Muxolifat tarixidan lavhalar

Ёшим 53га бориб қолганда кулки бўлганим қолди холос. Бишкекда юрганимда булардан айримлари мендан ҳатто нонларини яширишган эдилар. Бу ерга келганимда бир неча бор овқат тайёрлаб буларни чақириб мана енглар укаларим дедим. Бундайин махлуқларга яхшилик қилган одамни ўзи яхши эмас.

Қудратга қўл кўтарган куним Тўлқинни ҳам урмаганимга минг бора афсусландим

 

Аслида кимнингдир аблахлиги учун бошқа бировдан хафа бўлиш яхши эмаслигини яхши биламан. Аммо сўнги пайтларда журналистлар деганда улардан узоқроғ юрсам дейман. Бундай хулосага келишимга сабабчилар: Қудрат Бобожонов ва Тўлқин Қораевлардир. Бундайим инсонларни (журналистларни) учратмагунимча улар тўғрисида фикрларим умуман бошқача эди.

Бир мен эмас, хатто улар тўғрисида бошқа одамларнинг фикри қандайлиги хусусидаги бўлиб ўтган ўзаро гапларни ёзишни лозим деб билдим. Бу ерга келганлардан биридан унинг дўстлари қаерга жойлашганлиги ва ватандошлардан кимлар борлигини сўрашибди.

 

У, бу ерда журналистлар борлигини айтганда унинг дўстлари: эҳ афсус яхши жойга тушмабсан, ҳалиям кечмас, иложи борича у ердан кўчиб кет ёки бўлмаса улардан узоқроғ юр дейишибди. Бу Қудрат ва Тўлқинга берилган баҳо. Бу ёш болаларни шу нарсага ақли етибдию мени эса ақлим етмабди. Қари нодонга ким ақл ўргатади деб шуни айтсалар керак-да.

 

Ёшим 53га бориб қолганда кулки бўлганим қолди холос. Бишкекда юрганимда булардан айримлари мендан ҳатто нонларини яширишган эдилар. Бу ерга келганимда бир неча бор овқат тайёрлаб буларни чақириб мана енглар укаларим дедим. Бундайин махлуқларга яхшилик қилган одамни ўзи яхши эмас.

 

Қизиқ, дунёнинг ишларига ҳайронман. Бу чархи кажрафтор қотилга тахт берса, аблахга имкон берар экан. Хулқсизга шахват берса, диёнатсизга кишиларнинг ишончини қозонишини берар экан. Қудрат билан Тўлқинга эса қўлига қалам берибди. Билмадим буларни ким тарбиялаган, қандай муҳитда яшаганлар, лекин бола ўз отасига фохишаларни олиб келиб берганлиги ҳақида гапирганлари унинг муҳитини, тарбиясини ва кимлигини кўрсатиб туради.

 

Булар халқга ва хақсизликга тенгданига хизмат қиладилар. Ҳозирнинг ўзида адолатсизликга қарши мақола ёзиб тугатмасдан турибоқ қўлларига телефонни олиб СНБга, бу ерда кимлар ва неча киши бор эканлигини олдимизда туриб айтади. Товба, фарзанд кўраман деб туғдираверар, туғаверар эканда. Буларни кўриб фарзандларимга инсоф тилайман.

Майли, фарзандларим намоз ўқимасин, агар ўқишса фоҳишани қўйнидан турибоқ бомдодни бошламасинлар. Ҳар ҳолда одамийликни эъзозласинлар, фахш ва манавиятсизликни эмас. Буларни хурмача қилиқларидан – яъни журналист сифатидаги ижодларидан яна бири шуки, бир –бирларини устиларидан кулиб парнографик расмларни таёрлашларидир.

 

Бундай расимларнинг бир нечтасини (бу ерда бошқа одамларнинг расимлари ҳам бор) кўрганимдан сўнг уларга бу расимларни ўчириб ташлаш кераклигини айтдим. Укалар, билиб бўладими буни компютер дейдилар. Билиб – билмай босиб юборилса тарқалиб кетиши мумкин дедим. Оқибатда мен ҳақ бўлиб чиқдим. Булардан бири фалончи сизни расимингизни кўрибди деса бўладими. Тўлқиннинг ўғлини туғилган кунида ҳам шу хусусда гап бошланиб кетди. Булардан қаттиқ ранжиганимдан, ҳаммани олдида шу ишларни қилганни онасини шундай қаттиқ ҳақорат қилдимки агар орияти бўлган одам ё ўзини ё мени ўлдириши аниқ эди.

 

Қудратга қўл кўтарган куним Тўлқинни ҳам урмаганимга минг бора афсусландим. Бир хисобда Каримов буларни бошидан тегирмон тошини айлантираётганидан хафа бўлмаслик керак экан. Ҳозирда, уни ўрнида мен бўлганимда, мен ҳам айнан шундай йўлни тутган бўлар эдим.

 

Улардан бирининг сўровига биноан 3 ёки 4 маротаба мақола ёздим. Хозирда ҳам ёзганларим бор. Аммо буларни кўриб-билиб энди ёзиш ишларидан кўнглим совуди. Ҳар ҳолда мен ўзимни уларга тенглаштиришим ёки ёзишим бу мен учун ҳақорат эмасмикин деб ўйлаб қоламан. Шу билан бирга уларнинг сайтида мақолам чиқиб номим танилгандан кўра танилмагани яхшироқ.

Ҳайитбой Қўзиев,

Бирлик фаоли.

%d bloggers like this: