Demokratiya darsi

…менинг даъвом факат шундаки хаётимдаги хар бир тажриба нозўравонлик одамзоднинг хузуридаги энг катта куч бўлишига ишончимни мустахкамлаган.

Роберт Л. Хелви

Альберт Эйнштейн Институти

Тўртинчи боб
Давоми
Нозўравонлик курашнинг механизм ва усуллари

…менинг даъвом факат шундаки хаётимдаги хар бир тажриба нозўравонлик одамзоднинг хузуридаги энг катта куч бўлишига ишончимни мустахкамлаган.
-М. К. Ганди

Мажбур килиш

Конверсия ва аккомодация золимга нозўравонлик душманларининг йўк бўлган ёки тез содир этмайдиган окибатли талабларини кабул килиш ёки килмаслигининг имкониятини беради. Мажбур килиш эса режимни талабларга рози килдириши мумкин. Мажбур килиш режимнинг хокимияти каттик заифлашган пайтда самарали бўлиши мумкин. Оппозиция гурухлари мажбур килиш харакатлари халк томонидан уларга бўлган ишончни барбод килиши мумкинлигини тушуниш керак. Золимона хукуматнинг мавжудлигини хавф остига соладиган мажбур килиш харакатлари факат батафсил режалаштиришдан кейин ва пайдо бўлган вазиятни холис равишда тахлил килгандан кейин килиниши керак. Талабларга розилик мажбур килина олмайдиган бўлса талабларни бошка вактга суриш керак ёки ўзгартириш керак.

Сиёсий партиялар ва талаба гурухлари баъзан мажбур килина олмайдиган талабларни кўяди. Яхшиси улар режимга олдиндан ташкилий максадлар тўгрисида маълумот бериши керак ва ахолини жалб этгандан кейин гурухнинг стратегик режалаштириш кобилиятини ривожлантириш керак ва режимнинг хокимият манбаларини заифлаштириш керак. Масалан, “эркин ва хакконий сайловлар”га “чорлаш” килинаётган бўлса, режим талабларни рад килса кандай жазолар ишлатилади?

Режимнинг хохишига карши оппозициянинг талаблари бажарилса мажбур килиш муваффакиятли хисобланади. 2000 йил октябридаги Сербия сайловлари мисолида оппозиция гурухлари Милошевич режими кайта сайловлар керак бўлишини айтганга карамай галабасини эълон килди. Режим томонидан сайловлар сохталаниши кутилган эди ва нозўравонлик харакат оркали хокимиятни кўлга олиш режаси сайловдан олдин тайёр эди. Юз минглаб серблар диктаторни хокимиятдан четлаш учун Парламент биноси томон юрди ва уни эгаллади. Милошевич шу четлашга каршилик кўрсатиш учун кучи йўк эди. Унинг бирламчи таянч устунлари гойиб бўлган. Полиция нохарбий курашчиларни Белградга кириб олишини тўсадиган заставаларни кўйишдан бош тортди, куролли кучлар эса Милошевич номидан аралашишни рад килди, чунки улар айтишича сайловлар сиёсий ва харбий аралашишни талаб килмайдиган масала эди.

Шу иккала таянч устунларининг йўк бўлиши харбий кучлар, полиция ва хукумат аъзоларини демократик ўзгариш уларнинг ахамиятини камайтирмаслигида ва рахбарларни олиб ташламаслигида  ишонтиришга бир неча ой мобайнида уринишларнинг натижасида бўлган. Милошевич тезда кучсиз бўлиб колганини сезди.

Нозўравонлик мажбур килиш натижада оппозиция гурухларининг галабасига олиб келган мисоллари бор бўлгани билан ишончли харакат килиш кобилиятисиз бўлган кўркитишлар хар бир харакатга зиён келтиради, бундай вокеа 2002 йили Зимбабведа бўлган ва у ерда умумий иш ташлашларга иккита чакириклар амалга эътиборсиз колган. Яна бир муваффакиятли иш ташлашни ўтказиш учун бир неча ой режалаштириш ва мувофиклаштиришга кетган. Огохлантирилган санкцияларни ишга солиш кобилиятисиз мажбур килиш интилишлари натижасида демократик кураш фурсатни кўлдан бой бериши мумкин; халк томонидан фаол равишда кўллаб-кувватлаш камайиши мумкин; ва халкаро ёрдамчилар харакатнинг кобилиятида шубхаланиши мумкин. Харакат учун шундай ёмон окибатлардан халос бўлиш учун режалаштириш ва амалга ошириш жараёнида албатта кобилиятлар бахоланиши ўтказилиши керак.

Дезинтеграция (барбод килиш)

Юкорида айтилганидек, оппозиция гурухларининг хукмдорни мажбур килиш кобилияти хокимиятнинг таксимланишида ўзгаришлар амалга ошганинг аксидир. Оппозиция хокимият улар томон жилганини аниклаганида дархол хамкорликни рад килиш ва аралашиш кучлирок усулларини ишлатиб режимга кенг фронтда хужум килиши керак. Бу хужумлар мунтазам равишда килинса режим барбод бўлади, чунки унинг хукмронлигини таъминлайдиган хокимият манбалари кўлида бўлмайди.

Режимни барбод килиш оппозиция томонидан керакли деб билинса, режимнинг барбод бўлиши амалга ошганича нозўравонлик амалларнинг сони ва интенсивлиги камаймаслиги керак. Оппозиция томонидан фурсатни бой бериш режимга хокимиятни кайтариб олиш имкониятини бериши мумкин.

Харбий кампаниянинг “кидириш ва таъкиб килиш” боскичига ўхшаб, мудофаа каторлари ёрилганидан кейин душман кочишга уринса бутун кампанияни нихоясига етказиш учун энг кучли хужумга ўтиш керак ва каттарок хавф-хатарларга рози бўлиш керак. Стратегик режасиз харбий кучлар тез равишда хужум килиб мудофаани заифлаштира олмайди. Нозўравонлик курашда хам вазият худди шундай.

Нозўравонликсиз харакатлар усуллари

Нозўравонлик харакатлар  нозўравон ўзгаришнинг механизмларга ёрдам беради ва уларни акс эттиради. Оппозиция кўлидаги душманига карши ишлатадиган нозўравонлик харакатлар усуллари кўп турли. “Нозўравонлик харакат сиёсати” китобида Шарп икки юзга якин (2-илова) усулни аниклайди ва бу рўйхат хали тўлик эмаслигини айтади. Аслида турли махсус вазиятлар учун янги тўгри келадиган усулларни ишлаб чикишга чорлаган.

Золимона режимга карши нозўравонлик амаллар зўраки жавоблар билан кайтарилади. Калтаклашлар, кийноклар, хибсга олиш ва бошка жазоларни (зўраки, иктисодий ва ижтимоий) кутиш керак. Аммо агар хокимият шундай жавоб килса бундай амаллар тўгрисида кенг таркаладиган маълумотларни оппозиция демократик харакатга халкнинг ёрдамини кучайтириш учун ишлатиши мумкин ва режимнинг шафкатсизлигини кўрсатиб ва конунийлиги тўгрисида савол кўйиб уни заифлаштириши мумкин. Ўтган аср харакатларида хибсга олиш ва камокка тушишлар шараф белгиси бўлган.

Нозўравонлик харакат маъкул келган усулини танлаш эришилаётган максадга боглик. Баъзан харакат ё ташкилот олдин афзаллиги ёки маълум кобилияти асосида усулни танлайди, кейинчалик эса нозўравонлик харакатнинг максадини танлаши ё танламаслиги мумкин. Идеал холда эса олдин максадларни текшириш керак, кейин эса барча усулларни кўриб чикиб стратегик ва тактик максадларга якинлашиш учун тўгри воситалар билан таъминлайдиганларни танлаш керак. Танлашни осонрок килиш учун усуллар учта кенг категорияларга бўлиш мумкин. Булар норозилик ва ишонтириш, хамкорликдан бош тортиш ва аралашиш.

Норозилик ва Ишонтириш

Норозилик ва ишонтириш амаллари режимга демократик кучлар хукуматнинг аник харакат ва сиёсатларига каршилигини англатади. Бу норозиликлар асосан рамзий равишда бўлади. Бундан ташкари бундай амаллар ахолига нозўравонлик оппозиция харакати хукуматга маълум масалаларда норозилигини англатади.  Нозўравонлик норозилик ва ишонтириш стратегик нозўравонлик харакатнинг хар бир боскичида ишлатиб бўлса хам улар кўпрок курашнинг бошида, хаттоки ахолидаги бошланишида ишлатилади.

Кандай норозилик ва ишонтириш шакллари танланмасин, бу амаллар оммавий ахборот воситаларида кенг мухокама килиниши керак. Демонстрация ёки норозилик хатларининг улар тўгрисида хеч ким билмаса самараси кам бўлади ёки умуман йўк бўлади. Бутун олам эътиборини ўзига тортган норозилик ва ишонтиришнинг мисоли 1960 йилда Вьетнамда Сайгоданги АКШ тарафдор хукуматига норозилик билдирган бир неча монахларнинг ўзларини куйдириши бўлган. Бундай ўз ўзини ўлдириш амаллари кўпчиликни нима учун биров сиёсий норозилик воситаси сифатида шундай огрикли ўлимни танлаган деган масалада ўйлантиради.  Курбонликнинг максади эришилди, асосан чунки уюштирувчилар халкаро янгиликлар агентликларини бу вокеани ёзиб олиш ва суратга олиш учун таклиф килган.

Бу усуллар 1-бобда кўриб чикилган хокимият манбаларига бевосита хужум килмайди, балким булар режим амалларига ахолининг эътиборини каратадиган, уларга норозилик билдирадиган ва режим ва бошкаларни ўзгаришлар кераклигида ишонтирадиган билвосита хужумлардир. Нозўравонлик кураш норозилик демонстрациялардан анча кенгрок тушунчани англатади.

Хамкорликни рад килиш

Хамкорликни рад килиш оппозиция харакатлар ихтиёрида бўлган энг кудратли нозўравонлик усулидир. Стратегия ичида шу амаллар гурухини окилона танлаш ва режалаштириш режимдан хокимият манбаларини олиб кўйиш эхтимоллигини кучайтиради.

Режимнинг хокимият манбаларига (масалан, ваколат, инсоний ресурслар, билим ва кобилиятлар, моддий ресурслар, номоддий омиллар ва санкциялар) факат харбий хизмат ёшидаги эркакларгина эмас, балким бутун ахоли оркали хужум килиш мумкин. Халкнинг хамкорлигисиз хеч кандай хукумат яшай олмайди. Хамкорлик оркали маълум килинадиган хабар – бу “биз, халк, халкни кийнаш учун хукуматга бошка ёрдам бермаймиз”. Бундан максад – хукуматнинг ишлашини кийин килиш. Бошкарилган ва нозўравонлик стратегияга тўгри келадиган амаллар танланганда хамкорликни рад килиш энг катта натижаларга эришади.

Режимнинг таянч устунларига карши ички хамкорликни рад килиш кампаниялари билан бирга халкаро анжуманни хамкорликни тўхтатиш санкцияларини кўллаб-кувватлашга чорлаш керак. Халкаро даражадаги ва мамлакат ичидаги хамкорликни рад килиш харакати сиёсий ўзгаришлар тарафдорларига ёрдам килади. Халкаро хамкорликни йўк киладиган воситалар инвестициялар ё импортни тўхтатиш, халкаро форумларда режимнинг сиёсатини рад килиш, расмий шахсларга виза беришни камайтириш, ўз фукароларнинг золимона режим мамлакатига боришларини камайтириш ва ижтимоий эхтиёжларни бевосита коплайдиган ва нодавлат ташкилотлар оркали бошкариладиган лойихаларга хорижий ёрдамни чеклаш кампанияларини ўз ичига олади.

Ижтимоий хамкорликни рад килиш

Мамлакатдаги хар бир киши ижтимоий хамкорликни рад килишни амалга ошириши мумкин. Мўлжалланган режим аъзолари билан мулокот килишдан кочиш расмий шахслар ва оилалари аъзолари учун халокатли бўлиши мумкин. Ижтимоий элиталар режимнинг расмий шахсларини ижтимоий хизматларга таклиф килишни тўхтатиш мумкин ва хукумат ташкил килган ва расмий шахслар келиши кутилган хусусий ижтимоий тадбирларга боришни рад килиш мумкин. Режим расмий шахсларининг фарзандлари ва бошка кариндошлари кўшнилари ва нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил килинган ижтимоий хизматларга таклиф рўйхатидан ўчирилиши мумкин. Ота-оналар фарзандларига хукумат расмий кишиларининг фарзандлари билан кўришиш ва гаплашишни тўхтатиши мумкин. Мулокотни рад килиш амаллари халк режимга ёрдам берадиган одамларни ёктирмаслиги хакида маълумот беради.

Аммо буни эхтиёткорлик билан ишлатиш керак. Нотўгри ишлатилса режимнинг тарафдорларини оппозиция тарафига ўтказиш уринишларга карши ишлайди. Режим обрўсини кўтарадиган ижтимоий ва спорт тадбирларини бойкот килиш мумкин. Хаттоки режим ёмонлаган кийимларни кийиш хамкорликни рад килиш амали хисобланади. Мўлжалга олинган шахслар хамкорликни рад килиш амалларининг хабарини тез равишда тушунади.

Америка мустамлака бўлгани пайтида Массачусетс губернатор-полковниги Англия тахтининг вакили бўлишига карамай махбусга ўхшаб яшаши тўгрисида нолиган. Унга хеч бўйсунмаган, махаллий милиция унга кулок солмаган, буйрук ва карорлари бажарилмас эди ва черков жамияти аъзолари у билан мулокот килишдни рад килар эди.

Иктисодий хамкорликдан бош тортиш

Хукуматга ундан кутилган хизматларни бажариш учун даромад кераклиги фактига асосланган иктисодий хамкорликдан бош тортиш стратегик нозўравонлик харакат сифатида хукумат тарафдорларининг иктисодий имтиёзларини йўк килиб ёки камайтириб хукуматнинг кўллаб-кувватланишига хужум килади. Сиёсатни олиб бориш учун керак мол ва хизматларни сотиб олиш воситаларини етказиб беришни рад килиш оркали иктисодий хамкорликдан бош тортиш хукуматнинг тарафдорлари ёрдамини олиш кобилиятини пасайтиради.

Соликларни тўламаслик ёки чала тўлаш иктисодий хамкорликни рад килишнинг мисолидир, аммо хукуматга даромад келтирадиган мол ва хизматларни бойкот килиш, иктисодий мувозанатсизликни тугдирадиган иш ташлашлар, ёки халкаро инвесторлар эътиборсиз колдирмайдиган хазина кризисига олиб келадиган банк депозитларини кайтариб олишлар шунга мисол бўлади. Бундан ташкари халкаро корпорациялар, савдо ассоциациялари ва халкаро нодавлат ташкилотлари баъзан мўлжалланган хукуматлар билан хамкорлик килмасликка ишонтирилиши мумкин ва шундай килиб иктисодий фаровонликни янада заифлаштиради. Иктисодий мувозанатсизлик нафакат хукумат таянч устунларини заифлаштиради, балким режимнинг оппозиция сиёсий хамкорликдан бош тортиш амалларига жавоб бериш кобилиятини пасайтиради, ва бу нозўравонлик курашнинг умумий стратегик максадларининг эришилишига катта хиссасини кўшади.

Стратегик нозўравонлик курашда хукуматга келадиган ва ундан кетадиган валюталарнинг окимини аниклаш жуда мухим. Бунинг максади иктисодий хамкорликни рад килиш усуллари оркали килинадиган хужумлар учун тўгри келадиган жойларни аниклаш. Баъзи холларда валюта табиий ресурслар, паст иш хаки натижасидаги мол ва хизматларни сотишдан келади. Экспортда иктисодий хамкорликни рад килиш усуллари учун энг кулай жой – бу сотиш жойи, импортларда эса мол ва хизматларнинг ишлаб чикариш жойлари хужумлар учун тўгри келади.

Сиёсий хамкорликдан бош тортиш

Стратегик нозўравонлик харакат кисми бўлган режимга карши ишлатилган хамкорликни рад килиш барча амаллари табиатдан “сиёсий” бўлишига карамай, Джин Шарп унинг “198 нозўравонлик харакат усуллари”га (2-иловани кўринг) ўттиз саккизта махсус хамкорликни рад килиш амалларини аниклади. Бу амаллар аввалан бор ваколатни йўк килиш учун мўлжалланган, чунки у хукумат ё босиб олган кучнинг энг мухим хокимият манбасидир. Сиёсий хамкорликни рад килишнинг бошка афзаллиги шундаки у жамиятни хам бирлаштиради. Ташкилотлар ёлгиз ёки бошка маслакдош гурухлар билан бирга режимга карши харакат килишда тажриба ва ўз кучига ишончни орттиради.

Сиёсий хамкорликни рад килиш хукуматга бўлган бевосита хужумдир. Декларация, манифест ва бошка ваколатни ва шундай килиб режимнинг конунийлигини рад киладиган хужжатлар халкни режимнинг ваколатни ишлатишга хаки йўклигига ишонтириш учун ишлатилиши мумкин. Шу норозилик амаллари кейинчалик хукумат институтларини бойкот килиш, нохарбий хизматчиларнинг иши секинлашиши ва бутун халкнинг фукаролик бўйсунмаслик турли амаллари билан давом этиши мумкин ва шу амаллар кенг ва мунтазам холда бажарилса авторитар режимнинг хокимиятини бартараф ё хаттоки барбод килиши мумкин.

Аралашиш

Ўрнатилган одатлар, сиёсат муносабат ёки институтларни бузадиган нозўравонлик  амаллар аралашиш амалларидир. Улар хаттоки натижада янги одатларни, муносабатни ёки янги институтларни яратиши мумкин. Бу усуллар ўрнатилган вазиятни бевосита ўзгартириши учун улар масаланинг кўринишини, ваколатни бевосита хавф остига кўйишни ва тез хал килиш имконияти билан таъминлайди. Бошка томондан аралашиш натижада норозилик ва хамкорликни рад килишга нисбатан тезрок ва каттикрок репрессияларга олиб келиши мумкин.

Замонавий АКШ тарихида хулк одатларини ва ижтимоий муносабатларни ўзгартиришда учинчи томон аралашишлари самарадорлигининг мисоллари бор. АКШ фукаро хукуклари харакатидаги тушлик жойларни эгаллаб олишлар кўпга кўринган ва самарали амаллар бўлган ва ресторанлардаги иркий сегрегацияга бевосита хужум килган ва тез равишда тугатган. Бундан ташкари бу кампаниялар керакли кўриниш оркали кенгрок иркий сегрегация масаласига тегишли конунларни тез равишда ўзгартиришнинг кераклигига олиб келган. Бу амаллар бажарилишидан ўн йиллаб вакт ўтгани учун ўтириб олишлар пайтидаги зўравонликлар баъзан эслатилмайди. Ўтириб олишлар хисобсиз калтаклашларга, полиция итларининг ташланишларига ва бошка зўравонлик амалларига келтирган. Шу кўпинча хукумат томонидан бошкарилган зўравонлик сиёсий жиу-житсуни бошлаган, ва бунда курашчиларга карши зўравонликни ишлатган кучлар кудратлирок кучларни сегрегацияга карши кўтарган. Авторитар режимга карши стратегик нозўравонлик курашда халк номидан чикадиган адолат кучи сифатида мамлакат хукумати бўлмаслиги мумкин аммо халкаро анжумандан ёрдамни талаб килиши мумкин.

Халкаро аралашиш мисоли 2002 йил Индонезияда Ачехда Халкаро Тинчлик Отрядининг ёйилиши бўлган. Улар инсон хукуклари кузатувчиларини ва ижтимоий ёрдам ишчиларини Ачехдаги сиёсий ўзгариш харакатининг душманлари томонидан зўраки хужумлардан химоя килган. Бу билан бир вактда шу халкаро кузатувчиларнинг борлиги автономия ёки мустакиллик учун курашаётган гурухларнинг аъзолари томонидан Индонезия хукуматига карши зўравонликларга тўсик бўлиб турган. Исроил кўчкиндилари ва Исроил Мудофаа Кучлари хужумларидан Фаластин фермер ва бошка фукароларни химоя килиш учун чет элликларни нозўравонлик сокчи бўлиб ишлаши халкаро аралашишнинг бошка мисоли бўлади.

Аралашиш амаллари режимнинг таянч устунларини заифлаштириши ва барбод килиши мумкин. Яхши ўйлаб чикилган стратегия билан ёрдамчи режалар хозирги имкониятлардан фойдаланиш учун тез равишда ўзгартирилиши мумкин. Ўзгартиришни киритадиган стратегия ва режаларсиз фурсатни кўлдан бой бериш мумкин. Шу фурсатни бой бериш душманга жавоб бериш ва кайтадан группалашга вакт беради. Хукумат институтлари аралашувчиларни уларнинг хаётига бевосита хавф деб хис этса улар рахбар атрофида йигилиб “охиригача курашга” тайёрланиши мумкин. Режим тарафдорларида камал килиниш фикрлари пайдо бўлишининг хавфини пасайтириш учун шу хокимият манбаларини мўлжаллаб пропагандани ишлатишни олдиндан ўйлаб амалга ошириш керак.

Inglizchadan tarjima.

%d bloggers like this: