Луқма׃ “Озодлик”(RFERL) Илҳом Алиевни ишдан “бўшатди”

“Озодлик”радиосининг ҳар кун радио орқали ватаванг қилиб тарғиб этиладиган ўзбекча вебсайтининг расмий хабарлар қисмида бугун қуйидаги хабар ва сурат чоп этилди.

“Душанбе ва пойтахт яқинидаги ҳудудларда бир миллионга яқин аҳоли газсиз қолгандан кейин Тожикистон газ ширкатининг раҳбари Ҳусайн Алиев ишдан бўшатилди.
Ҳозирча унинг ишдан олинишга расмий сабаблар номаълум.
Расмий хабарларга кўра, газ таъминотидаги узилишга Ўзбекистондан келадиган газ қувуридаги авария сабаб бўлган.
Баъзи хабарларга қараганда, сешанба куни газсиз қолган Душанбе ва унинг атрофидаги қишлоқларда газ таъминоти ҳозирга келиб қисман тикланган.”

Англаганингиз каби суратда эса, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев. “Озодлик” ана шундай қилиб, Илҳом Алиевни ишдан “бўшатди”. Оффарин!

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.