БОШ ВАЗИР-БЎШ ВАЗИРГА БИР МАКТУБ

Жалолиддин, «Туронзамин» учун Жиззахдан тайёрланди.

Жиззах вилоятининг, Бахмал тумани тоглари багридаги «Баходур мармари» корхонаси атрофида содир булаётган вокеалар хакида илгари хам ёзган эдик. («100 миллион Сум каёкка гойиб булди, хоким бобо?» ва «Баходур мармар»нинг хужайини ким? Хокимми, ёки…» маколалари)

Нафакат туман, балки вилоят саноатида узига хос салмокка эга булиши мумкин булган ушбу мармар ишлаб чикариш корхонаси, маълумотларга караганда сунги 4 йил мобайнида факат махаллий рахбарларнинг «чунтак бюджетлари» учун махсулот бераяпти.

Корхонадаги носоглом вазият хакида вилоятдаги деярли хамма ташкилотларга аризалар ёзилди. Бирок, хеч кайси ташкилот корхонанинг рахбари булмиш Рахима Абдуллаева ва унинг турмиш уотоги Хуроз Сулаймоновларнинг харакатларига конуний бахо бера олганлари йук.

Куйидаги хат муаллифи Рисолат Сулаймонова «Баходур мармари» корхонасининг касодга учрашининг аник сабабларини билади. Корхона хакида куп нарсаларни билгани учун у Бахмал тумани хокимлиги ва Рахима ва Хурозларнинг тайзикларига учради. Калтакланди. Бирок, харакатдан тухтагани йук.

Энди Рисолат Сулаймонова аризаларини республика ташкилотларига ёза бошлади. Дастлабки ариза Бош вазир Ш. Мирзияев номига ёзилди. (Хатнинг кулёзма нусхаси муаллифда сакланаяпти)

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ

ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЯЕВга

Мухтарам Шавкат Миромонович! Ушбу аризани ёзишга мени, Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги «Баходур мармари» корхонасини таназзулга учрашига сабабчи булган Рахима Абдуллаева ва унинг турмуш уртоги Хуроз Султоновларнинг ноконуний фаолиятлари мажбур килди.

Давлат конун коидаларини оёк ости килиб юрган бу икки кимсанинг макрига чув тушиб, берган пуллари-ю, тилла такинчокларни ва бошка буюмларини, ойлик маошларини ола олмай юрганлар ой сайин купайиб бораяпти.

Мен, Сулаймонова Рисолат Бекмуродовна 1948 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида хизматчи оиласида тугилдим. 1984 йилда турмуш уртогим, ИИВ терговчиси, капитан  Тожихонов Набижон куролланган жиноятчиларни кулга олиш операцияси чогида, улар томонидан отилган укдан халок булган. 42 йиллик мехнат фаолиятим даврида, бировга зиён захмат етказмадим, Узбекистонга халол хизмат килдим.

Нафакага чикиб, энди дам оламан деб турган чогимда, менинг йулимда Рахима Абдуллаева учради. У менга дилини очиб, бутун умр каллоблик ва кузбуямачилик килиб чарчаганини, энди бу ёгига халол яшашни хохлаётганини ва бу йулда ёрдам беришимни утиниб суради.

Унинг айтишича, хозирги яшаб турган уйининг эгаси булган кампирни хам кулига 200 минг бериб Россияга жунатиб юборган ва уйни эгаллаб олган. Хозир уша кампирнинг кариндошлари Рахимани судга беришиб уйни кайтариб олмокчи экан.

Рахима судяни йулини пойлаб, катта кизи ёрдамида уни шантаж килади, яъни, гуёки унинг кизи «уша кампирнинг кариндошини судя уз машинасида олиб юргани куради». Ёлгон гувохлик туфайли суд тухтатилади. Бу гапларни менга Рахиманининг узи гапириб берди.

Ва нихоят, шу гаплардан сунг Рахима, энди одамлардан товламачилик йули билан олган пуллар ва тилла буюмларни албатда кайтариб беришини айтиб, Оллохнинг номини уртага куйиб кассам ичди. Мен гумрох унинг айтган гапларига ва касамига ишонибман….

Афсуски, буларнинг хаммаси менинг юрагимга ва хонадонимга кириб урнашиб олиш учун айтилган гаплар экан. Бу орада у мени, 2005 йилнинг 28 январидан бошлаб, 150 минг сум ойлик маош  эвазига, уз ишхонасига, яъни  Бахмалдаги «Баходир мармари» орхонасига, бухгалтерлик лавозимига таклиф килди ва узи  яшаш жойи йуклиги учун, менинг уйимда яшай бошлади.

2005 йилнинг феврал ойидан бошлаб Рахима ва унинг эри Хурозларнинг асл башарасини англай бошладим. Бу икки кимса, илон киёфасида одамларнинг ичига кириб, уларнинг хаётларини захар-закумга айлантириб, бор будидан айирганликларини гувохи булдим.

Шу сабабли, мен адолат ва хакикат излаб, Сизга мурожат килаяпман.

2005 йил феврал ойида уйимни 2000 АКШ долларига сотган эдим. Уч ой ичида бу пуллар кандай килиб Рахиманинг кулига утиб кетгани сезмай колдим. У менинг уйимда яшайди, хар куни овкатини киламан, йулига, яъни машинасига бензин пули, тушлик овкатини пули, уяли алокаси учун туловлар, ва хакозолари учун хаммасига узим туладим.

Ресторанларга чет эллик мехмонларни Рахима олиб боради, мен пулини тулайман. Хаттоки, ишчиларига ойлик етмай колса хам мендан пул олади!

Энди асосий масалага келсак. Бахмал туманидаги «Баходир мармари» фирмасидаги ноконуний ишлар хакида шу туман хокими Маматкул Каршибоев ва туман солик инспекцияси ва бошка нуфузли ташкилотларга куп марталаб ариза берганман. Бирок, Рахима ва Хурозларга нисбатан уз вактида хеч кандай чора куришмаган.

Бундан «окилона» фойдаланишган бу эр-хотин каллоблар каръердан мармар тошларни казиб чикаришиб, очикдан очик накд пулга сотишиб, пулларни уз эхтиёжларига ишлатиб юришибди. На давлат соликлари, на банк фоизлари ва на электр ва бошка коммунал туловлари уларни кизиктирмаган. Бу холат мана 7 йилки давом этиб келаяпти.

Улар уйлаб уйлаб Яна бир жиноий ишга кул уришган.

2004 йил 23 июлда Тошкентга келишади ва конун химоячиларини ва бошка давлат ходимларини лол колдиришиб накд пулга, яъни 300 АКШ долларига «MTM-SERVIS» номи билан юритиган фирмани (Яккасарой хокимиятига карашли) сотиб олишади. Уша йилнинг 20 сентябрида эса, кандайдир йуллар билан ОАО ИП «SHARK MIR» (Туркия) фирмасини поручатель килишиб, С. Рахимов туманига карашли УзСКБ банки филиалидан 2004 йил, 20 сентябр куни, 26 фоиз йиллик усмаси билан,  27.540. 000 сум кредит олишади.

Пуллар Кукон шахридаги бир фирмага перечисления килиниб, уша ерлик ОЙБЕК исмли йигит ёрдамида накд пулга айлантирилади. Пуллар шу билан гойиб булади. Кредитни 26 фоиз устамаси билан кайтаришни эса Рахима ва Хурозлар хаёлларига хам келтиришмайди. Банк бошкарувчиси А.Н Расулбоевни бир неча бор хат оркали огохлантирсамда, у бунга эътибор бермади.

Натижада, кредитга кафилликни уз буйнига олган  ОАО ИП «SHARK MIR» фирмаси Бош директори Осман Бахти жаноблари , Рахима Абдуллаева ва унинг эри Хуроз Сулаймоновларнинг фирибига учрагани тушинади ва кредитни фоизлари билан тулаб беради. Ана энди хорижлик хамкорларнинг Узбекистон ва узбеклар хакидаги фикрлари кайси томонга узгарганини сезиб турган булсангиз керак.

Бу пайтда эса эр-хотин каллоблар яна кандай килиб купрок пул угирлаш (ха, айнан угирлаш, бошка суз топа олмадим) хакида бош котиришаётган эдилар. Ва нихоят йулини топишди.

Улар 2005 йилнинг 25 май ойида, Бахмал тумани хокими Маматкул Каршибоевнинг имзоси билан республика Мехнат вазири Обидов номига хат тайёрлашади. Хатда, «Баходир мармари» корхонаси ишини янада такомиллаштириш ва кушимча ишчи уринлари яратиш учун 100 миллион Сум кредит суралган.

Улар 3 фоиз устамаси билан 5 йилга бериладиган кредит хакидаги бу хатни Мехнат вазирлигига киришиб 2084 раками билан руйхатдан утказишади ва уша куни менинг уйимга келишади.

Ошхонада улар учун овкат тайёрлаётганида, тасодифан уларнинг сухбатларини эшитиб колдим. Хуроз хотинига, хокимнинг имзосини боплаб ухшатганини айтди, Рахима эса, «Гончарованинг хужжатларини хам боплагансиз, яшанг» деди.

«Энди факат битта масала колди, яъни, уртада турган одамга 10 миллион топиб берсак, 100 миллион чунтагимизда турибди-да» деди Хуроз Рахимага.

«Беш йилгача, нига гап, нима суз, ким бор-у, ким йук, дадаси» деб жавоб кайтарди унга Рахима.

Мен бу гапларни эшитиб, нима киларимни билмай колдим. Уйимга кимларни куйганимни ва кимлар билан ишлаётганимни билиб колдим.

Орадан чамаси 2-3 кун утиб бизникига телефон килишиб, Рахимани сурашди. Уни уйда йуклигини айтсам, Мехнат вазирлигидан кредит масаласи буйича кунгирок килишди деб айтинг дейишди.

Рахима ва Хурозларнинг хужжатларини ноконунийлигини билмасдан, Мехнат вазирлиги уларга кредит ажратаётганини сезиб, телефондаги одамга мен Рахима ва унинг эрининг хужжатлари калбакилигини айтиб, уларга кредит бермасликларини сурадим.

Энди улар Хамза туманига карашли «Хамкорбанк»дан, узларининг эски хамтовоклари, аввал уларга С. Рахимов Саноат курилиш банкидан 27 миллион кредит олиб берган Рахим Сатторов билан, «Хамкорбанк»дан 50 миллион кредит олиш учун изгиб юришибди.

Шу ерда хакли саволлар тугилади. Нахотки пул-кредит сиёсати Узбекистонда шунчалик уз холига ташлаб куйилган? Катта-катта давлат идоралари рахбарларнинг кузи каёкда? Нахотки улар Рахима ва унинг зри Хурозларнинг килмишларини куришмаяпти?

Бир неча йиллардан буён «Корхона ишламаяпти» деган бахона билан давлат бюджетига бир тийин хам кирим килинмаётган булсада, каръердан хар куни тонналаб мармар ташиш тухтамаётганлиги хаммага, шу жумладан Бахмал тумани хокими Маматкул Каршибоевга хам аён.

Биргина мисол: 2005 йилнинг декабр ойи ичида 102 куб метр мармар чикарилган ва 12 миллион накд пулга сотилган. Бу хакдаги далиллар корхона ишчилари томонидан олинган. 10ВВ 460 давлат ракамли 40 тонналик КАМАЗ машина, 13Е 02-89 давлат ракамли машина, 14АА 256 давлат ракамли машина ва яна 10 ВВ, 458 двавлат ракамли машинаси хайдовчилари буни исботлашга тайёрлар. Бу хакдаги уларнинг гапларини диктофонларга ёзиб куйганмиз.

Хамма аризаларим Бахмал туманига кайтариб жунатилаяпти. Бахмалда эса Маматкул Каршибоев хукмдор. Рахима ва Хурозларнинг барча жиноиш ишларини хаспушлаб юрган хам шу кишининг узлари эканлигига 100 фоиз амин булдим. Давлат мулкини талон тарож килаётган Рахима Абдуллаева ва Хурох Сулаймоновлар албатда шундай рахнамолари турганидан кейин хар кандай кингирликдан тойишмайди.

Яна бир гап. Абдуллаева Рахима 1995 йилда жиноий ишлар билан шугулланганлиги учун 10 йил муддатга камок жазосига хукм килинган. Ва берилган амнистия туфайли киска муддатда кайтиб келган. Утган 12 йил ичида Рахима ва унинг эрининг турли банклар ва фукаролардан олган карзларининг микдори 115 миллион сумдан оргиб кетганлиги хам айни хакикат.

«Баходир мармари» корхонаси «директори» Рахима Абдуллаеванинг жиноий килмишлари хакида Бахмал тумани ва Жиззах вилояти хокимларига ёзган ариза ва хатларим хаммаси жавобсиз колди. Рахима ва унинг эри эса одамларни ва давлатни чув туширишнинг янги ва янги йулларини кидирмокдалар.

 

***

Ушбу хат шу йилнинг 29 август куни Бош вазир девонида 1752 ракам билан, М. Шакеров томонидан кабул килиб олинган.

Айнан шу мазмундаги хат Жиззах вилояти хокими Ямонкулов ва вилоят прокурори Назаров номига хам ёзилиб, утган 2005 йилнинг 28 декабр куни уларнинг ёрдамчилари томонидан кабул килиб олинган эди. Бирок шу пайтгача бу икки амалдор ташвишли хатга эътибор хам жавоб хам беришмади.

 

Вахоланки, Узбекистоннинг конунларида, фукаролар узларининг ёзма шикоят ва аризаларига бир ой давомида жавоб олишлари кераклиги курсатилган. Узбек хокимлари эса мана 15 йил булибдики, бу конунга амал килишни урганганлари йук.

Истикболли бир корхонанинг таназзулига бефарк караб тура олмаган Сулаймонова Рисолат опа эса Бош вазир Ушбу хатга албатда эътибор беришига ишонади. Бизнинг хам шунга ишонгимиз келади.

Узбекистонда ишлаб чикариш ва тадбиркорликка уз шахсий манфаатларидан келиб чиккан холда ёндашаётган катта кичик амалдорларнинг хатти харакатини кузатиб, Жиззахда истикомат килувчи бир отахоннинг гаплари ёдимга тушди.

У сода отахон шундай деган эди: «Каримовни душманлари хизбутчилар ёки вахобийлар эмас. Унинг душманлари махаллий хокимлардир. Улар уз нафслари йулида хамма нарсага тайёр. Улар хар кандай террорчидан хавфли. Узбекистон иктисоди томирига мана шулар болта уришаяпти» деган эди. «Баходир мармари» корхонаси бунинг яккол мисоли.