Ахмад Турон׃Буюк ёлгончи

Деди – бахор келса енгиллик бўлар,

Сўнг эса – кузгача чидасангиз бас.

Бир йигитлик умр кетсада ўтиб,

Хамон ёлғонларин сўнги кўринмас.

Ёлғондан барчага берди сабоқлар,

Халқ умиди ўлди, ишонч қолмади.

Совуқ башарасин кўрганда элнинг

Хуноби осмонда – қувонч қолмади.

Пахта экиб дехқон кийими бутмас,

Дастурхонида йўқ хатто қора нон,

Элу-юрт текинга ишлайди хамон,

Болалар зафарон, оналар камқон.

Қишлоғу-шахарлар қаролга тўлди,

Чолу кампир йўлда садақа зори.

Ёшлар ўзга юртда қулликка махкум,

Кишанда бўлса ким номуси, ори.

Қуруқ ваъдаларин улашиб халққа,

Хожатига қурди тиллодан ўзи,

Харомхўр халқуми тўймас хеч қачон,

Бир ховуч тупроққа тўлса-да кўзи!

Эркинлар қолмади, маддохлар қолди,

Орифлар ўлдилар, қолди маразлар,

Барчани жаханнам куйига солди,

Мехрлар қолмади қолди ғаразлар.

“Қўл” билан “Дум” ининг фарқи борлигин,

Тушуна олмасдан ўтди бетайин.

Унга хали кимса қўл кўтармасдан,

Жой қилди ўриснинг думини тагин.

Забонин билмасдан юртнинг бошида,

Тилни тушунмаган халқни билурми,

Ўгай эди шундай қолди бир умр,

Дили ўзга элга вафо қилурми?

Кет бугун бу халққа бериб ўз эркин,

Сўнгсиз гунохингга тавба қилгали.

Эртага кеч бўлар келганда магар,

Охир замонанинг азобин гали.