Aliboy Yo’lyaxshiev: MULOHAZALAR

aliboy_yul.jpgЯна бир марта 2005 йил 13-май ҳақида

Кейинги кунларда у ёки муносабат билан ўтган йилги 13-майда Андижонда содир этилган қонли жиноят ҳақида фикрлар, ҳатто тортишмалар учрай бошлади. У воқеаларга тарихнинг баҳоси қандай бўлиши аниқ, албатта. Шунга қарамасдан, Ўзбекистоннинг бугунги инсофсиз ҳукуматига (аслида уни ҳукумат деб атамаслик лозим) ўзларини мухолифат ҳисоблаганлар ҳозироқ (тўғриси ўтган йилиёқ) узел-кесил баҳо бериши ва унинг номини “Қонли Жума” атаб, далилларни йиғиб  халқаро судга топшириб қўйиши керак эди. Афсуски, бу иш ҳам кўнгулдагидек бўлгани йўқ. Аммо мухолифатнинг раҳбари ким бўлишлиги ҳақида уҳу, қанча хоҳласангиз шунча даҳ-даҳалар бор. Ўша “Қонли Жума”ни қуролли қўзғолон эди; қўзғолон эса, ҳукумат тарафидан бостирилади, деб айтаётганлар ичида, ўзларини мухолифат ҳисоблайдиганлардан баъзиларнинг мавжудлиги энг ачинарлисидир. Қаранг-а, ана ўшанақа “мухолифатчилар”нинг бош раҳбарлик ролини Абдуманноб Пўлатов (Каримов мана шундайларга ҳайкал ўрнатиши керак) ўз зиммасига олибди. Дунё шунақа, ҳар қандай ниқоб эскиради, йиртилади.

Ўрни келганда шуни айтайликки, агар ўша Андижондаги воқеа ҳақиқатан ҳам қуроли қўзғолон бўлса, демак,  ҳуқуқ “ҳимоячиларининг” (менимча буларнинг ҳам бош раҳбари мухтарам Пўлатов, шекилли) 15 йилдан буён олиб келаётган пуллари (грантлари) дунёни алдашдан иборат эканда. Масала, ҳатто фақат Абдуманноб Пўлатов раҳбарлигидаги “ҳимоячи”ларда ҳам эмас. Кишини ачинтирадиган, ҳатто куйдириб юборадиган жойи шундаки, ўзларини Ўзбекистон “келажаги” ҳисоблашдан тўхтамаётган М. Солиҳ ва Абудураҳим Пўлатов ҳам бугунгача у машҳум воқеалар ҳақида аниқ бир хулоса қилолмаганлари кўриниб қолаяпти. Шу сабабдан мен камбағал яна бир марта ўтган йиллги Андижондаги қонли жиноятни эслаб, у машум “қўзғолон”ни ким ташкил қилди ва унинг асл жиноятчилари кимлар? -чўроғига жавобимни такрорлашни лозим топдим ва қадрли ўқувчиларнинг, кўпчиликнинг  бу ҳақда фикр мулоҳазаларини яна бир бор ўртага чиқаришларини истадим..

Азиз ўқувчи, 2005 йил 13-май куни Андижонда содир этилган мисли кўрилмаган жиноятнинг бошланишини ўша замон 12-май кечаси Би-Би-Си рус шубасини ўқиб ўтирганимда кўриб қолган эдим. Эрталабгача кўпгина хаёлларга бордим, ҳақиқатда нима бўлаётганини ўйлаб бир қатор мулаҳозалар қилдим, нималарни белгилаб қўйдим. Ниҳоят, илк хулсоларимни 13- май куниёк http://www.samarkanduz.narod.ru> саҳифасида тубандагича эълон килдим (матндаги ранглар хам ўша куни танланган эди):

12 май кечаси ва бугун (13 май) Андижонда содир бўлган “инкилобий” вокеаларнинг илк таассуротлари: 12-кечаси Андижон камокхонасига машиналарда келган куролли кишилар хужум килишиб, камокхонадагиларнинг хаммасини чикариб юборадилар*. Камокхонадан чакирилган кишилар сони 2000-дан 4 000-гача кишилар эди, дейилаяпти. Бу жуда кизик холат. Бирок, бу ерда дархол ўз-ўзидан бир неча саволлар тугилади: Махбуслар каерга ва кандай кетишди? Хозир улар каердалар? Улар оз эмас, икки-уч кишилар эмас, ахир, накд 4000 кишилар-а? Шахар милитсияси ва бошка хил давлат органлари ходимлари у вакт каерда эдилар? Камокхонага “хужум” килганлар кимлар эди? Улардан бирортасининг исми, турки, рангги, келиб чикиши аникми?  Кўчага норозиликка чикканлардан бирор киши камокхонага хужум килганларнинг бирортасини танийдиларми? Уларнинг машиналарининг номерлари, маркалари канака эди? У машиналар хозир каерда? Гаровга олинган милитсия ходимлари хакида хам хабарлар таркади. Уларнинг такдирлари нима бўлди, улар хозир каердалар? Кискаси шунга ўхшаш яна катор саволлар бор. Мана шу саволларга аник, мантикли жавоб топилсагина, Андижондаги янги вокеалар хакида бирор хулосага келиш мумкин. Хозир эса, ярим качадаги ”хужумкор  инкилобчилар”, Алматов ва Каримовнинг ўз одамлари эди, деган хулосадан бошкасини айтиш нотўгри бўларди. Демак, мазкур вокеа президент Каримов идорасида жуда жиддий ўйлаб тайёрланган, миллатга буюк душманлик режасини амалга оширишнинг биринчи кадамидир. Зулмни, жабрни бундан кейин томоша киласиз!!!”

* Ўша замондаги илк хабарларда ўшандай дейиларди ва қамомоқхонадан чиқариб юборилган кишилар сони ҳам шунақа ваҳимали эди (ҳозирги изоҳи).

Бундан сўнг қамоқхонадан чиқарилиб юборилганлар сшонини билдирадиган рақамларда ўзгаришлар рўй берсаларда, воқеаларнинг умумий кўринишида ўзгариш бўлмаган эди.

 

Ундан кейинги бир неча кунлар ичида дунё мабуотини узлуксиз кузатиб боришга ҳаракат қилдим ва  кузатишларим хулосаси ўлароқ қуйида сизнинг диққатингизга қайтадан ҳавола қилинаётган фикрларни қоғозга туширишимга асос бўлди. Уларни   13 май, жума куни Андижонда содир этилган хунрезлик, вахшийлик ва йирткичликнинг жиноятчиси ким…?” деб номладим.   У мақола биринчи марта  <muslimuzbekistan.com> – да  03.06.05 куни  ва http://www.samarkanduz.narod.ru- да эълон килинди.

 

Мақоланинг асли биринчи марта <muslimuzbekistan.com> саитида қандай эълон қилинган бўлса, худди шундай яна бир марта эълон қилинмоқда.

13 май, жума куни Андижонда содир этилган хунрезлик, вахшийлик ва йирткичликнинг жиноятчиси ким…?

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

Май ойининг 13-сида Андижонда бўлиб ўтган конли вокеаларни мухокама килиш ўз фаоллигини тўхтатмай турибди. Бу мавзу жахон матбуот агентликларининг кунлик ва аналитик ахборотлари жадвалида муким ўрин эгаллаб туришда давом килаяпти. Хакикатан хам бу мавзу хакида жуда кўп материаллар эълон килиниб улгурилди. Матбуотда эълон килинган материалларни йигиш мумкин бўлганда эди, улардан бир неча том китоб килиш мумкин бўларди. Бирок ўша материалларни кузатиб бораркансиз, катта бир “Аммо” олдингизда кўндаланг бўлади. У каттакон “Аммо” шундан иборатки, хеч ким дунёнинг хеч бир ерида у конли вокеани ташкил этганларнинг табиати ва хусусиятларини очишга харакат килмади, харакат килмаяпти. Уларнинг аслида кимлиги хеч кимни заррача кизиктирмаяпти, шекилли.

Шундай карасангиз, Андижондаги конли вокеаларни ташкил этувчи ва амалга оширувчилар хакида И. Каримовнинг тўкималарига бутун дунё ишонаётганга ўхшаб колаяпти. Хозиргача ёзилган, эълон килинган материаллардан шу келиб чикадики, Ўзбекистонда ахолининг ахволи ёмон, диний экстремизм кучли… Эхтиёт бўлиш керак, акс холда у ерда исломчилар хокимиятга келиши мумкин. Шундай исломчи гурухлардан бири “Хизбут-тахрир”, унинг бир каноти “акромийлар” Андижон кўчаларига одамларни чакиришган ва х.к. Демак, Каримов нима деяётган бўлса, айнан шунинг ўзи бошка хил тилларда, бошка хил сўзларда айтилмокда, холос. Ха, албатта улар ўлганлар учун бир оз ачинишган хам бўлаяптилар. Бир неча юз киши бир зумда отиб ташланганини кўриб хам шундай бўлмасинми, ўзларини “маданий дунё” одамлари, деб аташади, ахир. Мана шу сабаб, биз вокеаларга бир оз бошка тарафдан карашга бахоли кудрат харакат килмокчимиз.

Бу йилнинг бошидан буён Ўзбекистонда бўлиб ўтган “террористик харакатлар” хакида матбуотда эълон килинган материалларга назар солсак, шуларни кўрамиз:

29 мартда Тошкент шахрида милиция “караули” портлатиб юборилади, Чорток сув омборини “портлатиш хавфи” майдонга чикади… Вокеалар, ходисалар у хил ва бу хилда давом этиб, 1 апрелга келиб бир оз тинчигандай бўлади. Окибатда, 50 кишидан кўпрок курбонлар бўлгани хам хабар килинади. Кизиги шундаки, портлашлар тугаб-тугамай, И. Каримов ўзининг кескин “хулоса”ларини эълон килиб улгуради. Унинг фикрича, терактлар мамлакатдан ташкарида 6-8 ой давомида тайёрланган, улар Наврўз арафасида содир бўлиши керак эди, бирок синчковлик (яъни Каримовнниг синчковлиги) билан кўрилган чораю тадбирлар натижасида террористлар планини бузиш мумкин бўлади. Каримовнинг бу баёнотида вокеа ва ходисалар хакида жўяли бир жавоблар бўлиши ўрнига факат саволлар чикадиган бўлди. Масалан, террористлар планини 21 март олдидан бузиш мумкин бўлган бўлса, нега 29 мартда у “план” амалга ошди? Нега бузилган план бунчалар тез ўз изига тушиб кетди? Саккиз кун олдин бузилган планни амалга оширтирмаслик нега мумкин бўлмади? Бу саволларни истаган тарафдан каторлаштиравериш мумкин…

Ўзбекистонда террорнинг олди олинмайди-да, аммо “террор” содир бўлгандан кейин уларни содир этганлар дархол топилади ва камокка ташланади, кўз очиб юмилгунича уларнинг жиноятлари “исбот” бўлади, жазога хам тортилади. Бу сафар хам шундай бўлди. Нихояти саккиз кун ичида (2 апрелдан 10 апрелгача) 400 та “террористлик”да гумон килинганлар зиндонга ташланди. Кизик, террористлар акцияларини бажариб, бир жойга йигилиб, Каримов хукумати милициясини кутиб ўтиришганга ўхшайди. Ўзбекистоннинг тергов ходимлари хам жуда “оператив”, улар хам шу бир хафта ичида “террористлар”нинг каерда (Афгонистон ёки араб давлатларида, албатта) ва кимдан (араб инструкторлардан) таълим олганлари, кандай халкаро террористик гурухлар билан алокадаликларини (“Ал-Коида” билан) хам аниклашади.

1999 йил Тошкентдаги феврал портлашлари хам айнан шунга ўхшаш бўлган эди. Хали шахарда портлашлар давом этиб турган вактда, Каримов телевизорга чикиб, “террорист”лар менга суикасд килдилар, деб эълон килиб улгурди. Портлашлар эса Каримовнинг сояси хам тушмайдиган ерларда портлади. Яъни плансиз, максадсиз, адрессиз, гўдакнинг хам мантигига мос келмайдиган портлашлар содир бўлди. Нахотки, халкаро террористлардан “таълим олган”лар шунака маъносиз портлашлар содир этса??? Хаммасидан кизиги шундаки, мамлакатнинг бутун худуди бўйлаб террористлар ўйнаб юришади, истаган вактда жиноятлар содир этишлари мумкин бўлади. Бирок, 1999 йили хам, бу йил хам мамлакатнинг ички ва ташки хавфсизлигини таъминловчи органларда хеч ким масъулиятсизлиги учун жазо олмайди. Бу хол, бу масалалар хеч кимда шубха уйготмайдими? Мен учун эса жуда шубхалидир. Чунки хар бир нормал давлат тузумида мамлакатда баркарорсизлик келиб чикмаслиги учун зарур бўлган хамма чоралар олдиндан кўрилади. Шунга карамасдан, бирор фалокат юз берганда, бу учун мамлакат ички ишлар вазирлиги (энг аввал вазир), миллий хавфсилик бошкармаси (энг аввал бу бошкарманинг бошлиги) бевосита жавобгар бўлиши лозим бўлади. Бизда нега бундай бўлмайди ва бўлмаяпти…?

