,5

незовисимо от наличия

Амалдаги наркотик моддалар Руйхатда эса илгари Руйхатдан фаркли равишда наркотик моддага нима аралаштирилган булса хам, уша аралашманинг хаммасини наркотик модда деб олиш кераклиги курсатилган. Масалан, марихуана, гашиш, смола каннабиса, гашишное масло ва бошка наркотик моддалар руйхатига “независимо от наличия наполнителей” деган жумла кушилган.

Куриниб турибди-ки, 1998 йилдан буён тергов ва суд амалиётида кулланиб келаётган Руйхат БМТ томонидан кабул килинган “Единая Конвенция о наркотических средствах 1961 года” деган Халкаро хукук хужжатига талабига мос эмас. Юкорида келтирилганидек, Халкаро хужжатда Марихуана деган гиёхванд модда деб наша усимлигининг тетрагидроканнабинол сакловчи кисмини олиш кераклиги белгиланган. Хозирги тергов ва суд амалиётида кулланилаётган Руйхатда эса масалан Марихуанага кушилган хар кандай кушимчаси билан ашёни тарозига куйиб, унинг умумий огирлигидан келиб чиккан холда шахсни айблаш лозимлиги курсатилган.

Амалдаги Руйхат шундай тузилганлиги сабабли, купчилик жиноят ишларидаги далилий ашёлар Ички Ишлар Вазирлиги тизимидаги экспертиза муассасаларида экспертизадан утказилиб, уларнинг хулосаларида далилий ашёнинг умумий огирлиги, унинг гиёхванд модда эканлигини билдирувчи белгиси (масалан, марихуана дейишга унинг таркибида тетрагидроканнабинол борлиги) курсатилади, холос.

Бундай экспертиза хулосалари жиноят ишидаги далилий ашё тугрисида тулик тасаввур бера олмайди. Масалан, дейлик далилий ашёнинг умумий вазни 5 кг.ни ташкил этсин. Шу далилий ашёдан 0,01 грамм намуна олиб, тажриба утказилганда, унинг таркибида тетрагидроканнабинол борлиги аникланди. Демак, амалдаги Руйхат асосида энди бу далилий ашёни суд 5 кг ашё марихуана деб судланувчига жазо тайинлайди. Шунда фикр юритиб, жазо тайинласа, бундай жазо адолат принципига зид булади. Ахир ашёнинг тажриба учун олинган 0,01 граммлик кисмида тетрагидроканнабинол бор булиб, колган 4 кг 999,9 граммлик кисмида наркотик актив модда – тетрагидроканнабинол йук булиши хам мумкин-ку!

Фикримизча, Конун чикарувчи Жиноят кодексида айбдор килмишини гиёхванд модда микдорига караб малакалаш кераклигини белгилаган экан, демак-ки жиноят ишидаги далилий ашё тугрисида судларга тулик тасаввур берадиган (таркибий) экспертиза утказилиб, кейин жиноят ишлари судга оширилмоги керак, яъни далилий ашё таркибида канча наркотик модда борлиги хакидаги экспертиза утказилиб, кейин иш судга оширилмоги лозим.

Жиноят иши мазмуни далилий ашёдаги наркотик модда микдорига караб мазмунан хал этилиши лозим.

Амалдаги Руйхат ноаник булганлиги сабабли хозирги пайтда “Марихуана нима?” деган саволга тугри жавоб топиш кийин кечмокда. Фикримни тушунтириш учун конкрет жиноят иши тавсилотларига тухталаман:

Жиноят ишлари буйича Зафаробод туман судининг 2006 йил 26 сентябрдаги хукмга кура,

Турсунбоев Вахобжон Рахматович –1979 йил Зафаробод туманида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, маълумоти урта, хеч каерда ишламаган, буйдок, мукаддам судланмаган, депутат эмас, давлат мукофотлари олмаган, Зафаробод тумани «С.Синдаров» КФЙ Дустлик кучаси 15-уй 3-хонадонда яшаган, иш буйича эхтиёт чораси сифатида 2006 йил 13 майдан камокда, айблов хулосаи нусхасини 2006 йил 13 май куни олган.

Узбекистон Республикаси Ж.К.нинг 273-моддаси 2-кисми билан 5 йил муддатга озодликдан махрум килиниб, жазони умумий тартибли колонияларда уташ белгиланган.

В.Турсунбоев 2006 йил 13 апрелъ куни Д.Умурзоковга 10.000 сумга наша сотишга келишиб, пулни олиб, 14 апрель куни соат 11 ларда бир дона гугурт кутисига солинган «Марихуана» гиёхвандлик воситасини берган. Д. Умурзоков В.Турсинбоевдан олган гиёхвандлик воситасини Зафаробод туман ИИБга уз ихтиёри билан топшириб, унинг содир этган жиноятини фош этган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг 2006 йил 15 апрелдаги 50-сонли хулосасида В.Турсинбоевнинг Д.Умурзоковга утказган гиёхвандлик воситаси таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд булиб, «Марихуана» дейилиши ва унинг соф огирлиги 3,07 грамга тенглиги курсатилган.

Республика суд экспертиза Марказининг 2006 йил 10 июлдаги 3964/8-сонли хулосасига кура, текшириш учун юборилган оч-яшил, кунгир рангли усимлик майдаси наша усимлигининг майдаси булиб, таркибида актив гиёхвандлик модда – тетрагидроканнабинол мавжуд булиб, «Марихуана» – дейилиши, намуна – наша усимлигининг майдаси бир бутун массани ташкил этиб, унинг таркибида кушимча зарралар мувжуд эмаслиги хамда морфо-анатомик белгилари буйича нормал шароитда саклангани, унинг соф огирлиги 2,9649 граммни ташкил этиб, таркибида 0,0046 грамм тетрагидроканнабинол (ТГК) – наркотик актив модда мавжудлиги кайд этилган.

Судга оид наркалогик экспертизанинг 2006 йил 24 апрелдаги 44-сонли хулосасида В.Турсунбоев гиёхвандлик воситаси нашани чекиш йули билан эпизодик равишда истеъмол килиши ва гиёхвандликдан мажбурий даволанишга мухтож эмаслиги курсатилган.

Жиноят иши махкум В.Турсунбоевнинг химочиси берган шикоятга асосан 2006 йил 26 сентиябр куни вилоят суди апеллияция инстанциясида курилиб, суд хукми узгаришсиз колдирилган.

Вилоят судининг раиси билдирган протестида В.Турсунбоевга оид суд карорларини узгартириб, унга нисбатан Ж.Книнг 57-моддасини куллаб, Ж.Книнг 273-моддаси 2-кисми санкциясида назарда тутилган жазонинг энг кам кисмидан хам камрок жозо тайинлаш масаласи куйилган.

…ушбу ишни куриб чикиб, Вилоят суди Раёсати карор чикарди:

КАРОР

Жиноят ишлари буйича Зафаробод туман судининг 2006 йил 16 августдаги Турсунбоев Вахобжон Рахматовичга нисбатан чикарилган хукми ва шу хукмни узгаришсиз колдириш тушрисидаги вилоят суди апелляция инстанциясининг 2006 йил 26 сентябрдаги ажрими узгартирилсин.

В.Турсунбоевга нисбатан Уз.Р.Ж.К.нинг 273 моддаси 2-кисми билан Ж.К.нинг 57–моддаси кулланилиб, 2 (икки) йил муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинлансин.

Суд карорларининг колган кисми узгаришсиз колдирилсин.

Претест канотлантирилсин.

Жиноят ишлари буйича

Жиззах вилоят судининг раиси Б.Н.Норхужаев.

Узбекистон Республикасининг Адлия Вазирлигиининг Х.Сулайманова номидаги Республика илмий-тадкидот криминалистика маркази лаборотория мудири, кимё фанлари номзоди Т.Х.Исломов Олий Суд Ахборотномасининг 1999 йил 1 ва 2 -сонида «Использование возможностей экспертизы наркотических средств и рекомендации по определению их небольших, средних и крупных размеров» деган макола ёзган. Унда марихуана, гашиш, анаша, каннабис симоласи таркибида 50 мг тетрагидроканнабинол (высшая разовая терапевтическая доза) бор булса, уша микдоргина одамга бир марта наркотик таъсир эта олиши илмий жихатдан исботланган деб тушинтирилган.

Юкорида мисолда В.Турсунбоев бир марта «кайф» берадиган микдордан яъни 50мг 10,8 баробар кам (4,6мг) микдордаги тетрагидроканнабиноли бор ашёни сотгани учун, яъни наркотик таъсири йук ашёни сотгани учун 2 йилга озодликдан махрум этилган.

Соддарок килиб айтсак, В.Турсунбоев одамга бир марта наркотик таъсир эта оладиган микдордан 10,8 баробар кам булган микдордаги, яъни одамга наркотик таъсир эта олмайдиган микдордаги ашёни сотган учун дастлаб беш йилга озодликдан махрум этилган, кейин жазо камайтирилиб, 2 йилга озодликдан махрум этиш жазосига келтирилган.

Аслида жиноят таркибига тортмайдиган ашё учун В.Турсунбоевнинг хибисга олиниб, озодликдан махрум этилишига «Марихуана нима?» деган саволга тугри жавоб йуклиги сабаб булган.

Охирги марта Олий суд Пленумининг гиёхванд моддалар билан боглик ишлар буйича карори чикканига 12 йил тулди. Бу даврда янгича тушинтиришлар талаб этиладиган анчагина масалалар йигилиб колган.

Жиноятчини жиноят устида ушлайдиган тезкор вакил, уни айиблайдиган терговчи, айбловни тасдиклайдиган прокурор, окни ок корани кора деб хукм чикариши лозим булган судья, колаверса уша айибланувчини химоя киладиган адвокат «Марихуана нима?»лигини билмай туриб уз фаолиятини амалга оширса, шундай фаолиятни адолатли фаолият дейиш мумкинми? Албатта йук.

Г.Номозов. адвокат.

25 ноябр 2006 йил. Жиззах шахри

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: