Трагик-комик суднинг тафсилоти

Жалолиддин,Махсус «Туронзамин» учун. Тошкент-Жиззах-Тошкент.26 сентябрь 2006 йил.

Кеча, 25 сентябрь куни Узбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жиззах вилоят булими раиси Бахтиёр Хамраевнинг угли Ихтиёр Хамраев устидан суд хукми укилгани ҳақида дарҳол хабар қилган эдик. Бугун ана шу трагик-комик суд тафсилотига тухталамиз.

18 сентябрь куни номигагина бошланган суд бошланган булиб, унда Жиззах шахар жиноий ишлар буйича судининг судьяси Шухрат Худаяров раислигида, Абдусамат исмли прокурор ва адвокат Гиёс Номозовлар иштрок этган. Ушбу кунги судда Уз.Ж.К.нинг 277 маддаси, 2-чи кисми, «Г» банди билан айбланаятган И.Хамраев тингланган халос. Шундан сунг наъмолум муддатга колдирилган.

Суд жараёни бошланганлиги хакида маълумотларни Хамраевлар ханодонида уч кун алока узилиб колганлиги хамда Бахтиёр Хамраевнинг соглиги ямонлашганлиги сабабли вактида керакли жойларга етказилмаганлиги маълум булди.

22 сентябрь кунги булиб утган суд, Жиззах шахар ва вилоят ИИБ нинг ходимларининг кучли назоратида утказилган. Бу назоратни Жиззах вилоят ИИБ нинг тероризмга карши кураш булимининг бошлиги Олимжон (Алик) Косимов томонидан бошкарилган.

Бизга Бахтиёр Хамраев куйидагиларни маълум килди:

Судда катнашиши керак булган гувохлар колиб кетиб, бу ишга умуман алокаси булмаган беш нафар «гувохлар»нинг барчасини Жиззах шахар ИИБ тезкор булими ходими ва вилоят ИИБ тероризмга карши кураш булими ходимлари томонидан ички ишлар машинасида мажбуран судга олиб келтирилди. Судда катнашиши керак булган гувохларни Жиззах шахар ИИБнинг Жиноят кидирув булими тезкор вакили лейтинант Комолов томонидан алохида хонага олиб киритилиб «сухбат»дан утказилди.

Шунга карамасдан гувохларнинг барчаси берган гувохликларининг умуман тан олмади ва вокеа жойида булмаганликларини билдирди. Гувохларнинг барчаси терговчи Акрам Исомов томонидан ёзилганлиги ва бу кургазмаларга укимасдан кул куйганликларини билдирдилар. Энг асосий гувох Хуршид Бахрамов Россия худудига кочиб кетганлиги сабали судга чакирилмади.

Судья, хали суд атрофлича курилмадан туриб Абдусамад исмли прокурорга охирги суз бериб юборди ва прокурор сузларини киска килиб, бир инсоннинг такдирини осонгина писта чакандай килиб, судьядан И.Хамраевга икки йил берилишини суради.

Кейин адвокат Гиёс Намозовга химоя нутки сузини айтиш учун Суз берилди. Адвокат Г.Намозов нуткидан айрим парчалар келтираман: «Хурматли суд! Ижобий тавсифланган, яшаш жойи аник, университет талабаси, хатто тергов органи буртириб куйган айблов буйича хам (277-модда 2-кисми «г» банди буйича хам) ЖПКнинг 242 –моддаси буйича камокка олиниши такикланган (тергов пайти камок эхтиёт чораси кулланилиши манн килинган ). И.Хамраевга дастлабки тергов пайти «камок» эхтиёт чораси кулланилган?. Судга бу масалада фикримни билдирмокчиман: Судланувчи И.Хамраевнинг отаси Бахтиёр Хамраев узок йиллар давомида Узбекистон Инсон Хукуклар жамияти Жиззах вилоят булими раиси сифатида фаолият юритиб бир неча бор амалдаги хукуматнинг ички сиёсатини танкид килган. Интернетларда чикишлар килиб, жамиятда порахурлик авж олганини, оддий одамларнинг хак-хукуклари паймол этилаётгани хакида маколалар ёзган. Хусусан Жиззах вилоят ИИБси ва шахар ИИБнинг айрим ходимлари фаолиятидаги хато ва камчиликларни танкид килиб келган. Хулласи, жамиятдаги адолатсизлик хакида интернетда бонг ургани учун Бахтиёр Хамраевни ёзувчи деб Жиззах вилоятидаги айрим тоифа рахбарлар ёктирмай колган…. »

,«Судланувчи Ихтиёр Хамраев, отаси Бахтиёр Хамраевнинг дунё караши учун унинг угли таъкиб килинмаслиги, унга озодликдан махрум этиш жазоси тайинмаслиги, судланувчининг билим олиши, университетда билим олиш, яъни укишни давом этдиришига имкон берадиган суд акти чикрилмого лозим…»

«Хамраев Бахтиёрнинг танкидига учраганларнинг буюртмасини (агарким шундай буюртма булган такдирда хам) суд кобул килмаслиги лозим…»

«Баён этилганларга асосан суддан илтимос киламан: Биринчидан, судланувчи И.Хамраевга, унинг килмишини Ж.К.нинг 277-моддаси 1-кисмига кайта малакалаб, жазо тайинлашингизни, тайинланган жазога Ж.К.нинг 72 моддаси куллаб, студент И.Хамраевга уз укишини давом этлиришига имкон беришни сурайман;

Иккинчидан. Бахрамов Хуршид Раимжоновга (асосий айбдор. Ж.)нисбатан чикарилган, им. 89 врагига тикилган карорни бекор килиб, унга нисбатан Ж.К.нинг 109-моддаси 2-кисми билан жиноят иши кузгатилишини» илтимос киламан». (Адвокатнинг нутки шу ерда тугайди. Жалолиддин)

Бу ерда шуни алохида такидлаб утказмокчиман-ки, суд жараёни судья Худаяров томонидан яшин тезлигида утказилишига харакат килинганлиги сабабли, бугуннинг узидаёк (22 сентябрь) суд жараёни тухтатилиб хукм укилишини билдиргандан сунг адвокат Гиёс Номозов норозилик билдирди ва суд яна наъмолум муддатга колдирилди.

Менга айрим каналлардан 25 сентябрь куни суд хукми укилишини билганлигим сабабли суд биноси олдида эрталабдан турган эдим. Соат 12-00 лар атрофида тушлик киламан деб кетганимдан фойдаланган судья Ш.Худаяров, тушлик булишига карамасдан Жиззах шахар вактинча саклаш изоляторидан углим Ихтиёр Хамраев тезликда олиб келтириб, охирги суз берилиб, кейин суд хукми укиб юборилди. Суд хукми билан углим Ихтиёр Хамраевга уч (3) камок жазоси тайинланганлигини адвокатимиз Г.Намозовдан билдик. Бизнинг оила 25 сентябрь кунги судда катнаша олмадик.

Суд хукми укилгандан сунг, мен суд биноси йулагида судья Шухрат Худаяровга «Рамозон ойи кунларида бир ёш инсонни такдирини нега ута ноконуний равишда хал килиб юбордингиз?. Сиз юкоридан буйрук асосда хукм чикаргансиз. Шундайми?. Хали бу килган жиноятларингиз учун вакти келиб жавоб берашингизни хам биласизми?» деган саволларимга «Хаммаси яхши булиб кетади» дея пичирлаб жавоб берди халос.

25 сентябрь куни кечкурин Хамраевлар осиласига уч (3) йилга судланган Ихтиёр Хамраев билан учрашишга ва озик-овкат хамда кийим кечак беришга рухсат этилди. Ушбу учрашув хакида Б.Хамраев куйидагиларни айтди:

«Бу не кургиликки, баккуват десантчи углим Ихтиёр изоляторда сакланган 2,5 ой мабойнида жуда озиб кетибти. Ранглари окариб кетган. Аллакачон кам конлик касалига учраган. Углимга керакли нарсаларни олиб бордик. Мени дахашатга солгани шу булди-ки, углим менинг оёкларимга ва аясининг оёкларига бош уриб йиглаб кечирим суради. Айтдики «Аяжон, дадажон мени кечирингизлар. Сизларни шунча ташвишларга солдим. Аслида жанжал бошланган вактда индамайгина уз йулимда кетаверсам булар экан» деди.

Мен айтдимки «Йук болам бундай килманг. Кечирим сурашнинг умуман кераги йук. Барисига мен айбдор. Бариси менинг фаолиятим билан булаяпти. Менинг яна бир айбим, Сизларни, шу жамиятда яшаётган хар бир инсон, уз атрофда булаётган вокеаларга албатда муносабат билдирилиши керак деган акида билан тарбиялаганимда» дедим.

Углим билан учрашаётган вактда, Жиззах шахар ИИБ нинг вактинча саклаш изолятори бошлиги хам кузатиб турган эди. «Мен унга углим озиб кетибти. Озик-овкат таъминоти кандай? деб сурадим. Бошлик айтдики «Пахтага чиккан хашарчиларга бериладиган авкатдай. Хар куни гуштли овкат берамиз» деди. Мен шунда, йиллаб гушт емайди одамларнинг хаммасини шу ерга олиб келиш керак эканда. шунга нима дейсиз ака?» деган саволим жавобсиз колди.

%d bloggers like this: