Бунакаси булмаган׃ хокимни калтаклашди

Жалолиддин, «Туронзамин» учун, Тошкентдан.

Жиззах шахрида жойлашган автомобилларга хизмат курсатиш шахобчаларидан бирида хеч ким кутмаган вокеа содир булди. 22 август куни кеч соат 16 ва 17 лар орасида Жиззах шахар хокими, сенатор Хакимжон Иномжонов уз машинасидаги носозликни таъмирлаш учун шахардаги таъмирлаш устахоналаридан бирига ташриф буюради.

Айтиш жоизки, уша куни шахар хокимининг кайфияти булмаган. Бунинг сабаби бор. Мана бир неча кунки Жиззах шахри кучалари махалла фукаролари, корхона ва ташкилотларнинг ходимлари томонидан тозаланмокда. Хамма жойда чанг-тузон.

Аравалар ва барча юк ташиш мосламалари шахардаги чикиндиларни ташиш билан оввора. Шахсан вилоят хокимининг узи шахардаги ободонлаштириш тадбирларига бош кош булиб, бу «мухим» тадбирга вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиги ва бошка катта кичик ташкилот рахбарларини масъул килиб куйган.

20 август куни шахарда пиёда сайр килган вилоят хокими, чикиндиларга тулиб ётган ариклар ва хиёбонларни куриб, уша худуддаги барча ташкилот рахбарлари ва махалла фукаролар йигинлари раисларини жазога мустахик килди.

Кимнидир ишдан олди, кимнидир каттик калтаклади. (Шахардаги Тошлок махалласининг раиси хозиргача хам хокимнинг тепкиларидан узига келмай, уйида курпа тушак килиб ётибди. Хозир унинг урнига янги раис кидиришаяпти) Айнан уша куни вилоятнинг «каттаси» барча фаоллар ва ташкилот рахбарлари иштирокида йигин утказиб, вилоятда, мустакилликнинг 15 йиллигига багишланган ободонлаштириш тадбири бошланганини эълон килди.


Айнан шу йигилишда, вилоят хокими, сенатор, Жиззах шахар хокими Хакимжон Иномжоновга каттик тегиб, «шахар хожатхонага ухшаб колгани»ни айтиб, бунинг чорасини курмаса, унинг холига маймунлар йиглашини алохида таъкидлайди.

Хак гапни тан олиш лозим. Хакикатдан хам Хакимжон Иномжонов Жиззах шахар хокими булганидан буён шахардаги тозалик ва ободончилик уз холига ташлаб куйилган эди.

Шахар кучаларидаги чикинди уюмлари купайгандан купайиб, уни керакли жойга ташиб кетиш оддий фукаролар зиммасига зуравонлик билан юклатиларди.

Бир ойда бир буладиган вилоят хокими ва махалла фукаролар йигинлари раисларининг учрашувларида эса, Хакимжон Иномжонов раисларга мажлис вактида муаммолар хакида вилоят хокимига суз очмасликни буюрар, уз мавкеидан ажраб колишни истамаган раислар хам шахардаги муаммолар хакида вилоят хокимига айтмас эдилар.

Энди Сизларга айтмокчи булган вокеамизга кайтсак. Демак, 22 август куни Жиззах шахар автомобилларга хизмат курсатиш шахобчаларидан бирига Жиззах шахар хокими, сенатор Хакимжон Иномжонов кириб келиб, тезлик билан уз хизмат машинаси таъмирлашни талаб килади.

Гувохларнинг айтишларича, автомобилларга хизмат курсатиш шахобчасидаги уста йигитлар шахар хокимининг машинасига унчалик яхши хизмат курсатишмаган. Чунки улар хокимдан бир тийин хам чикмаслигини яхши билишадида.

Усталарнинг унчалик иштиёк билан хизмат килмаётганини курган сенаторнинг жахли чикади ва усталарни бирининг оркасига ва бирнинг икки оёги уртасига (таниш усул, шундай эмасми?) тепиб колади.

Афсуски, уста йигитларнинг хам кайфиятлари йук эканми, хокимнинг хайдовчиси ва бошка гувохларнинг олдиларида, Хакимжон Иномжоновга ташланиб колишади.

– Буни хеч ким кутмаганди, йигитларнинг бири куйиб, бири шахар хокими тепкилаб кетишди. у биринчи зарбаданок агдарилиб тушди. Атрофдагилардан бирортаси ёрдамга шошилмади. Биз шошиб колгандик, – дейди гувохлардан бири.

Хоким хайдовчисинг сузларига кура, шахар хокимини унчалик узок калтаклашмади, бирок унинг ахволига караб булмасди. Огзи бурни конга, усти эса тупрок ва чанга беланган шахар хокимини ака-ука усталар кулидан аранг сугуриб олишади.

Бундан бир неча йил илгари мана шунга ухшаш вокеа Самарканда содир булган эди. Уша пайтда Самарканда уз холича тартиб урнатишга уринган Шавкат Мирзиеев, вилоят ИИБ бошлиги билан муштлашиб кетган эди. Бирок, уша вокеа узаро кул ташлаш билан якунланиб, бир-бирини конга буяган хоким ва ИИБ бошлиги ярим тунгача чойхонада маишат килишган эди.

Калтак еган Жиззах шахар хокими эса, уста йигитларни кечира олмади. Вилоят прокуратурасидаги ишончли манбанинг сузларига кура, ака-укалар хозирда тергов изоляторида сакланмокда. Шахар хокимининг ёрдамчисининг айтишича, «энди йигитларнинг ёш умри камокда чирийди».

Олинган сунги маълумотларга кура, хокимни калтаклаган йигитларнинг кариндош уруглари булиб утган иш юзасидан президент девонига шикоят хати тайёрлашаяпти. Агар бу хам ёрдам бермаса, улар суд булиб утадиган куни вилоят суди биноси олдида норозилик намоиши утказишмокчи.

Адолатсизлик ва хоким тураларнинг зуравонлиги кадим замонларда хам оммавий халк кузголонларига олиб келган. Узбекистондаги амалдорларнинг бугунги хурмача киликларини куриб, уларнинг мозийдаги хамкасблари уят ва маломатдан узларини куйгани жой топа олмаган булишармиди….

Хар не булганида хам, содир булган вокеанинг бошка тафсилотлари буйича сизларга албатда хабар бериб борамиз.


Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.