Munozara

Олим, сиёсатшунос, хукукшунос Абдуманноб Пулатовга
Чупон ва дехкон Юсуф Жумаевнинг очик жавоби
 

Аввало сиздай олимга, улуг сиёсатшуносга, миллатимиздан чиккан яккаю ягона хукукшуносга шаккоклик килганим учун узр сурайман.Мен чулда усган кишлоки, чупон ва дехкон нодонни кечиринг!

Лекин шу уринда  хатнинг бошида бир суз хакида бир оз тухталмокчиман.

Фикр!

Чупончасига, дехкончасига тухталмокчиман. Чунки айрим дахоларимиз «бу менинг фикрим»  деган иборани никоб килиб олади.  Соткинлигини, ёвузлик тамонида турганини « нима дейсан, бу менинг фикрим» деб оёк тираб олади.  

Фикр!

 «Бахти каро яхши билур бахти каронинг дардини», дебди Машраб. Бу Машрабнинг фикри. 

«Неча зарурат оро колгон чоги,

Чин демас  эрсанг дема ёлгон даги», дейди Хазрат Новоий. Бу Навоий фикри.

  «Соткинлик бор жойда озодлик булмайди», дейди Жавохарлаъл Неру. Бу Ж.Нерунинг фикри фикр гоят ноёб ходиса, хаммага хам муяссар этмайдиган муъжиза—илохий ходиса. У бизга ухшаган хашаки кимсаларга насиб этмайди. Милёнларга насиб этмайди. Айникса, бизнинг фикрлашдан колаётган халкка камдан кам насиб килади.  Рахматлик Асадулло Ортикнинг  Фикрсиз Алломалар деган маколаси бор. Асадулло Ортик узбекнинг фикрлайдиган боласи эди. Афсус, уни улдирдик. Мухолифат уни даволатмади.  Арзимаган пулга даволатиш мумкин эди.  Афсус нафс масаласида Каримовчилардан фаркимиз кам.

  Узр четга чикиб кетдим.

Уша маколасида  Озод Шарофиддинов ва Уткир Хошимовдек «дахо»ларнинг фикрсизлигимдан кулган эди. Чиндан хам уларнинг буйлари баробар китоблари бор. Лекин битта хам фикрлари йук.  Начора, худо бермаса кийин. Бир шоир: мен юртимдан айри тушганим учун шеър ёзолмаяпман,  дейди. Кип-кизил ёлгон! У Ватандан айрилиги учун эмас, фикрлашдан колгани учун ёзолмаяпди.  Кейинги ун йилликда Узбекистон ижод ахли нимани яратди?!  Улкан бушликда Дадахон Хасан кушиклари ва Жахонгир Мухаммад асарларидан бошка нима бор?!

 Лекин биз узимизнинг гурухдан булмаса хатто миллат манфаатимга хизмат килиши мумкин булган ижодни таргиб килмаймиз, уни курмаганга оламиз. Дейлик Жахонгир Мухаммад «ИАК» романини ёзди. Нахотки халк эшитадиган Озодликнинг узбек булимидагилар билмаса. Нега Озодлик адабиётида бу хакда индашмайди? Чунки Озодликда Ж Мухаммад гурухи йук. Бор нарса хакида сукут саклашади. Ха деб Козогистондаги узбекларнинг, Тожикистондаги узбекларнинг яратилмаган адабиёти хакида эшиттиришлар тайёрлайдилар. Узр, чулдаги чупон бир соме топса гапираверади, гапираверади, дарди ичида йигилиб колганда. Эшитувчига алокаси булмаса хам гапираверади.

 Фикр!

Демак, хамма гап хам фикр эмас.  Ситзнинг Андижон фожеаси хакидаги гапларинггиз хам фикр эмас, муносабатдир.

Ха, шундай, фикр эмас, муносабатдир. Чупончасига, дехкончасига айтганда кул кутаришдир.  Сиз фикр билдирмаяпсиз, фикрлайдиган одам Сизга ухшаб хар гапнинг бирида «танганинг икки томони», деган иборага ёпишиб олмайди. Танганинг икки томони олов билан тутундек бир бирини рад этмайди.  Танганинг икки томони олов билан тутундек бири ёгду бири зулмат таратмайди.

  Йук, хурматли олим, хурматли хукукшунос сиз фикр билдирмаяпсиз.  Сиз кул кутари Каримовни маъкуллаяпсиз. Худди Эркин Вохиду, Абдулла Орифдай.  Бу хатто адвокатлик хам эмас, соткинликдир. Мен анча юз хотир килиб адвокатлик деганман.

  Бизнинг миллатнинг кора кунлари букун бошланмаган. Бир неча аср бурун бошланган. Бунгша соткинлик боис, соткинлик бир неча асрдан буён жазоланмайди, улугланади. Шу боис бошимиз кора кундан чикмайди.  Мен президент булсам (мисол учун)  соткинликка карши курашардим.  Улган соткинларни хам, тирик соткинларни хам суд килардим.  Одамлар соткинлик билан хозиргидек фахрланмасдилар. Хазар килардилар. Миллат соткинликдан хазар килгач миллат булади. Хур булади. Озодлик—адолат диктатурасидир, конун диктатурасидир. Соткинлик жазоланмас экан адолат булмайди.  Мен президент булмасам хам уларга карши курашавераман.  Соткинлар хакида ёзган сузларим соткинларга жазодир. Э ха, мана бу кишилар Андижон киргини бошида турган Каримовни ёклаган эканлар деб, келажак авлод соткинларни лаънатлайди.  А.Орифдай маддохларни лаънатлайди.  Мамадали Махмудовларни сотганларни лаънатлайди. Миллатни  сотганларни лаънатлайди.

 Сиз жавоб хатинггизда мен бир сузимда ишлатган жиход сузини гарбликларга тушунтираман деб ширин жонинггизга роса азоб берганинггизни ёзибсиз. Роса миннат килиб миннат килмокчи эмасман дебсиз. Сизга ухшаган сафдошларимдан бири  кочиб юрганимда берган бир пиёла ёвгонини миннат килган эжди.  Кандай худо урган халкмиз-а?! Узи учун эмас, шу юрт, шу халк деб олов ичида юрган бир шурликка берган саломимизни миннат киламиз. Ахир бу бурчимизку. 

Хатто Каримов тамонда булган Абдулла Орипов менинг озодлигимни сураб куп жойларга бош урган. Лекин миннат этмаган. Турмада ётганимда углим Алишерни ушлаган СНБ ходимлари узларича менга ёрдам бермокчи булиб куп жойларга кунгирок килишган, афсус, ёрдам бера олмас эканмиз дейишган. Сиз 21 асрнинг энг катта фожеаси Сисга виза беришмаётгани хакида ёзибсиз. Бу фожеа олдида Андижон фожеаси хеч нарса эмас.  Она корнида улдирилган хомила учун виза керак эмас. Демак унинг муаммоси йук. Сизда бор, афсус, сизга ачинаман. Начора, Сиз Каримовга хушомад килсам виза беради деб уйлайсиз. Абдурайим Пулат Бирликни руйхатга олади деб уйлайди.  Хам соткинлик, хам гуллик.

  Каримов Мухаммад Солихни кечирдими?!  Мухаммад Солих Каримолвни бир умр тахтда колдирди. Отдан тушириб, эгардан хам кутига тепаётганларида асраб колди.  Каримов килган жиноятларининг барига у билан тенг даражада  М.Солих хам жавобгар,айбдор. Хуш уни кечирдими7! Кулига тушса улдиради! 

Сизларни кечирадими?! М Солихни террорчиликда айблаётган Апулатовни кечирадими?!

  Сиз Узбекистон муаммолари факат Каримовда эмас дебсиз. Йукса кимда?!

Журабековдами, алматовдами?!

Каранг уларни оддий навкардек сафдан чикарди.  Армия бошлигининг куни менинг кунимдан баттар.

  Баъзиларга ухшаб айб Каримофда эмас, системада дейсизми?!

  Система хам Каримов, хукумат хам Каримов,  «Озодлик» туртинчи хокимият деб эшиттириш беради. Узбекистонда битта хокимият бор—Каримов хокимияти. Хокимият Каримов! Узбекистонда хатто худо хам Каримов.

  Озодликдан Сарвар Усмон  мендан сурайди:

n       Ернинг эгаси ким?

n       –Хоким!

n       –Конун буйича давлатку?!

n         Сарсар Усмон Узбекистонда давлат бор деб уйлайди. Давлат хам Каримов!

   Сизга у хшаганлар айб Каримовда эмас деб хам уни оклайсизлар! Баъзилар бошкача оклайди, шу жумладан Сиз хам «хар холда Туркманистондан яхшику».

 Тугри Туркманьоши хам диктатор, бирок ит итдан фарк килгандай диктатор диктатордан фарк килади.  Соглом ит билан кутурган итни тенг дейиш нодонлимк.

  Кайси туркман мардикор?!

 Туркман халки геноцид килинмади. Туркманбоши туркман халкининг душмани эмас. Туркман аёллари кун куриш учун фохишалик килаётгани йук. Андижондагидек катлиомлар йук.

  Туркманбоши Суд килинса нари борса камалади, каримовни нима кутаётганини сиз хам, мен хам, узи хам яхши билади.

 Кузголончилар (Андижонда) фалон-фалон жойларга хужум уюштирди дебсиз. Сиз номини айтаётган идоралар олдидан катта йулдан утишга одамнинг юраги дов бермайди. Уларга хужум уюштиришга Узбекистонда факат каримов кодир!

 Битта жумланггизни айнан кучираман:

«Андижонда куролли кузголон булмаган, бу хатти харакатларни хукуматнинг узи уюштирган», деган даъволардан хам хабарим борлекин бу айбловларда мен хозирча бирор асос курмадим.

 Кизик.

Хукуматни айблашга асосинггиз йук экан, халкни асоссиз хам айблаш мумкин эканда.  Агар асосинггиз булса, кайси давлатнинг кайси Судида курилди. Хукуматни айблашга асос йук экан, нега хукумат халкаро текширувни рад килмокда.  Нега дунё Андижон фожеаси учун Каримовни коралаяпди. Дунё хам менга ухшаб нодон чупонми, нодон дехконми?! Ё хукукий билимлари етарли эмасми?! 

 Мустабид даврида битта Андижон фожеаси содир булдими?!  Ахир карийб 20 йилдан буён бутун Узбекистон 13 майдаги Бобур майдонига айбланганку!

 Ахир Каримовда минглаб Саддам Хусайнлар жиноятидан ортик жинояти борку!

  Зиндондаги шурлик имомнинг олти яшар кизчасини зурлатган кимса президент, мазлум имом террорчи.

Муътабар Тожибоеванинг номусига тажовуз эттирган президент, Муътабар товламачи.

 Ахир хар биримиз имом кизи урнига уз кизимизни, Муътабар урнига уз аёлимизни куйиб курайликчи, мен хар доим шундай уйлайман.

Чеченлар террорчи. Бесландаги мактаб болаларини танклар билан янчган Путин президент. Бутун дунё уни куллук килиб кутиб олади.  Уруш киргини бораётган Чеченистонда бир чечен аёлини бир рус харбийси зурлагани учун бутун чечен халки оёкка турди

 Хурматли хукукшунос!

Нега жимсиз?! Зиндондаги мазлумнинг олти яшар кизини зурлатган яна бир мустабидни биласизми?! Саддам Хусайн ёки Ладен шундок жиноят этганми?!Ё нега жимсиз, жим булсанггиз хам гурга эди, тагин оклайсиз.    Шеърларим хакидаги гапларинггизга эътироз билдирмайман. Хохланг кабул килинг, хохланг рад этинг. «хукукинггиз». Факат бир гапни айтай купгина шеърларим адабиётимизда азалдан расм булган одатлардан чикиб ёзилган. Хакикатнинг бир чимдимини эмас, тула айтишга уринганман. Инсон, миллат, Ватаннинг яхшилигини ошириб, ёмонлигини яшириб эмас, кандок булса шундок ошкор этганман. Бундай йулни бизнинг адабиётда Фитрату Бехбудийлар кисман босишган. Афсуски, минг афсуки, сизга ухшаган олимлар хам уларни укишмаган, укиганлари хам укишмаган. Шу боисдан менга маломат тошлари ёгилади. Хали узок-узок йиллар бахс этилади. Кимдир оклайди, кимдир рад этади. Охир бир кун менинг фикримга келишади.    Хатим чузилиб кетди узр. Бу битта Сизга эмас, бошка айрим биродарларимизга хам, дустга хам, душманга хам жавобимдир. Дардларимдан бир чимдим холос. 

  Мен хувиллаб колган, жахолат ва хиёнат, разолат боткогига ботган бошимда жаллод ойболтаси турган Ватанда яшаяпман, суйлаяпман. Хатто 20 йил бурунги СССР деб аталган турмадаги Ватанни армон килиш огир. Бир ёкда чакмокдек Мамадали Махмуд,  бир ёкда Ёзувчилавр уюшмасини миллат минбарига айлантирган Одил Ёкуб, мана Ёдгор Обид,  мана 24 да келаётган буюк Дадахон Хасан, ана Ботир Норбой, ана Шукрулло, Гулчехра Нуруллаева, кучаларни тулдирган Фаргоналик эрйигитлар…

  Ватан хувиллаб колди, энг охирги борар жойимиз толиб Ёкиб хам кетиб колди. Минг бир балоларни куриб кетишгна мажбур булди.  Дадахон Хасан терговда, уни мустабид эзиб ташлади.

  Факат битта очик эшик бор, АКШ элчихонаси. Бу очик эшикдагилар кулиб кутиб оладилар. Мадад кулини чузадилар. Биз бормиз ва буламиз дейишади. Мана Тошкентда демократия кургонини куриб куйдик деб АКШ элчихонаси бинолсини курсатишади. Улар хеч качон килган яхшиликларини миннат килишмайди. Юкори даражали Америка амалдорлари хам  кишлоки чупон ва дехконни узига тенг олиб гаплашади.  Бизга калкон булишиб тагин миннатдорчилик билдиришади. Шу боисдан хам Америка Америка!!

Согинчу хурмат билан Юсуф Жумаев

4.09.06

%d bloggers like this: