Мухолифат бирлашув йўлида

ҚУРУЛТОЙ-НОЯБРДА!

dscn0517.JPG26 Август куни АҚШнинг Нею Йорк шаҳрида хорижда яшаётган Ўзбекистон демократларининг навбатдаги президентлик сайловида қандай иштирок этиш юзасидан қурултой чақиришга қаратилган йиғилиши бўлди.

Йиғилишда сўзга чиққан нотиқлар (уларнинг номлари сўзга чиқиш тартиби асосида келтирилмоқда-таҳ.)׃

Озод Деҳқонлар партиясининг лидери МуҳаммадБобир Маликов,dscn0515.JPG

збекистон Демократик партияси фаоли Турсунпўлот Назаров,

Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматов,


АҚШда рўйхатдан ўтган Бирдамлик ҳаракатининг лидери Баҳодир Чориев,

Бирлик партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатов,

ва бошқалар қурултой ўтказиш зарурати ва Ўзбекистондаги вазият ҳақида гапирдилар.

Улар курашнинг қуролли йўлини рад этишлари ва мақсадга демократик йўл билан бориш имконлари ҳақида фикр алмашдилар. Фикр аламашиш жараёнида ўз таклифларини айтган фаоллар Зокир Али, Илҳом Исоқов, Бобур Исоев, Худойқул Ҳафизов, Ғайрат Мирзо ва бошқалар қурултойни тезроқ ўтказиш, сайлов масаласида аниқ позитсияни бегилаб, иш бошлаш ҳақида гапирдилар.

Аксарият қатнашчилар мамлакат ичидан чиқадиган номзодни ҳар томонлама қўллабқувватлаш ҳақида ҳамфикр эканлигини билдирдилар. Умуман бундай мавзулар Қурултойда узилкесил қарорга боғланиши лозимлиги уқтирилди.

Қурултойни ўтказиш ташкилий гуруҳи сайланди ва қурултой шу йилнинг Ноябр ойи охирида, Нею Йорк шаҳрида ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

dscn0516.JPGҚурултойга барча демократик партия, ҳаракат ва ташкилотлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, вакилларини юборишлари лозимлиги таъкидланди.

Қатнашчилар барча демократларга мурожаат қилиб, уларни ташкилий ишларда фаол қатнашишга, мамлакатимизнинг келажаги учун ўта муҳим бўлган масаладан четда турмасликка чорладилар.

Суратларда  йиғилиш лаҳзалари акс этган.Яна бир қанча суратлар яқинда сайтимизнинг албомидан ўрин олади.

ДЎК Матбуот хизмати.

АССАССИН- УН ИККИНЧИ БОБ

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Тарихий-Замонавий Роман

jahongir8063-copy.jpgЎН ИККИНЧИ БОБ

2000 йил

Нилуфар Дубайдаги зиндонда беш нафар жувон билан бирга азоб чекмоқда. Аммо уни Нодирхоннинг ҳузурига олиб келишганда кўрган хўрлиги олдида буниси ҳеч нарса эди. Continue reading