MEDIA: RFE/RL

“Озодлик”нинг Ўзбек бўлимига директор қидирилмоқда

rizo_obid_sojida.jpgБир йилнинг ичида бутун обрўйи ер билан битта қилинган, оёқ ости этилган Озодлик” нинг Ўзбек бўлимига директор қидирилмоқда. Ҳозирги директор Сожида Жаъфаровани лақиллатиб юрганлар имкониятдан фойдаланиб, танқид қилиб келганимиз учун биздан гўё ўч олмоқдалар.

Яқинда улар “Озодлик” радиоси номидан Ўзбекча вебсайтлар ҳақида инглиз тилида маълумот тарқатиб, ойлаб янгиланмайдиган сайтлардан бошлаб, ҳаваскор болалар ясаган саҳифаларга қадар тарғиб қилган ҳолда бугун ўзлари ҳам мавзу ўғирлайдиган бизнинг сайтни унутганлари бежиз эмас. Бунга қадар ҳам эфир пайтида ДЎКнинг Тошкент бўлими раҳбарини журналист деб эълон қилган ёки ДЎК фаолларини оддий қочқин деб атаган, расмий ҳисоботларда эса ДЎК фаоли қилиб кўрсатган Ҳурмат Бобожонов ва у кабиларнинг хурмача қалиғидир бу.

Озодликни маҳримга тушган деб ўйлаганларнинг мусиқасига ўйнаб қолган Сожида Жаъфарова директорликни уддалай олмади ва Озодликни эшитиб бўлмайдиган дастурга айлантирди. Унинг ўзбек тилини билмаслигидан фойдаланган Каримовнинг тарбиясини олган болалар озодлик минбарини маҳаллийчилик, ошнаоғайнигарчилик, чаласаводлик минбарига айлантирдилар. Уларнинг виждонсизлиги шу даражага бориб етдики, мухилафатнинг йиғилишларини ҳам кўра олмайдиган сўқир бўлиб қолдилар. Масалан, мухолифатнинг 26 Августдаги тарихий йиғилиши ҳақида лом-мим демадилар. Бу билан Америка солиқчиларининг пулини кўкка совураётган мазкур тўрачалар журналистика тарихида ўзларига кесакдан ҳайкал қўйдилар.

Уларнинг демократияга душманлиги Каримовникидан қолишмайдиган бўлганини радио раҳбарияти тушуниб қолди.

Бугун ДЎК раиси билан мулоқотда улар Ўзбек бўлимига директор қидиришаётганини айтишди.

Бу лавозимга ўтишни истаганлар қуйидаги адресга мурожаат қилишлари мумкин.(Мурожаат). Аммо ким бу лавозимга келишидан қатъий назар ака-ука Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожонов кабиларнинг маҳаллийчилиги, бирёқламалиги ва журналистика тамалларига зид фаолиятига чек қўймаса, унинг ҳам бу вазифадаги умри қисқа бўлиб қолишини тахмин қилиш қийин эмас.

Suratda:Sojida Ja’farova va Rizo OBID.

T.Haydarov.(temur1957@yahoo.com)

%d bloggers like this: