Jahongir Muhammad: Karimovning kashfiyotlari(11)

11. БОШИНИ ЁРИБ ҚЎЙИШ

Ўзбекистонда калтакланмаган мухолифат аъзоси қолмади, ҳисоб.(Хабарлар оқимидан).

b_hamro12.jpg1992 йилнинг 1 Июл куни Самарқандда эдим. Чунки бир кун олдин опамникида тўй бор эди ва шунга боргандим. Эртасига эса сессия бор эди. Самарқандга боришимдан бошлаб, тўйда бўлганимизда ва кейин уйга қайтганимизда ҳам мени кузатиб юришди. Шу боис яқинларимдан бир-икки нафарини уйга олиб келдим.

Нимадир бўлишини кўнглим сезаётганди. Чунки сессияга қаттиқ тайёргарлик кўрган эдик ва Олий кенгаш раиси Шавкат Йўлдошевни четлатиб, кейин янги қўйилган раиснинг ёрдамида Каримовга ишончсизлик билдириш режасини тузгандик. Кўп сонли мухолифатчилар шу куни Олий Кенгаш биноси олдида митинг ўтказиб, ташқаридан туриб сессияга босим ўтказиши керак эди. Continue reading