Эркин Халилов химоясидаги жиноятчилар

Жалолиддин, Тошкент

Яқинда одам савдоси билан шугулланган Собиров Умид устидан Суд бошланди. Суд унга факат  фирибгарлик сингари майда айбларни куйиб, одам савдоси хакидаги айбларни четга суришга харакат килмокда. Собиров Умид одамларни Кореяга узатамиз деб алдаб уларнинг пулларини олиш билан бир каторда, одламларнинг узларининг хам бедарак йуколишига сабаб булган эди. Мисол учун Шодиев Амин.  Бу хакда уз вактид оммавий ахборот воситаларида маълумот берилган булсада кискача тухталиб утамиз:

2004 йилда  Бухоро вилоятида Одамларни Кореяга ишга юборамиз деб алдаб хам уларнинг пулларини олган, хамда купчилигин Кореяга юбордик деб йук килиб юборган Бухоро вилоятининг Жондор туманилик Собиров Умид  ва Коракуллик Жумаев Ихтиёр бошчилигидаги гурух пайдо булган эди. Бу гурухнинг хатти харакатлари туфайли Шодиев Амин сингари унлаб йигитлар бедарак йуколиб кетган эди.  Уша вактда Собиров Умид ва Ихтиёр Жумаевлар тудасининг жиноий харакатларини урганиб бошлаган Сахройи Шерлар ташкилоти (Инсон хукуклари хамда одам савдосига карши курашувчи ташкилот) бу туда юкори лавозимли рахбарларгача богланганлигини исботлаб берган эди.  Бу гурухнинг хомийлигини Парламент Спекири Эркин Халилов  уз зиммасига олган эди. Чунки  Собиров Умид  жаноб Эркин Халиловнинг куёв тураси булса,  Ихтиёр Жумаев эса жаноб Халиловнинг шофёри булиб ишлаган кимса эди. Улар узларига ишонмаганларни куйидаги таклид алдашган Собиров Умид: Хотиним Собирова Холиданинг тогаси Узбекистонни сурайди, Сизни Кореяга юборамиз ойига 1000-1500 доллар ойлик оласиз деб кукракка урган. Бу Сузларни хатто оркасида Президент хам борлигин Умарова Мамлакат Суд залида хам айтган.  Ишониб Кореага ишлаш учун йулга чикканлар эса бедарак йуколган.

Уша вактда Собиров Умид тудасига ишонмаган Киёсова Малика, Хамроева Хидоят сингарилар угилларимизнинг Аэрапортдан учганини курсатасизлар деб туриб олган. Собиров Умид бош тортган ва уларга курсата олмаслигини айтган. Шундан кейин инсонлар сотилаётганини сезилиб колинган эди ва Киёсова Малика ва унинг шериклари Сахройи Шерлар ташкилотига мурожаат килган эди.  Бу вокеа эса Халкаро Ташкилотлар ва интернет сайтларда эълон килинган.

Шов шувлар натижасида тергов ишлари бошлаб юборилган ва Собиров Умид кочириб юборилган эди. Хозирги кунда эса Собиров Умид уз ихтиёри билан узини конун кулига топширганлиги  айтилмокда. Гурух булиб одам савдоси билан шугулланган жиноятчилардан факат Собиров Умид  жиноий иши Судда курилмокда. Суд хам Тергов хам уларнинг Эркин Халиловгача богланган жиноий гурухини четлаб утмокда. Собиров Умид Суд залида эса узини гуёки судлар устидан хукмрондек тутади. Судлар унинг ранггига мултираб караб туради. Собиров Умиднинг  узини тутишидан  камокда булишига карамай уни зур одам химоя килаётгани маълум булади. Бизга  Бухоро вилоят ИИБ нинг номини айтмаслигимизни сураган ходимининг айтишига караганда Собиров Умид жабрланганларга гуёки камокдан олиб келинаётган килиб курсатилаётгани билан узи очикда юрган экан. Суд Собиров Умиднинг ихтиёри билан бошланган булиб бу Суд 2006 йил 8 декабрь куни Конституция куни билан  эълон килиниши кутилаётган Амницияга караб тугар ва амницияга тушириб юборилар экан. Ха, Эркин Халилов химоя килганидан кейин исташса гурухвозлик билан килинган жиноятни бир киши зиммасига, одам савдосини оддий фирибгарликка алмаштиришади. Истаган кунлари эса Амницияга тушириб юборишади. Барибир жиноят яширилади.

Бир кун Узбекистонда хам озодлик ва демократия буладиган булса, бу жиноий иш хам урганилади. Жиноят бошида эса Эркин Халиловнинг узи тургани фош булади ва жиноятчилар албатта конун олдида жавоб беради.