Энди, 13 май, жума кунги Андижон вокеаларини хам бир оз кузатсак, нималарни кўриш мумкин? Бизнингча, конли вокеанинг 13 ракамли ва жума кунига режалаштирилганлиги ахамиятли бир белгидир, яъни у хеч бир тасодиф хол эмас, деб ўйлашга тўгри келади.

Андижонда вокеалар тахминан шундай хронолигик тартибда ривожланди: масалан, кўпчилик рус мабуоти хабарларига кўра, биринчи норозиликлар, бундан бир неча ой илгари Андижонда “акромийлар”, деб аталган 23 та тужжор устидан ўтказилаётган махкамаларга карши бошланган эди. Норозилик катнашчилари, асосан махкама бўлаётганларнинг кариндош-уругларидан иборат бўлиб, уларнинг сони жуда оз эди. Аслида у одамларнинг махкама бўлаётган ерда тўпланишини норозилик чикиши, деб атаб бўлмайди. Чунки Оллоху таолога шукрки, бизнинг миллат кўп болали, яъни кўп кариндошли. Шунинг учун у йигилганлар асосан махкама бўлаётганларнинг якин кариндошларидан кўнгил сўрашга келган кариндош-уруглар бўлган.

Яна ўша манбаларнинг ахборот беришларича, кейинги вактларда, яъни махкаманинг хулосаловчи кунига якин махкама биноси олдида тўпланган одамлар сони бир неча минг кишига етган эмиш. Бирок бундай маълумотга ишониш шубхалидир. Чунки Каримов хукумати одамларнинг ундай микдорда тўпланишига йўл кўйиши мукин эмас эди. Борди-ю хакикатан шундай хол мумкин бўлган бўлса, шу ердаёк масала ойдинлашиб колади. Демак, вокеаларнинг шундай ривожланишини, одамлар ёки хали “тугилиб” улгурмаган канакадир “акромийлар” эмас, балки хукуматнинг ўзи истаган бўлиши мумкин. Хатто одамларни махкама олдида кўпрок тўпланишига кандайдир сирли йўллар билан Алматов ёки Иноятовнинг (ё икковиники биргаликда, Каримовнинг кўрсатмаси билан, албатта), югурдаклари рагбатлантирган бўлишлари эхтимолдан узок эмас. Унинг устига, ўша манбалар махкама олдида йигилганларнинг хеч бири бирор шаклда тартибни бузишга мойил бўлмаганликларини хам билдиришади. Кечагина жуда тинчликсевар бўлган ахоли бир кунда, 11 майдан 12-га ўтиб шунчалар ашаддий “вахший” бўлиб колишига ва хатто куролланишига нима мажбур килди ва кандай сабаблар бўлди? Уч-тўрт ойдан буён давом этаётган махкама жараёнида “акромийлар”нинг “куролли” ихлосмандлари нега сезилмади, нега уларга хеч ким ахамият бермади? Мамлакатнинг ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик бошкармаси у замон кандай машгулот билан банд эди?

Ха, аслида Ўзбекистонда кейинги вактларда у ер-бу ерда ўзларининг аянчли яшаш ахволларидан норозилигини билдириб турганлар учраб турганди. Аммо уларнинг бирининг бошини икки килмай таркатиб юбориш, катнашчиларни камокка ташлаш хам тўхтамай давом килиб турганди. Шундай норозиликлардан энг каттаси май ойининг бошида Тошкентда АКШ элчихонаси олдида бўлганди. Уларнинг такдири хам кандай аянчли тугаганини биламиз ва дунё хам билади. Шундай экан, Каримов хукуматининг шунчалар золимлигини кўра била туриб, бунчалар кучсиз, ташкилий заиф, рахбарларининг тайини бўлмаган Андижон митингларини ким ташкил килди? Кандай режа ва кандай максадда бу ишга кўл урилди? Минглаб одамларни кўчага чакирган ва чикарган “шоввозлар”да бирор режа, талаблар, окибатда эришадиган максад бўлмайдими, ахир? Ё улар Андижон шахри кўчасига бирор тўрт минг одам чикса бўлди, шу билан Каримов хукумати битади, тугайди, деб хисоблашдими? Шундай хисоблашган бўлса, у одамларни энг ози аввал жиннихонада даволатиш керак.

Шундай килиб, 11 майда жуда тинч бўлган одамлар, 12 май кечкурунга келиб “жангчиларга” айланиб колишади. Хатто 12 май кечаси соат 00:20 да уларнинг “ичидан куролланган бир гурух” Андижон вилоят ички ишлар бошкармасининг “патрул-постовой” батальонига хужум килади, тўрт кишини отиб ўлдиришади, тўрттасини ярадор килишади ва нихоят 264 дона ўк отиш куролларини, 40 та кўл гранатасини, 8000 та патронни “ўлжага” олишади. Ана шу маълумотнинг ўзини озгина тахлил килинса, дархол бу ерда хам бир катор саволлар келиб чикади:

1. Куролланган гурухнинг сони канча киши эди?

2. Улар кундузи каерда бўлгандилар ва умуман улар кимлар эди, улар Андижонда яшармидилар?

  3. Андижон ички ишлар бўлими, вазирлик, мамлакат хавфсизлик махсус

 хизмати шахарда бундай куролланган кишиларнинг бемалол юришига, яшашига кандай килиб йўл кўйдилар?

4 . Нима, у “патрул-постовой”да ўтирганлар ўликларми эдилар, бир “гурух

безори”га хеч кандай каршилик кўрсата олмабди?

5. 264 ўк отиш куроли, 40 та граната, 8000 патрон анчагина юкдир. Уни

 елкага оркалаб олиб юриш ёки чўнтакка солиб кўйиб бўлмайди. Улар учун юк машинаси керак эди. У машинанинг ёки машиналарнинг номерлари, маркалари канака эди?  

6. Нихоят у куролланган гурухдан бирортасининг исми, ранги, тириги ёки ўлиги борми ва каерда?  

Хозиргина саналган “ўлжаларни” кўлга олган “голиб”лар бир оздан сўнг иккинчи хужумга ўтадилар. Энди улар мамлакатнинг мудофаа вазирлиги 34-бригадисига хужум килади. Бу ерда хам “хужумчиларга” каршилик сезилмайди. Натижада уларнинг куроллари 53 та автоматга ва яна 2000 та патронга кўпаяди. Курбонлар (иккита харбий, унвонлари хакида маълумот йўк) ва битта асир, тўккизта яраланганлар хам бор. Каранг, бу хисобдан кўринадики, милицияда саккиз киши, харбийлар 12 кишидан иборат экан. Колганлари каерда эдилар? Нима, Андижон шахар ички ишлар бўлими ихтиёрида минглаб милиционерлар ишлашмайдими? 34-харбий кисмда факат 12 тагина киши хизматда эдими? Каранг, на милициянинг “патрул-постовой”ида, на харбий кисмда, куролли гурухдан бирортасини ўлдириб ёки ярадор кила олмайди. Бу хол шубхали эмасми? У гурух канака туткич бермаслар эди…?

Ха, энди “эслари” киради ёки олдинги ўлжаларни “кўтариб юришиб чарчашади” шекилли, бу ердан битта “ЗИЛ-130” машинани (бунинг хам маркаси бор-да, номери йўк) хам ундиришади. Энди “ўлжага” олинган куролларни олиб юриш тарафи бир оз мантикка якинлаша бошлайди. Кечаси соат бирларда “ўлжага” олинган машина билан Андижондаги камокхонага хужум килинади. У ердан 526 махбус чикариб юборилади. Камокхонада куролли коровуллар бўлмайдими? Хар холда улар хакида биз кузатган материалларда маълумотлар учрамайди. Яна кизик, вакт ўтаверади, шахарда факат “куролланган” акромийлар бемалол юраверишади. Хеч жойга телефон килинмайди, ёрдам чакирилмайди. Шахар милицияси оёкка тургизилмайди ва х.к. ва х.к. Нега, нега, нега…?

Шундай килиб, кечаси соати 2-3 ларда у “куроллилар” шахар марказига юришни бошлашади. Нихоят эрталабга якин вилоят хокимиятини эгаллашади. Сони ва таркиби номаълум бир гурух “куролли”лар кечаси билан билганини килишади. Бирок вилоят, шахар ички ишлар, миллий хавфсизлик бошкармалари у кеча нима иш билан машгул бўлганликлари хакида хозиргача хеч бир жойда жўяли бир маълумот йўк. Балки улар ойлар давомида бош кўмондон рахбарлигида уйкусиз туну кунларни ўтказиб тузишган мураккаб ва жиддий режаларининг кандай амалга ошаётганини кузатиб ўтирган бўлгандирлар-а…

Хуллас, 13 май, жума куни, мусулмонларнинг хар хафталик байрами куни, буюк ибодат куни Ислом дунёсининг мукаддас юрти Туркистоннинг Андижон шахрида гунохсиз мусулмонларга вахшийларча, жинояткорона ўк отилади, уларнинг азиз кони арик-арик тўкилиши содир бўлади. Яна саволлар: Нега энг аввал кўчада турган бегунох одамларга хеч бир огохлантирилмасдан ўк узилди? Улар, “куролли”лар деб аталаётганлар хокимият биносида эди-ку? “Куролли”лар кани, улар хозир каерда? Уларнинг канчаси ўлдирилди, канчаси кўлга олинди? Уларнинг исмлари борми ўзи? Уларнинг кўчага чиккан одамлар билан алокалари кандай эди? Кўчага норозиликка чиккан одамлар уларни ёки уларнинг бирортасини танийдиларми? Бегунох кони тўкилганлардан бирортаси уларнинг бирортасини танир эдиларми, уларни ўзларига рахбар, деб билармидилар? Улар качондан буён кўчага намойишга чиккан халкка бошчилик килаётгандилар?

Gazeta.kz” сайтидан олиб, “centrasia.ru” да босилган “Андижон: бу кандай бўлди. Мўътадил исломчилар бўлмайди” (муаллиф: Игорь Дмитриев), деб номланган, кўпрок “заказ” маколага ўхшаб кетадиган материалда (дарвоке, юкорида келтирилган ракамлар хам шу муаллифдан олинган), “13 май соат 20 ларга якин ўзбек хокимияти ва эрта тонгда Андижонга етиб келган Ислом Каримовнинг хеч кандай келишувга кўнмаслигига ишонч хосил килган куролли гурух уч кисмга бўлиниб, шахардан чикиб кетишга уринди”, жумласи ёзилади. Аммо бу жумла хам нукул жумбок. Чунки хозирги замон техникаси билан жихозланган “Бош кўмондон Каримов” харбийлари юзлаб (кейинги вактларда минглаб дейишга хам асос чикаяпти) кишиларни кириб ташлаётган бир вактда, уларнинг шахардан чикиб кетишига йўл кўйдими? Йўк, албатта. У холда, улар кани?

13 май, жумага яна такрор кайтиб, Андижонда айнан шу куни, мусулмонлар учун мукаддас кун кон тўкилишининг содир бўлиши тасодиф бўлмай, у вахший душман томонидан олдиндан атайлаб танланган режанинг окибатидир, деган фикрни ўртага ташламокчиман. Режани тузганлар, Андижон ахолиси билан, канакадир акромчилар билан хеч кандай алокаси йўк Ислом душманларидир. Аммо улар кимлар…? У режани вахшийларча, конли ўларок амалга оширган ижрочилар майдондадир. У вахший режани тузганлар ким…? Йирткичларча одамларга ўк узишга буйрук берганларнинг айнан ўзлари бу машъум режани тузувчилар хам бўлиши мумкин эмасми? Валлохи, шундайга ўхшайди…

И. Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон хукумати аталмиш гурухнинг “давлатчилик” киска тарихида конли кунлар жуда кўп бўлди. Каримов Ўзбекистон коммунистларининг эндигина рахбари килиб тайинланганидан “Оккўргонда” тинч ахолини отишга рухсат берилди. Месхети турклари (кон, дин кардошларимиз)ни батамом Ўзбекистондан чикариб юбориш учун Тошкент, Самарканд вилоятларида ва Фаргона водийсида коммунистларнинг намойишларини ташкил килдирилди. 1992 йил бошида Тошкентда студент галаёнини ташкил килдириш, студентларнинг ётокхоналарини ўкка тутиш, 1999 йилги Тошкент портлашлари ва бошка портлашлар Каримов хукуматининг органлари томонидан уюштирилганлиги бугун алохида исбот талаб килмайдиган бир холга келди. Мана бугун янги, янада очик, янада шафкатсизларча кон тўкилиши… Бунинг хам ташкилотчилари ўта мавхум, хатто сирли. Андижонга, тинч турган ахолига аёвсиз киргин келтирганлардан бошка хеч ким киритилмади, киритилмаяпти. Нега, нега ва нега…?

13 майдан бугунгача бўлган барча хабарлардан шу хам сезилдики, бизнинг Ўзбекистон хукуматига мухолифат аталмиш “Бирлик”чи, “Эрк”чи, “Дехконлар” номлари билан юрганлар, канчалаб “хукук химоячилари” хам вокеалардан 13 куни хабар топишади. Хатто уларнинг кўпчилиги 14 май куни, Андижондаги конли вокеалар хакида И. Каримов ўзи хабар берганидан кейин дарак топишади. Буниси хам жуда кизик бир хол. Юкорида келтирилган маълумотларга кўра, 11 май куни хам шахар кўчасида минглаб одамлар тўпланган. 12 куни кун бўйи кишиларнинг тўпланиши давом этган. Аммо мухолифатчилардан бирортаси у халк олдига бориб, улардан хол-ахвол сўрашмади. Уларнинг нега йигилаётгани, уларни ким ёки кимлар бу ерга таклиф килаётгани, уларнинг нияту максадлари нималиги, канака талаблари борлиги билан жиддийрок кизикадиган бирорта холис одам бўлмади. Нега, нима учун бундай бўлди? Андижондаги мухолифатчиларимиз 11-12 ва хатто 13 май кунлари каерда эдилар? Аммо 13, тўгрироги 14 майдан бизнинг у “дўстлар”нинг фаоллиги унча ёмонмас. “Раислар” (“Бирлик” ва “Эрк”нинг раислари) хам бегунохларнинг конлари хисобига ўзларини яна бир бор кўз-кўз килиб олишди. Афсуслар бўлсинки, бугунгача ўзларини мухолифатчилар лидерлари атаб юрганлардан хам, бошка оддий аъзолардан хам ачинишдан, афсусланишдан бошка бирорта жўяли таклиф ўртага чикмади.

Андижондаги конли вокеалардан кейин Каримовнинг киладиган иши аник. Бундан кейин Ўзбекистон халки бошидаги мусибат яна канака аянчли тус олишини кўриш учун жуда кўп аклга эга бўлишга ўрин йўк. Бирок бундай гурбатли, мусибатли вактда мухолифат кандай ишлар килиши керак…? Яна шундай таркок холда, хар кайсимиз хар жойда ўзимиз-ўзимизча макола ёзиш, чикиш килиш билан давом этаверамизми ёки бирор жиддий ишлар хам кила олиш кўлимиздан келадими ё…?

Ана шунака тугалланмаган фикрлару, жавобсиз саволларни каторлаштириб ташлаш билан шу ерда бир тўхтаб олишни лозим кўрдим*. Азиз ўкувчи, богишланг, хозирча бошка нарса килиш кўлимдан келмади. Менинг жавобсиз сўрокларим, тугалланмаган фикру мулхозаларим, сиз азизларга асл жиноятчилар кимлар эканлигини аниклашда озгина туртки вазифасини бажарар, деган умиддаман.

Вактдан фойдаланиб, Андижонда курбон бўлганларнинг кариндошларига чукур таъзия билдираман. Ўтганларни Оллоху таоло рахмат килсин, омин деб дуо коламан. Уларнинг кўпчилиги, иншооллох, шахид бўлгандирлар.

* Юқорида таъкидланганидек, айтилганлар бундан бир йилдан кўпроқ вақт муқаддам ёзилганди. Бир йил аввал савол бўлган фикрлар ўтган вақт ичида ўз жавобини топдилар дейишга асослар бор. Лекин у жавоблар матбуот юзини кўрганича йўқ. Унга ҳаракат ҳам оз.

Алибой Йўляхши,

“Бирлик” халк харакати Самарканд вилоят Кенгаши раисдоши,

1993 йилдан буён мухожиратда яшайди.

2005 йил 13-31 май кунлари ёзилди.

Яшаш манзили:

IOLIAKSHIEV ALIBOI

SIVLES Gate 3

5059 BERGEN

NORWAY

Бошка белгилар:

Tel.: +47 55 20 04 01 – uy.;

+47 95 999 658 – mobil.

e-mail: ali_sam_2000@yahoo.com

http://www.samarkanduz.narod.ru

 

%d bloggers like this: