ОЁҚ ЎПИШ

Замон ишламаганники! Ишламасанг тишлайсан! Ишласанг қишлайсан! Буни ўз тажрибамдан биламан. Кейинги пайтларда Нофизий деган номим билан бир-иккита ачиқ-чучук нарсалар чиқа бошлаган эди, ошга пашша тушди.

Дастлаб додам׃
-Падарлаънат, бизни тириклайин Жаслиққа тиқмоқчимисан?- деб бақирдилар. Ҳа, энди ота бўлгандан кейин бақиради-да! Лекин шу пайтгача ҳеч бақирмаган ота бўлса-чи?

Кейин ойим׃
-Майли бизни ўйлама, ана у жўжабирдай болаларингни, неварангни ўйла! Бу йил ўқишга кирадиган ўғлингни ўйла!- деб кўз ёш қилдилар.

Хуллас, бошланиб кетди.
Узоқдаги амаким׃
-Сенга Нофизий деган номни мен берганман! Шунга муносиб иш қил!-деб қолдилар.

Ҳали “укемет” томонидан обиск-мобиск бўлмасдан шунча дод-вой. Агар ментлар келиб қолса нима бўлади?

Аслида “укемет” сояси билан иш битиради. Илгари бозорда олди-сотди қилиб, уйда ўтирар эдим. Ҳали у радиодан, ҳали бу радиодан сим қоқиб, қайси бир маҳаллада мушук сичқонни бурчакка тиқса ҳам мендан фикр сурашарди. Мен ўзим ҳам иккида бир радиодомга югуриб борардим. Ойнаижаҳоннинг ҳам меҳр қўйган бандаси мен эдим. Бозорга киришимдан чиқишимгача филм қилиб беришган. Ҳар йили кам деганда иккита китобим чиқарди. Қаерлардандир пуллар келиб турарди. Ҳамма мени кўрса, қўли кўксида, етти букилиб салом беришарди.

Элликка кирганимда “Опера блат” томошохонасида тантанали оқшом бўлди. Ана мақтов, мана мақтов. Ўзим қолиб маликаи турондотимни ҳам мақтай кетишди. У ҳам бир зумда таниқли одамга айланди. Кейин концерт ҳам қўйиб беришди. Бир иккита пачти яланғоч жувонлар шунақа жилпанглаб беришдики, нақд ўрнимдан туриб кетишимга оз қолди.

15 йил йил ана шундай роҳатда эдим. Жин чалдими билмайаман, қаёқдан бу ишга қўл урдим. Ҳаммаси мендан юз бурди. Телефон жирингламайди. Почта келмайди. Кўчага чиқсам, танишларнинг қораси ҳам кўринмайди. Худди ҳаммаси арвоҳларга айланиб кетгану менинг кўзимга кўринмайди…Агар ростдан ҳам арвоҳга айланиб кетишган бўлишса, Худойим уларни раҳмат қил!

Нима қилсам экан? Нофизийнинг номаларига нуқта қўйиб, эски ҳолимга қайтсаммикан? Ахир яқинда олтмишга кираман. Олтмишга кирган куним қоққан қозиқдай бўлиб бир ўзим ўтирганим яхшими ёки “Опера блат”да қарсакларни қабул қилишми?

Бугун ана шу масалада қарор оломай турсам, яна додам кўриндилар׃
-Энди соқол қўй! Номозингни ўқи! Диний масалаларда шарҳловчилар керак уларга. Ўшанда ҳурматинг ҳам жойига қайтади, оёғингни ўпишади.

Тавба қилдим. Ҳаётдан орқада қолиб кетибман, шекили? Қўл ўпиш бошланганини эшитгандим. Демак оёқ ўпиш ҳам бошланибди-да!

Нофизий.
Тошкент.

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s