Jahongir Muhammad: Karimovning kashfiyotlari-22

22.КЎЗ-КЎЗ ҚИЛИШ

Ўзбекистон усти ялтироқ, ичи қалтироқ бир мамлакат экан.(Сайёҳнинг хотираларидан).

Бир кун тошдан ҳам қаттиқдеб ном олган танишимиз уйига ошга чақирди. Ҳаммамиз ҳайрон бўлдик. У умрида чўнтагидан бир сўм чиқармайдиган одам эди. Битта кўйлакни ҳар куни кийишига қараб, “Бечорада, деб индамас эдик. Агар овқатланишга борсак, “Қорним тўқ, сизларга ош бўлсиндеб индамай ўтираверарди. Аммо унга ҳам овқат буюрсак, ўзиникини тугатиб, бошқалардан қолганини ҳам еб, яна Савобини ҳам олай” деб косаю товоқларнинг остида қолганларини нон  билан суртиб олиб, еб, идишларни ялтиратиб қўярди. Continue reading