shuhrat_ahmadjonov.jpgХИТОЙДА 60 ЙИЛЛИК БАЙРАМ, УЙҒУРИСТОНДА 60 ЙИЛЛИК АЛАМ ВА МОТАМ

10. МУЗОКАРАЛАРНИНГ БОШЛАНИШИ

“ШТЖ ҳукумати Алихон тўранинг раислиги остида 1945 йил 2 октябрдаги ўзининг 100-рақамли қарори билан икки принципиал масалани белгилади: биринчидан, тинчлик музокараларида Хитой тарафидан ШТЖнинг мустақиллигини эътироф қилиш масаласини қўйиш ва мана шундай бўлганида музокараларни давом эттириш; иккинчидан, музокараларга ШТЖ делегацияси таркибини тайинлади. ШТЖ ҳукуматининг қарори бўйича, музокараларнинг асосий масаласи Уйғуристоннинг сиёсий статуси – мустақиллик бўлиши лозим эканлигини кўплаб уйғуршунос тадқиқотчилар тасдиқламоқда. Масалан, тадқиқотчи А.Ҳакимбаев бундоқ деб таъкидлайди: “ШТЖ делегациясига Шинжоннинг буткул ҳудудини мана шу ҳукумат ҳокимияти остига топширишни, Хитойнинг ШТЖ мустақиллигини эътироф қилишини ва Хитой билан ШТЖ ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатишни талаб қилиш топширилганди” (А.А.Хакимбаев «Национально-освободительное движение коренного населения Синьцзяна в 30-х и 40-х годах 20-века» (“Шинжон маҳаллий халқининг 20-аср 30- ва 40-йиллардаги миллий-озодлик ҳаракати”, А.Ш.), стр. 159).

Ҳукумат делегациясининг таркибига Рахимжан Сабирҳажи (делегация бошлиғи), Ахматжан Қасимий ва Абулхайир тўра киргизилди. ШТЖ ҳукумати ўз қарори ҳақида Ғулжадаги СССР консулини хабардор қилди, у ўз навбатида бу тўғрида Москвага ва Урумчидаги бош консулга хабар қилди. Москва билан Чунтсин музокаралар ўрни ва вақтини тездан келишди. Музокаралар ўрни Урумчи шаҳри деб белгиланди. ШТЖ ҳукумати эса, Урумчига боришга рози бўлди. Бу хато ташланган қадам бўлди, учинчи бир мамлакатга бориш лозим эди. Шубҳасиз, ШТЖ раҳбарлиги дунёдаги энг кучли, тоталитар давлат – Совет Иттифоқининг қаттиқ босими остида музокараларни юргизишга мажбур бўлган эди. ШТЖ ҳукуматининг кўплаб аъзолари музокаралар уйғур халқининг тақдири учун ҳалокатли оқибатларга олиб келишини ҳис қилмаган эди.

Дипломатия ҳийла-найранглари бўлаётган чоғда ШТЖ МА фронтларида тартибсизлик бошланди.

1945 йил 10 октябрда ЖТ (Жанубий Т., А.Ш.) командири Сопахун Сопиев ШТЖ МА қўмондонидан Ақсу шаҳрига ҳужум қилишни дарҳол тўхтатиш, шаҳардан ўн километр чекиниш ва Ғулжага ҳарбий маслаҳатчилар билан мутахассисларни, шунингдек СССРдан олинган қуролларни олиб бориш тўғрисида буйруқ ёзилган шифрограммани олади. Барча фронтларда зудлик билан Совет Иттифоқидан олинган қурол-яроқ ва ўқ-дорилар йиғиб олиниб, улар аста-секинлик билан олиб кетилганди. Бу СССР тарафидан қилинган очиқдан-очиқ хоинлик ва империяча сурбетлик эди – шуни кўзда тутиш керакки, ШТЖга етказиб берилган нарсаларнинг ҳаммасига Москва ортиғи билан рангли металлар, уран рудаси, нефть маҳсулотлари, от, қора мол, қўй ва ҳатто олтин олган эди. Етказиб берилган ҳар бир қуролнинг баҳоси бор эди: Мосиннинг винтовкаси (милтиғи) учун 5 қўй, станокли пулемет учун – 25 қўй, юз дона ўқ учун – 4 қўй етказиб берилган эди. 1945 йил 20 октябрдаёқ генерал Козлов Москвага: “Қурол Қорғасга олиб кетилди. Исёнчиларни қурол-яроқ билан таъминлаш тўхтатилди”, деб доклад қилди (В.А.Бармин «Синьцзянь в Советско-Китайских отношениях 1941-1949 гг.» (“Шинжон 1941-1949 йилларда Совет-Хитой муносабатларида” А.Ш.), Барнаул, 1999 г., стр. 104)” [4, 579-581-б.]

“1945 йил 17 октябрда Урумчида СССРнинг тўлиқ ваколатли вакили Евсеевнинг воситачилигида ШТЖ муаммосини ҳал қилиш бўйича Шарқий Туркистон Жумҳурияти ва Хитой гоминданчилари делегациялари ўртасида тинчлик музокаралари бошланди. Музокараларни бошлашдан аввал ҳар икки тараф муҳокама қилинаётган муаммо бўйича ўз позицияларини расмий баён қилди” [4, 583-б.]

“1946 йил 6 июнда ШТЖ ва Хитой Гоминдан ҳукумати делегациялари тарафидан “Уруш ҳаракатларини тўхтатиш ва баҳсли сиёсий ҳамда иқтисодий масалаларни тинчлик билан ҳал қилиш тўғрисида” бараварсиз шартномани имзолаш билан якунланди. Апрелнинг ўртасидан бошлаб музокаралар Совет Иттифоқининг Урумчидаги янги бош консули Савелевнинг воситачилиги остида ўтди. Евсеев бўлса Москвага чақириб олинди.

Битим дастлаб тўлиқсинча ШТЖ нашр органи бўлмиш “Озод Шарқий Туркистон” газетида 1946 йил 20 июнда уйғур тилида, ундан Нанкинда “Шинхуа” газетида 1946 йил 30 июнда хитой тилида чоп қилинди, кейин 1995 йил Урумчида “Шинжон Уч вилоят инқилобига доир улуғ ишлар хотираси” ҳужжатлар тўпламида эълон қилинди” [4, 595-б.]

11. ШТЖ ПРЕЗИДЕНТИ АЛИХОН ТЎРАНИНГ 1946 ЙИЛ 13 ИЮНДА ЎҒИРЛАНИШИ

“Бирлашма ҳукумат ташкил этилгач қуролли йўл билан Уйғуристон мустақиллиги учун курашни давом эттириш тарафдорлари тўлиқ ёлғиз қолган эди. Битимнинг маънавий босимидан ташқари, уларга битимни шартсиз қўллаб-қувватлаш ва уни бажариш мақсади билан Совет Иттифоқининг мутахассислари, ҳарбий маслаҳатчилари ва агентлари қаттиқ босим кўрсатди.

СССРнинг махсус хизмат органлари, ўзининг олий сиёсий раҳбарияти билан келишган ҳолда, сурбетлик ва мунофиқлик қадамини ташлади: улар 1946 йил 13 июнда мустақил Шарқий Туркистон Жумҳурияти (ШТЖ) Президенти Алихон тўра ва унинг бир неча тарафдорларини автомашинада Ғулжадан Совет Иттифоқига ўғирлаб кетди.

ШТЖнинг собиқ Бош котиби Абдурауп Махсумнинг фикрича, Алихон тўра энг охирги пайтгача приципиал мавқеда изчил турган: у Хитой Уйғуристоннинг мустақиллигини эътироф қилган тақдирдагина унинг билан тинчлик битимини тузиш мумкин, акс ҳолда – қуролли курашни давом эттириш керак деган мавқеда чин турган. Унинг ғоясини ҳукумат аъзоларининг бир қисми, қуйи ва ўрта даражали офицерларнинг аксар кўпчилиги, айрим юқори даражали ҳарбий амалдорлар ва тўлиғи билан мусулмон руҳонийлари қўллаб-қувватлаган. Оддий халқнинг кўпчилиги Бирлашма ҳукумат ташкил бўлиши тўғрисида эълон қилингунгача, Хитой билан музокаралар олиб борилаётганлигидан хабарсиз эди. Музокаралар дастлаб яширин олиб борилган эди. Улар маҳаллий халқнинг манфаатлари билан ҳисоблашмаган ҳолда, ШТЖни йўқотишга интилаётган ташқи кучларнинг ҳақиқий моҳиятини билмаган.

Алихон тўра ўзига яқин одамлар орқали ШТЖ ҳукумати аъзоларининг бир қисми ва Миллий Армия олий қўмондонлик таркибининг бир қисми Москванинг йўл-йўриқларини ўринлаб, ундан аста-секин четлашаётганини биларди. Битим имзоланганидан кейин у амалда ёлғиз қолди ва мамлакатни бошқариш иқтидорини йўқотди. СССР махсус хизмат органлари принципсизлик муроса тарафдорлари ва хоинларнинг ёрдами билан унинг атрофида сунъий бўшлиқни ҳосил қилди. Алихон Тўрага “Озодлик ташкилоти”даги сафдошлари билан биргаликда ватанни ўн минглаб ватанпарварларининг ҳаёти бадалига келган ўз фарзанди – ШТЖнинг келажаги учун азобли оғриқ эди.

Алихон тўра сафдошларининг хотираларига қараганда, Битимнинг иловалари имзоланганидан кейин дарҳол Москванинг Ғулжадаги махсус вакили – генерал В.С.Козлов Алихон тўрани Ёркент шаҳрига оз сонли миллатлар вакилларининг йиғинига расмий таклиф қилган, бу йиғин ўша кунлари очилади эмиш деб алдаб, шахсан ўзи Алихон тўрани иккала чегарадан ўтказиб кетган. Давлат чегарасидан ўтгандан кейин Алихон тўра дарҳол НКВД-НКГБ ходимлари тарафидан ҳибсга олинган ва Панфилов туманида бир оз вақт махфий тутиб турилган. Эҳтимол, НКВД-НКГБ ўз президентининг ғойиб бўлишига нисбатан Ғулжада кескин ғул-ғула пайдо бўладиган тақдирда, қандайдир мураккаб маневрлар уюштиришни режалаган бўлса керак. Афсуски, ШТЖ ҳукуматининг аъзолари ва МА раҳбарлиги тарафидан бунга нисбатан ҳеч қандай расмий эътироз бўлмади. Кейинроқ уни Алматига, ундан Тошкентга олиб кетишди, бу ерда у узоқ йиллар давомида уй қамоғида бўлди. Аллоҳга шукурки, унинг ҳаёти сақланиб қолди.

Урумчида Бирлашма ҳукумати ташкил этилгани расмий эълон қилиниши билан Совет Иттифоқи дарҳол ўзининг барча ходимларини ва ШТЖ МА қўмондони Полинов бошчилигидаги ҳарбий мутахассисларни олиб кетди. Улар Уйғуристонда миллий-озодлик уруши бошланганида етказиб берилган замонавий қурол-яроқнинг барча турларини олиб кетди” [4, 603-604-б.]

(ДАВОМИ БОР).

Advertisement

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

Gravatar
WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s