Бирлашишга ургатинг

adabiyot1.jpg

Улугбек Бакиров

Кулни-кулга берайлик!!!

 

Киргиз халки бирлашиб,

Адолатни гапирди,

“Ислохатлар булсин”- деб,

Хукуматни чакирди.

Янгилайлик тезда биз,

Хаётимиз комусин,

Конун устивор булсин,

Саклайлик эл номусин.

Хур овоз керак бизга,

Эркин минбар берилсин,

Киргизлар хам дунёда,

Озод жамият курсин,-

-Деб, фикр билдирдилар,

Майдонда улар калкиб,

Халкнинг жур овозидан,

Тоглар турди чайкалиб.

Етти тун-кун майдонда,

Жон олиб, жон беришди,

Мухолифат бирлашиб,

Галабага эришди.

“Айрилганни айик ер,

Булинганни бури ер”,

Узбекка хам эй, Аллох,

Худи шундай кудрат бер.

Мухолифатчи дустлар,

“Якка мушт”га айланинг,

Аник максад йулида,

Курашишга шайланинг!..

Узбек халкини бугун,

Бирлашишга ургатинг,

Бир тану бир жон булиб,

Адоватни тугатинг.

Кардош киргиз халкидан,

Олайлик бизлар ибрат,

Мухолифат бирлашсин,

Бунда купдир, куп хикмат.

Бобурийлар авлоди,

Темурийнинг зурёди,

Келинг бирдам булайлик,

Кулни-кулга берайлик!!!

15.11. 2006.

 

НЕЧУН ИНСОН НОМИН ОКЛАМАДИНГ, СЕН ?..

 

( Андижон вокеалари”да кимлар террорни амалга оширган бўлса, ана

шуларга нафрат тарикасида ёзилган).

 

Бир эшикдан кириб, чикиб кетармиз,

Беш кунлик дунёда чопиб – елармиз,

Аждодлар изидан юриб келармиз,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Инсоф, эътикотдан хайхот урганлар,

Тилида иймон деб конга ботганлар,

Нафс й лида жон-ла, хандон отганлар,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Халол деб, дарс бериб”, харом еганлар,

Минг кишин ишлатиб, хузрин к рганлар,

Гох аждар, гох иблис тусин олганлар,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Инсон бўлиб келиб, ким-ла кетарсан,

Виждонинг бўлса-гар, алдаб нетарсан,

Лаънатларга колдинг, кимга айтарсан,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Аллохнинг каломин кўлда ушлаб сен,

Алдадинг ишонган ёрларингни сен,

Хар ишники билгил поёни бордир,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Бегунох инсонлар отилиб ўлди,

Зор какшаб, оналар куйиб-кул бўлди,

Келинлар гул каби очилмай сўлди,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Г даклар уволи, албатта, тутгай,

Харом дунё бир кун, бошингга етгай,

Эй, террорчи, тушун, бу кунлар ўтгай,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Газанда котиллар, конга тўйдингми?,

Халкимнинг нафратин билиб кўйдингми,

Шум ниятингдан, сен, энди кайтдингми

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Ўзбекнинг конида бордир жасорат,

Унга керак бугун, факат адолат,

Бўл инсон, б лгин мард, ёмон кабохат,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Ёлгоннинг умрини кискарок дерлар,

Хар ким эканини рарлар дерлар,

Инсон эмас, итлар бир-бирин ерлар,

Нечун инсон номин окламадинг, сен?

 

Аждодлар макомин сакламадинг, сен?

Сен ахир, инсонсан, инсон боласи,

Табиатнинг нафис гул-у лоласи,

Эх, эс-сиз, инсоний, инсоний номлар,

Сен кадрин етмаган, етмаган онлар.

 

КЕЛИБ КУНЛАР, КИЛСАНГ, АФСУС-НАДОМАТ,

СЕНИ КУТКАРОЛМАС, ХЕЧ БИР ЖАСОРАТ.

 

18 май, 2005 йил, Андижон.

%d bloggers like this: