Jahongir Muhammad: Karimovning kashfiyotlari(11)

11. БОШИНИ ЁРИБ ҚЎЙИШ

Ўзбекистонда калтакланмаган мухолифат аъзоси қолмади, ҳисоб.(Хабарлар оқимидан).

b_hamro12.jpg1992 йилнинг 1 Июл куни Самарқандда эдим. Чунки бир кун олдин опамникида тўй бор эди ва шунга боргандим. Эртасига эса сессия бор эди. Самарқандга боришимдан бошлаб, тўйда бўлганимизда ва кейин уйга қайтганимизда ҳам мени кузатиб юришди. Шу боис яқинларимдан бир-икки нафарини уйга олиб келдим.

Нимадир бўлишини кўнглим сезаётганди. Чунки сессияга қаттиқ тайёргарлик кўрган эдик ва Олий кенгаш раиси Шавкат Йўлдошевни четлатиб, кейин янги қўйилган раиснинг ёрдамида Каримовга ишончсизлик билдириш режасини тузгандик. Кўп сонли мухолифатчилар шу куни Олий Кенгаш биноси олдида митинг ўтказиб, ташқаридан туриб сессияга босим ўтказиши керак эди.

Учқичда саҳар, биринчи рейсга жой ҳам олиб қўйгандим. Аммо кузатишларни кўриб, жиянларимдан бирига саҳарлаб соат беш атрофида келишни ва унинг машинасида Тошкентга боришимизни тайинладим. Кузатишларни сезганимдан кейин хаёлимдан нима бўлса ҳам Тошкентга бормаслигим учун ҳаракат қилишади, деган гап ўтганди.

Саҳар дарвозанинг даричасини очиб, ташқарига бир одим қўйишим билан яшил иҳота орқасида нимадир қимирлаганини сездим. Дарҳол орқага, ҳовлига қайтиб, ичкаридан, дерзадан ўша жойга қарадим. Ёш бир йигит дарвоза томонга қараб, тиз чўкиб, ўтирибди. Қўлида таёқчадек қилиб ўралган газета.

Уни ушлаб олишга қарор қилдик. Бирдан ташқарига отилиб чиқиб, унга ташландик. У ваҳимага тушиб қолди. Ҳамма нарсасини ташлаб қочишга уринди. Мен важоҳатда ичида Ички ишлар вазирлигидан берилган гувоҳномаси билан кўйлак чўнтагини йиртиб олибман ва қарасам унинг баданида овоз узатгичлар ҳам бор. Уни ҳам узиб олдик.

У қочиб, нариги кўчанинг бурчагида кутиб турган машинага минганча кўздан ғойиб бўлди. Мен ҳам турли йўлларни қўлланиб, Тошкентга етиб олдим. ЭРК партияси биносига келсам, матбуот конференсияси бўлаётган экан. Мухолифат аъзоларидан бир қанчаси калтакланган ёки қамоққа олинган.

Мен мухбирларларнинг олдига Ички ишлар вазирлигининг 7 бошқармасида ишлаган шахснинг гувоҳномаси ва овоз узатгич жиҳозларини қўйдим. Воқеани гапириб бериб, Олий кенгашга кетдим. Ўшанда Ички ишлар вазири Зокир Алматов тентак бўлиб қолаёзганди. У сессия бошланмасдан олдин менга ялиниб, кечирим сўраб׃

Биз сизга ва бошқаларга ҳам ҳужум бўлиши мумкин, дея махсус қўриқчилар қўйгандик, ҳозир провокаторлар кўпайган,-деди.

Аммо мен ундан׃

-Шундай бўлса, нега мени огоҳлантирмадингизлар?-деб сўрадим.

-Тўйингиз бор эди, кайфиятингизни бузмайлик, дедик-да…

-Лекин кузатувчиларингиз тўйда ҳам ўтиришганди, биз уларни суриштирсак, нега қочиб қолишди?

-Биздан рухсат бўлмаса, сизга айта олмас эдилар…

-Қўриқлайдиган бўлса, дарвозанинг ёнида, қўлида арматура билан яшириниб ўтирадими?

-Менга ишонмасангиз, ана Ислом акамдан сўранг, у кишининг топшириқлари бу!-деди сессия олдидан вилоят раҳбарлари билан гаплашиб турган Каримовни кўрсатиб.

Алматовнинг гапи тўғри. У топшириқни Каримовдан олган. Фақат Каримов “Қўриқланглардеган эмас, балки “Бошини ёриб қўйларингдеган. Чунки айни гапни у сессияда ҳам айтди. Керак бўлса, икки юз, уч юз кишининг калласидан дарича очиб қўйиш керакдеди у. Бизнинг сессиядаги планимиз бир шахснинг ўзини тута олмаслиги туфайли барбод бўлди. Сабабини ИАКда батафсил ёзганман. Зотан ҳозир гап сессия ҳақида эмас, балки бош ёриб қўйиш ҳақида. Ўшанда сессиядан олдин Бирликраиси Абдураҳим Пўлатовнинг бошига арматура билан уришган ва у касалхонада оғир вазиятда эди. Фаоллардан яна бир қанчасини ҳам арматура билан уриб кетишганди.

Шундан кейин мухолифатга алоқаси бўлганларни арматура билан уриб кетиш одатга айланди. Нега арматура? Нега бошига уриш? Шу ҳақда ўйлар эканман, ёдимга 1991 йилги воқеа тушди. Бир куни Каримовнинг хонасида эканимизда, у телефонда Бош вазир ўринбосари Бахтиёр Ҳамидовни сўка бошлади׃

-Каллангдан дарча очиб қуйдираман!-деди у Ҳамидовга.

1992 йил ёзида эса бу гапни сессияда ҳам айтди.

Дилдаги тилга келади-да.

Бугунга қадар рўйхатини қилсангиз боши ёрилганлар сони минглардан ошиб кетди.

Мустақиллик келган кунлардан бошланган бу тажриба бугун ҳам давом этмоқда.

Ҳали яқинда Жиззахда Демократик Ўзбекистон Конгрессининг аъзоси Бахтиёр Ҳамроевнинг бошини ёришди

%d bloggers like this: