Jahongir Muhammad: Karimovning kashfiyotlari-18

18.ДЕМОКРАТИЯНИ АЛАБЎЖИ ҚИЛИБ КЎРСАТИШ

Бутун дунё эътироф этган қадриятлар ҳам Ўзбекистонда рад этилади. (Хабарлар оқимидан).

Йиғлаб, ухламаётган болага “Ёт, ана, Алабўжи келаятидеб айтилганини эшитмаган одам бўлмасa керак. Бунинг ёнида қишлоқдаги қўрқинчли ёки қандайдир қилиғи билан овоза бўлган бир одамнинг номини айтиш одати ҳам учрайди.

Бизнинг қишлоқда эса Ёт, бўлмаса, Ғулом Алиев қаматади” дейишарди. Мен Ғулом Алиев кимлигини катта бўлиб билдим. “Ленин йўли” газетасида фотомухбир экан. Бадбашара эмас. Аксинча келишган. Болалар кўрганда қўрқадиган кўриниши йўқ. Истараси иссиқ. Аммо биров билан жанжаллашса, ўша одамни ҳеч кечирмас, у билан ҳеч ярашмас экан.

Бизнинг болалик йилларимизда у қўшниси билан жанжаллашиб, бутун қишлоқни айланиб, ҳамма уйга кирибОтасини ҳам, ўғлини ҳам қаматамандеб айтиб чиққан экан. У илгари ҳам кимни қаматаман, деса ўша одамни қаматар экан. Лекин битта қўшниси билан беш-олти йил судлашиб, уларни қамата олмай қолибди. Шундан кейин қишлоқдагилар уни масхара қилиб, “Алабўжи” ўрнига қўйишган экан.

Биз бир неча йил бу одам билан бирга ишладик. Жанжал қилганимиз йўқ. Ундан ёмонлик ҳам кўрганим йўқ. Яқинда билсам, у 75 йиллигини юбилей қилибди. Юзга кирсин!

Юбилейидан олдин бошидан ўтганларни бир китоб қилиб ёздириб, Тошкентга олиб бориб, ўз ҳисобига 200 нусхада чоп эттириб келиб, қишлоқда тарқатибди. Гап қамата олмаган одамлари ҳақида экан. Яна у ўзининг устози, уни газетага ишга олган, ёзишчизишни ўргатган, уйжойли бўлишида қўллаб қувватлаган, аммо Каримовнинг қувғинига учраб бир неча йил олдин оламдан ўтган таниқли журналист Аҳмаджон Мухторовни гўрдан олиб, гўрга солибди.

Яхшилик қилиб, ёмонлик олган Аҳмаджон Мухторов ҳақида ўйласам, газетада ишлаб юрганимиздаги бир воқеа ёдимга тушди.

Кеч соат бешдан кейин редакцида қолиб ишлайдиганлар учун бош муҳаррир Аҳмаджон Мухторовнинг уйидан овқат келарди. Бир кун Аҳмаджон ака, чет эл сафаридан қайтиб келиб, ана шу соат бешдан кейингизиёфатустида у томонлардаги ҳаёт ва технология ҳақида ҳавас билан гапириб берди. Бош муҳаррир ўринбосари, ёши бир жойга бориб қолган Манноп ака деган киши негадир фақат у томонларда аёллар, қизлар қандай кийингани ҳақида сўрай бошлади.

“Қизлар яланғоч юрар экан, шу ростми?”

“Аёлар кўчада кетаётган эркакни дарахтнинг остига тортишар экан, бунақасига учрамадингизми?”

“У ерда болалар ота-онани ҳурмат қилмас, бетгачопарлик қилишар экан, шундайми?”

“У ерда пора бериш ҳадя бериш билан бир хил экан…”

Аҳмаджон ака аввалига саволларни кулгига олди. Кейин жаҳли чиқа бошлади ва охирида׃

-У ерда ҳар ким ўзининг кимлигини яхши билар экан, одамлар ғулом эмас экан,-деди.

Бу гап бошқача оҳангда Ғулом Алиевнинг қулоғига бориб етибди. Балки энди китоб чиқариб ғулом бўлмаганини кўрсатиб қўймоқчидир? Лекин нега Аҳмаджон ака тириклигида эмас, ўлгандан кейин? Бу ҳам савол. Савол бўлганда ҳам ўзбекнинг зеҳнияти билан боғлиқ жуда катта савол. Ҳали кўрасиз, Каримов ўлгандан кейин у ҳақда ёзадиганлар қанча кўп бўлади!

…Мен Манноп аканинг тагдор саволларини тез-тез эслайман. 1990 йиллар бошида Ислом Каримов Туркия сафаридан қайтиб келган кунда ҳам эслагандим. Ўшанда у Туркияда колбасанинг турини санашда адашганини айтар экан, лекин у ерда демократияни бетгачопарлик деб тушуниш ҳам борлигини қистириб ўтганди. Кейинчалик билсам, ўшанда у Истанбулда Туркистон жамияти фаоллари билан учрашганда, жамият раиси, тиббиёт фанлари доктори Аҳад Андижон׃

-Диктатура йўлини эмас, демократия йўлини танланг, ҳозир хато йўлга бош суқдингиз, бу йўлга кирган одам чиқолмай қолади,-деган экан.

1994 йилда Каримов Анталияда таътилда бўлганида ҳам юқоридаги ҳикояни эсладим. Каримовдан суҳбат олиш учун борган Камол исмли журналист айтиб берганди׃ Улар боришса, Каримов телевизорга қараб, жаҳли чиқиб турган экан.

-Шуми, демокаратия?-дебди журналистлар бош вазир Тансу Чилларнинг йўлини тўсиб, уни ўраб олиб, саволга тутаётганларини кўрсатиб.-Бунақа демократиянинг бизга кераги йўқ!

У телевидениеда қизлар ярим яланғоч бўлиб чиқишини ҳам демократиянинг айби, деб баҳолаган экан. Дарҳақиқат, Тошкентга қайтгач׃

-Ана Туркияда кўрдим, телевидение эмас, бузуқхона,-деганди Каримов. Бу гап анча вақт Туркия матбуотида “айланиб юрганди”.

Ўшандан бери ўзбек матбуоти икки хил демократия ҳақида ёзади. Шарқнинг ўзига хос ва ўзига мос – “иштонли демократия”си бор эмиш. Ҳар ҳолда “Диктатура” калимаси ўрнига “Шарқ демократияси” иборасини қўлланишмоқда! Нима эмиш, Ғарб демократияси -яланғочмиш. Бугун ҳам шу ҳақда гап бормоқда ва мактабларда ҳам бу ўқитилмоқда. Яъни Ғарб демократияси жамиятни бузиб юборадиган унсур, деб тушунтириб келинмоқда.

Яқинда Каримовнинг ана шу тарғиботи асосида улғайган тошкентлик бир талабадан хат олдим. У мени Ғарб демократиясини ҳимоя қилишда айблаб, нима, қизларимиз ярим яланғоч юришларини истайсизми, дея савол қўйган.

Кеча эса рус сайтларидан бирида Тошкентга таътилга борган бир киши туширган суратларни кўрдим. Ўнлаб суратлар. Ҳаммасида ўзбек қизлари ярим яланғоч. Наҳотки, Тошкентга Ғарб демократияси кириб борди? Агар кириб борган бўлса, ота-оналар болаларини “Ёт, ухламасанг Каримов келиб, қаматади ёки отиб ташлайди!” деб қўрқитаётган бўлсалар керак?! Лекин ишониш қийин. Чунки бу номдан болаларидан ҳам кўпроқ ўзлари қўрқадилар!

%d bloggers like this: