TAHRIRSIZ MAKTUBLAR

bhayit.jpg

Яраланган  калб

   Боймирза  Хаит-метин иродали инсон эди.Унинг гайратига -шижоатига

тан бермасдан иложи йук. Эрта-ю кеч мехнат килишдан у  кишини хеч нима 

тухтата олмас эди.Ва  том маънода  у инсон  “Улкан

чинор”(Ж.Мухаммад)  эди. Бутун туркистонликларнинг   чинори эди.

   Халкимизнинг  яна бир  азиз вакили  Анвар  Век устозни жуда якиндан

билган инсонлардандир. У  киши  Боймирза ака тугрисида жуда куп 

нарсалар гапириб берганлар. Юкорида  баён этилган хислатлардан ташкари   

устознинг накадар  камтар ва кибрдан  узок эканликларини

у кишидан эшитганман. Бир куни  менга жуда катта  таъсир  килган бир

нарсани  хикоя килиб берганлар.

    Совет империяси парчалангач  Боймирза акада узок муддатли  орзусини 

амалга ошириш, яни она юртни ва  уз халкини дийдорига етишиш  имконияти

пайдо булади. Бир канча тусикларга карамай  виза олиб Тошкентга  учиб 

борадилар. Самолетдан тушибок  ватан хавосидан  туйиб  нафас олдиларда 

она юрт тупрогини упдилар. Бу хурсандчиликлар  малум бир дакикалар-устоз

бошкарув бюрократиясига дуч келгунларигача давом этди. Хулас  Боймирза

ака  КИМнингдир мактамагани ва  КИМнингдир гапини гапирмагани ва

КИМнингдир  раига юрмагани учун қисқа кунлар ичида уз юртидан

чикарилди! Мажбуран чикарилди!

   Олим Туркияга утишга  илож топди холос. Узбекистонда  у кишига 

курсатилган”Иликлик”дан  кунгли вайрон булди ва  юраги каттик огриб

колади.Уша вакт  Боймирза ака учун  энг аламли , энг изтиробли ва  олим  кадр

-киймати торталган кун эди.Уша вактга  темир ирода  сохиби  “МЕН  УЗ 

ЮРТИМГА  СИГМАДИМ”-дея кузларига  ёш олган экан.Унинг  кузидаги  ва 

юзидаги  изтиробни  тарифлашга  хар кандай суз ожиз эди .Бу вокеа олимга

жуда алам килган  ва юрак-юрагидан йиглаган ва   ушанда ортирган огир юк

уни юрагини сунги кунигача азоб берди.

Албатта узининг умрини ,бор

имконини ва бор куч гайратини , куз нурини уз халкига-уз юртига  ва айнан шу 

заминга багишлаган фидои инсон учун КИМнинг инжиклиги  жуда катта зарба

булган. Уша кунларда  олим факат укол оркали юборилган  дори -дармонлар

билан яшаган. Бутун туркийзабон халклар олимига жуда  катта хурматсизлик 

курсатилган. Холбуки,уша вактда туркийзабон  халкларнинг барчаси  олим

мехнатлари олдида , Курсатган хизматлари олдида  бош эгардилар.

   Зар кадрига заргар  етади -деганларидек,Узбекистон туралари  ва

шахсан  Каримов  бу инсонни кадрини ва мехнату -хизматларини каердан

билсин. Айнан шулар, яни Каримов ва унинг атрофидаги  миллий  гурури йук

кимсалар Боймирза акани шундай  хурлаганлар .Нафакат олимни , балки бутун

миллатни  илм ахлини  ,унинг ифтихорини  хурладилар.

Хеч булмаса домлани ёшини хурмат килсалар булардику, бизнинг миллатимиз 

ёши  улугларни  хурмат ва иззат килишни  фарзандларига  болалигидан

сингдирадилар.

      Ха  бу кунгилсизлик  тарихимизда  кора дог булиб колади, буни 

амалга оширганлар  уз лавозимларидан  фойдаланиб  шундай кабих ишни амалга

оширгалар. Бундай инсонлар келиб -кетаверади,аммо Боймирза   Хаит 

мероси  абадий колади. Жоингиз жанатда булсин. Биздан рози булинг.

 

                               Эъзоз Бек.

%d bloggers like this: