Жаноб Спикер!Шодиев Амин тирикми?!

Жаноб Спикер!

Сиз парламент халк манфаатлари йулида улкан хизмат килганлигини, мамнуният билан таъкидладингиз. Парламент халк манфаати йулида нима иш килгани бизларга коронгу, бир Сизнинг халк манфаати йулида килган «буюк хизматларинггиз» бизга аён.

Сизнинг шофёринггиз Ихтиёр Жумаев, сизнинг куёв туранггиз Собиров Умидлар бошчилик килган гурух, бутун мамлакат буйлаб, одам савдоси билан шугулланишган. Аник сони кундан кунга ошаётган, алданган фукаролардан 100 милёнлаб пуллар алдаб олинган. Углинггизни, узинггизни Кореяга юборамиз, бу учун пул керак, деб халкни алдашган.Собиров Умид: Хотиним Собирова Холиданинг тогаси Узбекистонни сурайди, Сизни Кореяга юборамиз, ойига 1000-1500 доллар олаверасиз, деб кукракка урган.

Жаноб Спикер!

Собиров Умидга ухшаган фрибгарлар куп, менинг номимни сотиб, пул ундиргандир, сизлар шу фрибгар сузини достон килиб, менинг юксак шаънимга дог туширяпсиз дейишинггиз мумкин. Биз айтаётган гаплар кучанинг гапи эмас. Узбекистоннинг одил — нихоятда одил суд залларида янграган сузларга асосланиб айтаяпмиз. Собиров Умид гурухига мансуб Умарова Мамлакат Олот туман судининг мажлисида, шурлик алданганларга Собиров Умидни хеч ким хеч нарса кила олмайди. Худога йиглаб борсанггиз хам, худони олиб келсанггиз хам, хеч нима кила олмайсиз, Унинг оркаси зур, бизнинг оркамиз зур, хатто оркамизда президент бор, деди. Прокуратура ходимлари олдида, ички ишлар ходимлари, судья олдида шундок деди. Конунчиларнинг дами ичига тушиб кетди. Умарова Мамлакат шурлик жабрланганларни хакорат килиб барчасининг юзига бирма-бир тупуриб чикди.

Дами ичига тушиб кетган конунчилар гинг деёлмай колди. Одамфурушлар хатто ортимизда президент бор деб ошкора айтишяпди.

Жаноб Спикер!

Нималар булаяпди, Узбекистонда?!

Буларга хам кул силтасак булардию, хаммамиз учун хурматли Эркин Халилов,

Шодиев  Амин тирикми?!

Гиждувонлик Шодиев Аминни ота онаси, бола чакаси кидиришяпди. Бир зум уйинггизга кечикиб борсанггиз бола-чаканггиз сурашса керак, тинчликми, кечикдинггиз деб. Ахир Шодиев Аминни Кореяга юбордик деб,каёкка гумдон килишди.                                          

Ахир Узбекистонда одамларнинг ички аъзоларини сотиш кенг йулга куйилгани дунёга маълум 2001 йилда Бухорода юзлаб  фукаролар шу йусинда йукотилган. Уша йили шу  масалада адолат сураб Сизга бир неча кара мурожаат килган эдик. Каранг-а, келиб-келиб сизга   мурожаат килибмиз. Орадан турт йил утиб, энди билаяпмиз. Сиз хам бу савдодан четда эмас экансиз. Онангни кози урса, дардингни кимга айтасан, деган Халк хикмати бор. Халкнинг онасини подшолар ураётган экан. Халк кимга борсин, жаноб Спикер?!

Шурлик Шодиев Аминнинг хам ички аъзолари сотиб юборилдимикан, ёхуд Козогистондаги канслагерлардамикан?!

 Битта Шодиев Амин эмас. Унлаб Шодиев Аминлар бедарак кетган, Шариф, Рамозон деган йигитларга ухшаганлар. Биз фамилияси, манзилини аниклашга уриняпмиз. 

Киёсова Малика, Хамроева Хидоят, Бозорова Малика сингари унлаб фукароларнинг пулларини алдаб олиб, Туркманистон оркали олмос материаллар Узбекистонга келтирилган. Узбекистонда ун карра кимматига пулланган. Шундай юклардан бири Олот туман чегара постида ушланган. Юкни Хайитов Иброхим олиб келган. СНБ ходимлари ун минг доллар пора талаб килишган. Олмос материаллар  йигирма беш милён сумлик булиб. Узбекистонда ун баробар киммат сотилиши мумкин экан. Бу юкнинг такдирини Олот туман СНБ бошлиги Майёр Анвар Вохидовдан сураштиринг.

Жаноб Спикер!

Одам савдоси билан шугулланувчиларга чора куришни сураб.Узбекистон Бош Прокуратураси олдида, Киёсова Малика. Хамроева Хидоят, Йулдошева Лола сингари ундан ортик аёл узларига ут куймокчи булишган. Бош Прокурор уринбосари Окбутаев ва бошка прокуратура ходимлари, уларнинг олдига чикиб.  Масалани адолатли хал килишга ваъда беришган. Бухорода вилоят прокурорининг уринбосари О Асланов минг доллар эвазига, жабрланганларга ёрдам беришга ваъда берган. Бирок масала юкорига бориб такалишини билиб, дами ичига тушган.  Бечора О,Ж Асланов минг доллардан умид узишга мажбур булган.

На республика прокуратураси. На Ички Ишлар Вазирлиги. На республика МХХнинг тиши утмади. Бу савдога—Одам савдосига.

На шофёринггиз Ихтиёр Жумаев, на куёвинггиз У Собиров бундай кудратга эга. Умарова Мамлакатнинг Суд мажлисида айтган сузларига шубха йук: «Бизнинг оркамизда зур одамлар бор, Президент бор». Бухоро вилоят ИИБ терговчиси Анвар Турдиев хам такрор-такрор: турт тамонларинг кибла, Сизларга худо хам ёрдам беролмайди, деб жабрланганларни хайдаб юборган.

Жаноб Эркин Халилов!

Сиз халк манфаатлари йулида парламентнинг улкан хизматлари борлигини тугри айтдинггиз. Факат яна бир гапни: Узбекистон талкончилигининг юксак даражада ривожланишида, хизматинггиз бехад эканлигини айтишинггиз керак эди. Хамма конун идоралари тураларининг огзида талкон, хамма жим.

Жаноб Спикер!

Талкончиликни янада ривожлантириш тугрисида конун тайёрлатишинггизни илтимос киламиз. Прокуратура огзида талкон, СНБ огзида талкон, ИИБ огзида талкон, бу талконлар камлик килади. Уларнинг огзига янада купрок солиш керак.

Хаммамиз учун нихоятда хурматли, Эркин Халилов!  Сайловчингизга жавоб берасизми? Исмимни очиқ ёзмадим. Чунки одам савдоси авжида!

 

    

 

 

 

%d bloggers like this: