Tahrirsiz maktublar:Ismsizning iddaosi

uzbek_senzura2.jpg

Салом хурматли тахририят, шу мухокама булимида хорижий радиоларга нисбатан танкиднинг куплигини куриб, мен хам уз фикримни билдирай дедим. Лекин меники танкид эмас. Ижобийрок. Сайтингиз юзини куради, деган умиддаман. Озодликни куп эшитмайману, лекин Америка Овози билан Би Би Си ни эшитиб тураман. Менинг назаримда бу иккиси Озодликка караганда анча объективрок ва балансни яхги ушлайдилар. Яъни фаол, адвокат ва хукук химоячиси
эмас, хакикий журналист сифатида ишлашади. Тошкентдаги радиоларда биз эшитмайдиган куплаб муаммоларни еритишади. Би Би Си, чамамда хаммасидан
анча тезкор. Америка Овозида эса овозлар яхши. Менимча, бу радиоларнинг хукуматга карши каттик гапиришининг хожати хам йук. Кутарилмаган мавзуларни кутариб, одамларни хукумат улардан нимани яшираетганини вокиф килиб турсаларгина, шунинг узи кифоя, шунда тузум халкнинг унга булган ишончсизлиги окибатида уз-узидан емирилади. Бу сиз таклиф этаетган революцион эмас, балки бир оз купрок вактни оладиган эволюцион жараендир.
Шунинг учун мен бу радиоларнинг фаолиятини тула-тукис куллайман. Ушбу мавзуингиз хам бир томонлама булиб кетмаслиги учун, фикрларимни чоп этасиз деган умиддаман, акс холда forum.uz даги бу сайт хакидаги баъзи фикрларга кушилмай иложим колмайди.

Рахмат, TA

ТАҲРИРИЯТДАН׃ Танқидий мақола ё хабар ёзганда ўз исмини яширганларни тушуниш мумкин. Хўш бировни ёки бировларни мақтаганда исмини яшириш нега керак? Бу ҳолда ана шу мақталганларга соя ташланади. Чунки ўқиган одам уларнинг ўзлари ўзларини шу йўл билан мақтамоқдалар деб ўйлаши мумкин-да! Бунинг устига эълон қилмасанг фалон бўлади деб пўписа қилинса…

 

%d bloggers like this: