Mухтож инсонларга ёрдам

birdamlik.jpg

Бирдамлик Ҳаракати Ўзбекистонда ёрдамга мухтож инсонларга ёрдам қўлини чўзмоқда.

Бундан бир неча ой олдин Бирдамлик Ҳаракати фаолларидан бирининг яқин қариндошига Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатилди. Бугунги кунга келиб тузалиб кетган беморнинг хурсандлиги чексиз. Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Яқинда, 13 ноябр 2006 йил Қашқадарё вилоят Қамаши туманида ёш келинлар, опа сингил Бахтигул ва Ойсоат хамда ака ука куёвлар Шуҳрат ва Шавкатларни туйи бўлиб ўтди. Бирдамлик Ҳаракатининг фаолларининг бевосита бошчилигида бўлиб ўтган бу туй имкон қадар ёшларга ёқадиган қилиб ўтқазилди. Туй туман Ички Ишларини тўлиқ назоратида ўтди.

Маълумот учун, Ака ука Шуҳрат ва Шавкатларни отаси бир қанча вақт олдин иқтисодий қийинчиликлар оқибатида вафот этган эди. Уларнинг онаси эса ўтган йили оғир касаллик ва иқтисодий ночорликдан вафот этди. Оғир иқтисодий ва сиёсий қийинчиликлар олдида ночор қолган бу йигитларга Ҳаракат фаоллари ёрдам қўлини чуздилар. Уларни иш ва уй жой билан таминладилар.

Ўзбекистонда миллионлаб ёш йигит ва қизлар иқтисодий қийинчиликка дучор бўлмоқдалар. Ёшларимиз бу қийинчиликлар олдида тушкунликка тушган. Афсуски, Харакат барча Ўзбекистонлик ёшларга моддий ёрдам бера олмайди.

Бирдан бир чора ёшларимизни ўзлари Ўзбекистондаги оғир аҳволни тушуниб етиб, Бирдамлик Харакати сафларига қушилишдир. Бирдамлик Харакати томонидан таклиф қилинаётган Нозўравон кураш усули Ўзбекистондаги диктатор режимига бархам беради. Ўзбекистонда сиёсий шароит ўзгарсагина иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларга кенг йўл очилади.

Бирдамлик Ҳаракати барча ёшлар билан ишлашга тайёр.

Бирдамлик Ҳаракати Матбуот Маркази.

%d bloggers like this: