Ўзбекистонда исломий мунозаралар

Илм оламида׃ Дунёда ўзбекнинг номини шарафлаганлар

АҚШда ҳамкорликда яратилган асарлари билан илмий доираларнинг диққат марказига тушган таниқли тадқиқотчилар Ален Франк ва Жаҳонгир kitob_jmМаматовларнинг навбатдаги китоблари нашр этилди.

Таниқли олимлар ўз асарларида Ўзбекистонда мустақилликдан кейинги даврдаги диний оқимлар, ташкилотлар ва гуруҳлар ичида мавжуд бўлган мунозараларни таҳлил этадилар. Уларга кўра, Ўзбекистонда чуқур асосли диний жамоалар мавжуд, лекин улар биттагина қарашни илгари сурмайдилар. Уларнинг орасида ҳам баҳс, мунозара, келишмовчилик мавжуд.

Таниқли имомлар Абдували қори ҳамда Обидхон қорининг аудио тасмаларга ёзилган ваъзлари таҳлил этилар экан, уларнинг қандай жамият қуриш ҳақида умумий қараш билан бирга ўзларига хос қарашлари ҳам бўлгани ва ораларида демокартик бир тортишув мавжудлигига диққат қаратилади. Исломга араб дунёсидан бирмунча фарқли – Ўрта Осиё анаъналаридан келиб чиқиб қараш ҳам мавжудлиги мисоллар билан ўртага қўйилади.

Китобни нашрга ҳозирлаган АҚШ олимларининг эътирофича, ўзбекистонлик уламоларнинг магнит тасмасига ёзилган ваъзлари илк бор ана шундай тадқиқ этилган.

Китобда Ўзбекистон Исломий ҳаракатидан тортиб, “Акромийлар”га қадар пайдо бўлган гуруҳларнинг ёзма манбалари ҳам таҳлил этилиб, уларнинг ораларида мавжуд бўлган мунозараларга тўхталинади.

Тадқиқот асосан инглиз тилида бўлса-да манбалар ҳар икки тилда келтирилган. Илгари ҳамюртимиз таниқли адиб ва сиёсатшунос Жаҳонгир Маматов мазкур китобни биргаликда чиқарган ҳамкори тарих фанлари доктори Ален Франк билан Исломий калималарнинг қандай ишлатилиши (Dictionary of Central Asian Islamic Terms) борасида тўққиз тилдан олинган мисоллар билан муқоясали китоб нашр этган эдилр. Шундан кейин Жаҳонгир Маматов катта илмий тадқиқотчи мавқеига эга бўлган эди.

Бошқа жабҳаларда ҳам кўпгина китоблари бўлганидек, илм соҳасида АҚШнинг ўзида учта йирик китоб муаллифи бўлган ҳамюртимизга навбатдаги китоб ҳам муваффаққит олиб келишини тилаб қоламиз.

Китоб дунёдаги кучли ўнта йирик марказдан бири деб топилган Mcneil Multilingual Тадқиқот марказида нашрга таёрланган.

Китобнинг халқаро индекси ISBN-13:978-1-931546-19-5׃

Китобнинг АҚШ Конгресси кутубхонасидаги рақами 2006923652׃

Китобни ўқув юртлари учун қўлланмалар чоп этадиган Dunwoody Press босмахонаси нашр этган. Китоб 454 саҳифадан, беш қисмдан иборатдир.

Темур Ҳайдаров.

KLIP

-Qizingizni klipi chiqdi, ko’rdingizmi?-dedi Aldarko’saning xotini.
-Nima, yana rasvolik qilibdimi? Yana o’sha yo’lga bosh uribdimi? O’ldiraman uni!
-O’zingizni bosing! U ashula aytmoqda, shuni klip qilishibdi, birinchi klipi, ko’rdingizmi o’zi?
-Uning birinchi klipi Dubayga borganda chiqqan edi…
-Nega mening xabarim yo’q…
-Ja, ko’rmoqchi bo’lsang, ana seyfda, lekin infarkt bo’lib, o’lib qolma, deb ko’rsatmagan edim!

Демократия дарси

Стратегик нозўравон тўқнашув ҳақида

Альберт Эйнштейн Институти

Тўртинчи боб

Нозўравонлик курашининг механизм ва усуллари

…менинг даъвом фақат шундаки ҳаётимдаги ҳар бир тажриба нозўравонлик одамзоднинг ҳузуридаги энг катта куч бўлишига ишончимни мустаҳкамлаган.

М. К. Ганди

Қандай йўл танланмасин жамиятни диктатурадан демократияга ўтказиш қийин. Оппозиция гуруҳлари нозўравонлик кураш стратегиясини танлаган бўлса, нозўравонлик кураш ҳукмдор ва аҳолининг орасидаги ҳокимият муносабатининг исталган ўзгаришларига келтирадиган йўллар, ёки механизмлар тўғрисида фикр юритиш керак. Д-р Шарп “ҳокимият муносабатини ўзгартирадиган механизмларнинг” тўрттасини аниқлаган. Булар конверсия, аккомодация мажбур қилиш ва дезинтеграция. Нозўравонлик ҳаракатнинг шу тоифалари ўзгаришни келтириш ёки нозўравонлик амаллар ёки кампанияларнинг таъсирини баҳолаш усуллари сифатида фойдали бўлади.

Continue reading

АССАССИН-ОЛТИНЧИ БОБ

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Тарихий-Замонавий Роман

ОЛТИНЧИ БОБ

 

21 АСРНИНГ БОШИ

 

Дурдона Жосуслик Хизмати бошлиғи  билан учрашувга тайёрланар экан, қандай қилиб соқчиларини ташлаб кетиш ҳақида ўйлаётган эди. Уларга ҳар қанча ишонса ҳам, Жосуслик хизмати бошлиғи билан учрашгани дадасининг қулоғига бориб етишини истамасди. У ташқи кийимларини ичкисига алмаштириб, хонадан  чиқди ва: Continue reading