Баходир Чориев׃ Фаолиятимни давом эттираман!

andijan-023.jpg9 октябрь 2006 йил, мен Чориев Баходир Миззури штатини Сент Луиз шахрида жойлашган Халқаро Иниститутда мухим бир учрашувга борган эдим. Учрашув хақида электрон почтада ёзишма орқали келишиб олган эдик. Учрашув мувофақиятли ўтди. Учрашув кундузи соат 3 00 да тугади. Учрашувдан чиқиб мен Иниститутдан ўзоқ бўлмаган жойда машинамга қараб юрдим. Аммо тўсатдан учта шахси номаълўм бўлган кишилар менга ташланиб, ўриб, тепиб кетдилар. Одамлар ёрдамга югурушгач бу кимсалар қочиб қолишди. Полиция етиб келди ва дархол бу шахси номаълум кишиларни изига тушишди.

Менга тан жарохати етказилганлиги ва иккита олдинги тишларим синганлиги учун касалхонага бордим, Бу хақда Barnes-Jewish Hospital касалхонасини MR# 2973803 ҳисоботи мавжуд.

Сент Луиз шаҳар полиция махкамасини 13 октябрь 2006 йилдаги СN 06-083578 ҳисоботига кўра шахси номаълум бўлган уч шахс менга хужум қилганлиги, тан жарохати етказилганлиги ва хужум қилган кишиларни шахси номаълумлигича қолганлиги хақида ёзилган.

Мана орадан роппа роса бир ой ўтди. Хозирги кунгача бу уч кишининг шахси номаълумлигича қоляпти.

Охирги вақтларда Бирдамлик Харакатининг Ўзбекстонда олиб бораётган фаолияти Миллий Хафвсизлик Хизмати (МХХ) бефарқ қолдирмаяпти .

21 май 2004 йил Тошкент шахрида менга номаълум шахслар хужум қилиб, ўғирлаб кетишиб, чала жон қилиб, кимсасиз жойда ташлаб кетишлари , 1 июнь 2004 йил 9 яшар ўғлим Давронбекни ўғирлаб кетишларида МХХнинг аниқ алоқаси бор эди.

Шу сабабли менга АҚШда ҳам ҳужум қилинишида МХХнинг алоқаси бўлиши мумкин деган фикрим бор.

Келажакда менга ва Бирдамлик Харакати фаолларига бўладиган хар қандай тазйиқларга қарамасдан, биз олдимизга қўйган олий мақсад, Ўзбекстондаги президент Каримов бошчилигидаги диктатура, яккахоким тузумга қарши курашни тинч йуллар, нозўравон харакатлар билан давом эттирамиз.

Бирдамлик ҳаракатининг етакчиси, Баходир Чориев.

%d bloggers like this: