“Туронзамин” баёноти׃ “Озодлик”да чаласаводлик давом этмоқда

ozodlik1.gifБугун “Озодлик” сайтида Абдулла Искандар имзоси билан “Ёдгора опа ватанни соғинибди” деган материал чиқди. Унда қуйидаги сатрлар бор׃

 

“Ë.Йўлдошева Интернет нашрларида бот-бот пайда бўлаëтган бу тахлитuzbek_senzura.jpg гаплар қочқинлар ҳаëтини мушкуллаштираётганидан шикоят қилди.“Шу гап чиққандан сўнг бу ерда катта тўполон бўлиб кетди, биз билан ишлайдиган муҳожирлик хизмати вакиллари нега уларни огоҳлантирмаётганимизни баҳона қилиб, бизга бериладиган моддий ёрдамни қисқартириб ташлади”, – дейди Ёдгора опа.”

Гап дастлаб “Туронзамин”да чиққан хабарлар ҳақида бормоқда. Ўзбекистон МХХсининг кеча эълон қилинган рўйхатига тушган ва қармоққа илинганини сездириб қўяётган Абдулла Искандар бизнинг сайтнинг номини айтмасликка қасам ичган ёки биздан шарҳ олмасликка сўз берган шекилли, яна бир марта чаласавод вазиятига тушиб қолди.

У АҚШ даргоҳида ишлаб, шу даргоҳдан нон егандан кейин оз-моз бу мамлакатнинг қонун қоидаларини ҳам билиши керак. АҚШ қонунларига кўра, матбуот ёки Интернет нашрларида чиққан гаплар муҳожирларнинг ёрдамларини кесиб қўйишга баҳона ҳам, асос ҳам бўлмайди. Бу билан ўзбек тингловчилари расман чалғитилмоқда. Ака стақдирда шундай иддао бўлганда радио томонларга минбар бериши ва муҳожирлик идорасидан ҳам сўраши керак эмасми?

Муҳожирларга бериладиган ёрдамлар асосан улар билан бевосита ишлайдиган масъул ходимларга уларнинг ўзлари тақдим этган ҳужжатларга қараб кесилади.

Шунда ҳам улар муҳожирнинг даромадига алоҳида эътибор қиладилар. АҚШга келган андижонлик қочқинларнинг аксарияти муҳожирлар учун лукс” ҳисобланган қўл телефонлари, интернетдан фойдаланишмоқда. Бу ҳам уларга бериладиган ёрдамнинг қисқаришига олиб келади.

Чунки биринчи галда нонга зор инсонларга ёрдам берилади. Ёдгора Йўлдошева қўйлар сўйиб, муридларини тўплаб ошлар бериб юргани эса, АҚШдаги қоидаларга кўра, унинг муҳожирлик ёрдамидан маҳрум бўлишига олиб келади. Қолаверса, қонунга кўра муҳожир ўз ҳаракатлари ҳақида вакилига ҳисоб бериб бориши керак. У агар Ватанига қайтадиган бўлса, бунинг устига элчихонага расман мурожаат қилган бўлса, қонунга кўра ўз вакилини хабардор қилиш шарт. Ҳам тузини еб, ҳам тузлигига тупуриш – “акромий”ликнинг ҳидоятимикан ё?!

БМТ қочқинлар комиссарлиги жуда оғир вазиятдаги инсонларнинг ҳам навбатини орқага суриб андижонликларни олдинга олган, ишларини тезлаштирганди. Дунёнинг турли бурчакларида қанча-қанча одамлар очликда ва сарсон-саргардонликда бўлсалар ҳам навбатлари ортга сурилди. Бугун энди бошпана оламан, деган қанча-қанча ўзбеклар ҳам уларнинг касофатига қийналиб қолишмоқда. Бу ҳақда эса “Озодлик” лом-мим демайди. Чунки “қуда томон”га ёқмай қолиши мумкин-да!

Қолаверса, муаллифнинг Ёдгора Йўлдошеваларнинг қайтишини ортга сурган икки сирли ўлим воқеасини, марҳум Олимжон Собировнинг жасадини текширишга бермасдан апал-тапал Андижонга қайтаришганда тўланган олти минг доллар ҳангомасини, “қийналган” муҳожирлар бу пулни қаердан олишгани ҳақидаги иддаоларни эшитмасликка, кўрмасликка, билмасликка олиши бу фикрни янада кучлантиради.

“Туронзамин” таҳририяти.

%d bloggers like this: