Бахтиёр Хамроев, Инсон ҳуқуқлари Жиззах вилоят ташкилоти раиси:
«Мени хам руйхатга олган 19 – сонли сайлов участкасига соат 10 – 00 лар атрофида бордим. Сайловга сайловчилар энг куп келадиган вакт булишига карамасдан сайловчиларнинг сони кам эди. Аслида, Жиззах шахрининг кок марказида жойлашагн ушбу сайлов участкаси, утказиладиган сайловларда, сайловга таклиф когозлари айнан менга беришни хар доим «эсларидан» чикаришади. Бу сафар, сайловга икки кун колганда эсларига тушган шекилли уйимга бериб юборишибди. 
Бундан ташкари, вилоятдаги куч салохиятига эга идораларнинг ходимлари уйимни ураб олишиб кузатув олиб бораётган эди. Бу ходимларнинг кузатуви остида 19 – сонли сайлов участкасига бордим. Сайлов бюллетенларини олиш учун таклиф когозини, бюллетенларни таркатаётганлардан Кучкоров Тухтамуродга (Жиззах Давлат Педогогика Институтининг укитувчиси булса керак) бердимда «Кечирасиз, шахсимни тасдиклайдиган паспортим уйимда колиб кетибди, энди нима киламиз?» дедим. «Хеч киси йук, бюллетенларни бераверамиз» дедида олдимга депутатларнинг номзодлари курсатилган бюллетенларни куйди ва алохида руйхатга имзо чекишимни суради. Шунда мен «Домла, ахир бундай килиш мумкин эмаску, Сиз укиган, тушунган зиёлисизк-у?
Качонгача бундай узбекча «демократик» сайловлар утказаверамиз?» дедим. Шундай деганимдан сунг, нима киларини билмай, «Бошлик Кахрамон Ядгаровни чакирайчи» деди. Шундан сунг, Кучкоровнинг олдида турган руйхатга куз югуртириб, мендан олдин келиб, сайловда «катнашиб» кетган сайловчиларнинг имзоларини караб чикдим. Иккита, учта, хатто туртталаб имзоларни бир киши куйган, яъни бир фукаро уч – турт кишиги овоз берган. Т.Кучкоровнинг ёнидаги комиссия аъзоси Тогаева Юлдузнинг хам олдида турган руйхатга куз югуртириб чиксам, бу руйхтда хам худди шундай ахвол. «Сайловни мустакил ва номзодларнинг кузатувчилари кани?» деган саволим эса жавобсиз колди.
Бир оздан кейин 19-сонли сайлов участка комиссияси раиси Кахрамон Ядгаров (Жиззах Давлат Педогогика институтининг укитувчиси) келиб мен билан учрашди ва «Нима гап?» деди. Мен бор булган вокеани айтим ва сухбатимиз охирида домлага караб «Айтингчи, аввало узимизни, энг ёмони халкимизни качонгача алдаймиз?»
Саида Кубонова, Пахтакор туман булими раиси:
«Аслида, мен, бу сайловни конуний сайлов деб тан олмайман. Хукук химоячиси булганлигим сабабли мониторинг утказиш учун сайловга бордим. Соат 11-00 лар атрофида Пахтакор туманига карашли «Чаманзор» кишлок фукаролар йигинида карашли худудда утказилаётган 295 – сайлов участкасига бордим. Менинг оиламда олти нафар сайлош хукукига эга сайловчилар бор. Оиламиз аъзоларининг бирортасига сайлов таклифномалари берилмади. Сайловда катнашаётганлар сони жуда кам эди. Одамларга 4 – тадан, хатто 5 – 6 тадан сайлов бюллетенларини бемалол бериб юборишаётганини гувохи булдим. Сайловни кузатувчилар булимида кандайдир бир фермер утирибди. Бу ахволда хакикий сайловчиларнинг сони 50 фоизга хам бормайди.»
Мамир Азимов, Жиззах туман булими раиси:
«Албатта мен, бу сайловни конуний деб хособламайман. Мониторинг утказиш учун, Жиззах туманида карашли Хамид Олимжон жамоа хужалигидаги 12 – сонли мактабда жойлашган 140 – сонли сайлов участкасига бордим. Сайловчилар жуда кам. Хар бир оиладан бир киши сайлов бюллетенларини сайлов кутисига ташлаб кетишаяпти. Хатто 6-7 киши учун сайлов бюллетенларини ташлашаётганларининг гувохи булдим. Икки нафар кузатувчилар утирибди халос. Утаётган сайлов, хар доимгидек утаяпти, яъни «Эски хамом, эски тос» дегандай.
Ташкилотимиз утказган мониторинг натижаларини тасдиклайдиган, яъни икки – уч, хатто турттлаб олинган сайлов бюллетенларини олгани хакида имзоларнинг эгаларининг фамилия ва исмиларини атайлаб ушбу хабаримизда келтирмадик. Тажрибамиздан маълумки, айнан биз исми ва фамилиялари келтирилган фукаролардан керакли идоралар фойдаланиб бизга карши «иш»ни бошлаб юборишлари мумкин. Шундан келиб чиккан холда, ушбу сайлов хакидаги утказган кичик мониторингларимизнинг хулосасини ёзиб утирмадик. Хулосалар Сизлардан…
27 декабрь 2009 йил.

