Якинда, Узбекистон Миллий Телерадио компаниясининг «Ахборот» дастури «2009 йил – Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги йили» эълон килинган йили учун хукумат томонидан ажратилган улкан маблаг, яъни 16 612 000000000 сум сарфлангани хакида маълумот таркатди. Бу маблаг долларга угирилганда 11 миллион 800 мингдан ортик булади. Саволлар тугилади? Аслида бу улкан маблаг «Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги йили» га сарфландими, ёки бошка … сарф килиндими? Балки гумдон килинган булсачи? Бундай улкан маблаглар замонавий «узбекча» усул билан ювилиб кимларнингдир чунтагига кириб кетдими, ёки бошка максадлар учун сарфландими? Ана шу саволларга жавоб излашга харакат килиб учта фактли мисоллар келтирамиз.
Биринчи мисол:
2009 йил «Кишлок таракиёти…» йили охирларида, Жиззах вилоят Миллий Хавфсизлик Хизматининг (МХХ) ута хашаматли биноси булишига карамасдан, Жиззахнинг кок марказида, вилоят хокимияти биноси ёнгинасида, дид билан курилган, ута замонавий жихозлар билан таминланган ва атрофи баланд деворлар билан уралган бино куриб топширилди. Хуш? Ойдай биноси булса, янги бино нимага керак булиб колди? Хуп, бу бино кандай маблаг хисобига куриб топширилган? Нега халкнинг улкан маблаглари хавога сарфланмокда? Шайтон хам билмаса керагов? Янги йил олдидан, Тошкандан Жиззахга сафаримиз вактида, куплаб ёшлар безалган арча колиб кетиб бу бино олдида хавас билан расмларга тушаётганлигини гувохи булдик.
(МХХ биносининг суратини тепада илова килиб келтираяпмиз)
Икинчи мисол:
«президент» И.Каримовнинг «2007 йил 5 – ноябрдаги ПК-725 сонли Карорнинг ижросини таминлаш тугрисида»ги карорининг ижроси буйича, 2009 йил 16 ноябрь куни Бош Вазир Шавкат Мирзиёев раислигида (йигилишда Мирзиёев, Эсонов, Арабов, Турсунов, Салимов, Годоев, Рофиев, Хидиров, Мирзиёев (кайси Мирзиёев эканлиги ноъмалум), «Кишлок хужалигида иктисодларни чукирлаштириш Республика Комиссияси»нинг йигилишини утказиб карор кабул килинган. Ушбу карорда хосилдорлиги паст булган ерларда, фермер хужаликларини куллаб – куватлаш максадида Давлат бюджетидан 2008-2009 йиллар учун 180 миллиард сум маблаг ажратилгани маълумот учун кабул килинган. Бу йигилишда, хосилдорлиги паст булган ерларда, эхтиёжлар учун 2009 йилда тупрок балл боннитети 50 баллдан кам булган ерларга пахта эккан фермер хужаликларига мутаносиб равишда молиявий куллаб – куватлаш макулланган…
Бу карорнинг нусхаси хам иловада расм холатда берилмокда.
Хуш? Бу ажратилган 180 миллиард сум каерга сарфланди, ёки гумдон килиндими? Бизни янада кийнаган саволлар? Биз, бу карорнинг ижроси буйича куплаб фермерлар билан сухбатда булдик. Бирорта хам фермер бу Карорнинг хатто билмаслигини, боннитети 50 дан кам булган фермерлар иктисодий куватлангани хакида айтиша олмади.
Учунчи мисол:
Утган 2008 йилда, «президент» Каримов томонидан эълон килинган «Ёшлар» йилида, Жиззах шахридаги энди оила курган ёш келин – куёвлар учун имтиёзли шартлар асосида иккита куп каватли бино топширилган эди ва олдиндан бу квартиралар «Буюк келажагимиз» булган авлодлар, яъни ёшларга берилади деб махаллий ОАВ ларида роса бонг уришдилар. Мана иккинчи йил кетаяптики, шу топширилган бинолардаги квартираларнинг бахосини шахар хокимияти томонидан отнинг калласидай бахолаб куйганлиги сабабли, айрим квартираларга ижарага куйиб куйилганлигини хисобга олмаганда деярли хеч ким яшамайди.
Шу ерда, худди шунга ухшаш биргина бир фактни хам кистириб утсак: Бундан куп йиллар олдин «Ногиронлар йили» деб эълон килинган йилда, Жиззах шахри хокимияти томонидан, вилоят хокимиятининг якин жойида, ногирон ва кам таминланган оилалар учун ер участкаси булган 24 та коттеджлар курилиб топширилган эди. Ушанда нима булган эди? Тушунарлики, бу коттеждлар ногиронларга насиб килмади, аксинча, «янги узбек» бойлари томонидан эгаллаб олиндилар. Аммо, хали хам халк кучанинг номини «ногиронлар кучаси» деб атаб келишмокдалар. Кизик-а? Кучанинг номи «ногиронлар», коттеждларда эса бойлар яшамокда.
Узбекхон, Туронзамин учун Тошкандан.
30.12.09 й.




