Юсуф ЖУМА׃ Энди гамингни ким ер?

Булбулининг ризқини зоғларга едирган элим,

Булбулдай шоирини доғга едирган, элим.

Калхатнинг бошида тож, какликларинг қозонда

Қалбимни қиздирилган ёғга едирган, элим.

Ақли носоғга бердинг қизларингнинг қўйнини

Ажални имон, ақли соғга едирган, элим.

Энди ғамингни ким ер, мудом ғамингни еган

Юсуфдай шоирини доғга едирган, элим.

%d bloggers like this: