dilmurodСАМАРҚАНД ВИЛОЯТИ, ЖОМБОЙ ТУМАН ИИБ ТБда ТЎПЛАНГАН МАТЕРИАЛ ЁКИ КАТТА ТЕРГОВЧИ
ОЛИМ ТОҲИРОВНИНГ НАЙРАНГЛАРИ

Хабар бериб келинаётганидек, ҳозирда ЖИБ Тойлоқ судида кўрилаётган “Иш” бўйича айбланувчилар Анор Пўлатов, Дилмурод саидов, Тўра Эргашев ва Марғуба Жўраева “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП (раиси А.Ўринбоев!) ҳамда “Ҳалвойи ҚФЙ” (раиси Х.Ўринбоева!) даги ноқонуний ҳаракатлар юзасидан тўпланган №277-сонли “Иш” материаллари билан танишиб чиқдилар. Эслатиб ўтамиз, мазкур материаллар Д.Саидов, А.Пўлатов, Б.Сафаров, Т.Жўраев (М.Жўраеванинг отаси!) томонларидан 2008 йил сентябрдан бошлаб шикоятланган жиҳатлар бўйича Жомбой туман прокуратураси топшириғига кўра (!) туман ИИБ ТБда тўпланган. Шунингдек, икки марта (2008 йил 4 декабр,2009 йил 6 феврал) катта терговчи, майор Олим ТОҲИРОВ (кейинги ўринларда О.Тоҳиров дейилади!) томонидан ЎзР ЖПК 83-моддаси 2-қисми билан “Жиноят иши қўзғатилишни рад этиш тўғрисида” қарор қилинган.
Энди шу ўринда О.Тоҳиров юритувида №277-сонли жилд қай йўсинда бир ёқлама опа-ука Ўринбоевларни оқлашга қаратилиб олиб борилганлигига аниқ мисоллар келтирамиз:
I. “ФАРОВОН ҲАЁТ ЙЎЛИ” ММТПГА ҚАРАШЛИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАР БЎЙИЧА:
А) О.Тоҳиров ЎзР ЖПК 36-моддаси талабига кўра, ММТПда 2008 йил 6 ноябр куни техник воситаларни саноқдан ўтказиш тўғрисида қарор қилган. Мазкур саноқ бўйича тузилган комиссия таркибига фермерларнинг ишончли вакили бўлган Дилмурод Саидов ҳам киритилган.Саноқ вақтида етишмаган, топилмаган, яроқсиз техник воситалар сони аниқ кўрсатилиб, ММТПга қарашли мавжуд техникаларнинг аянчли ҳолати суратга туширилиб, тракторчилар (Шононов, Комилов, Мелиев, Қодиров, Назаров)нинг “Тушунтириш хат”лари иловаланиб, О.Тоҳировга тақдим этилган. Бу материаллар №277-сонли жилдда мавжуд. Бироқ бундай ҳақиқий ҳолат КИМНИНГДИР манфаатларига зид келганга ўхшайди. Шу боисдан ҳам О.Тоҳиров 2008 йил 19 ноябр куни шахсан бориб чиройли қилиб қўйилган (лекин қачонлардир ўтказилган техник кўрик вақтида суратга олинган!) техник воситалар фотоларини олиб келиб, “Далолатнома ” ҳам туздириб, “Иш”га қўштириб, мазкур ҳолатни саноқ сифатида ҳақиқий, деб топган. 2008 йил 19 ноябр куни ўтказилганлиги эътирофланаётган саноқда Д.Саидов иштироки таъминланмаган;
б) 2008 йил 19 ноябрда техник воситалар бўйича аниқланган 7 миллион сўмдан ортиқ КАМОМАД “хўжаликлараро низо” сифатида О.Тоҳиров томонидан ҳуқуқий баҳоланган;
в) 2008 йил 6 ноябр ва 19 ноябрдаги саноқлар орасидаги конкрет тафовутлар бўйича аниқлик киритилмаган.
II. НОҚОНУНИЙ ТАРҚАТИЛГАН ЕР БЎЛАКЛАРИ БЎЙИЧА:
Мазкур ҳолат юзасидан №277-сонли жилдда собиқ “Ўзбекистон жамоа хўжалиги” бошқаруви (В.Хўжақулов, С.Боймуротов, М.Абдуназаров)нинг 2001-2005 йиллардаги тавсиялари билан “Ҳалвойи ҚЙФ” (раиси Хурсан Ўринбоева!) чиқарган Қарорларгагина асосланиб, шахсий уй-жой учун ноқонуний тарқатилган. 8 сотихдан 10 сотихгача ер бўлакларига оид 14 та ҳужжат мавжуд. Ҳатто бир оиладан бир неча кишига бир вақтнинг ўзида ер берилганлигини тасдиқловчи ҚЙФ (Х.Ўринбоева имзолаган!) қарорлари ҳам бор. Масалан:
1. 30 декабр 2001 йили №88-сонли қарор билан Ҳасан ва Юсуф Холиқовларга.
2. 2005 йил 10 декабр №101-сонли қарор О.Маматовга; 24 ноябр (2005й) №76-сонли Қарор Р.Маматовга; 10 декабр (2005й) №102-сонли қарор Ж.Маматоага.
3. 2002 йил 14 декабрда №86-сон билан иккита Қарор қилиниб, Жамшид ва Хуршид Холовларга 8 сотихдан ер бўлаги берилган ва ҳ.к.
Яна бир эътиборли жиҳат:

Фуқаро Бўриев Турғун Жомбой ИИБ бошлиғи номига профилактика нозири, майор Ф.Бурлиев орқали топширган ўз тушунтириш хатида ер бўлаги олиш учун 600 минг сўм пора берганлигини кўрсатган. О.Тоҳиров томонидан сўроқ қилинганида эса, Т.Бўриев ҳеч кимга пул бермаганлигини билдириб, ўзи томонидан “Тушунтириш ҳати” майор Ф.Бурлиев ва фермер А.Пўлатов тазйиғи остида ёзилганлигини кўрсатган. О.Тоҳиров мазкур масала юзасидан на майор А.Бурлиевдан, на фермер А.Пўлатовдан ёзма тушунтириш олмаган. Ваҳоланки, бу ўринда аниқ бир қилмиш хусусида очиқ маълумот берилаяпти. Яъни ё Т.Бўриев кимгадир ПОРА берган ё унинг бу ҳақдаги “Тушунтириш хати” зўравонлик асосида олинган!
“Боғи фелестра келажаги фермер хўжалиги” раҳбари Аннақул Раҳмонов О.Тоҳировга берган кўрсатмасида ММТП раиси А.Ўринбоевга металлом учун 84 минг сўм нақд пул берганлигини билдирган. 2008 йил сомон йиғимида ММТП техникасидан фойдаланганлиги учун ҳам 120 минг сўм нақд пул берганлигини кўрсатган.
“Чалақўрғон карвони фермер хўжалиги” раҳбари Маъруф Абдуназаров эса, сомон йиғимида техникадан фойдаланганлиги учун (2008 й.) 150 минг сўм нақд пул берганлигини кўрсатган ўз “Тушунтириш хати”да.
О.Тоҳиров юқоридаги жиҳатлар юзасидан ҳеч қандай аниқлик киритиб ўтирмай, ЎзР ЖПК 83-модда 2-қисмини қўллаб, “Иш”ни рад этиб қўя қолган.
III. ДАРОМАДИ ЯШИРИЛАЁТГАН БОҒЛАР, НОҚОНУНИЙ КЕСИБ ЮБОРИЛГАН ТУТЗОР, ТЕРАКЗОР БЎЙИЧА:
О.Тоҳировга топширилган шикоятларда аниқ кўрсатилган “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП балансидаги:
а) даромади кирим қилинмаётган 68 гектарлик боғ;
б) жойлари аниқ кўрсатилган кесиб юборилган бир нечта тутзорлар;
в) “Тўлқин Шодиёров фермер хўжалиги” ҳудудидаги 10 йиллик 300 туп тераклар кесилиб ўзлаштирилганлиги юзасидан ҳам ҳеч қандай суриштирув ўтказилмаган Таъбир жоиз бўлса, №277-сонли жилдни “АТТОРНИНГ ҚУТИСИ” дейиш мумкин: материаллар йиғилиб келиб тушган ва … қулф урилган.
Мазкур йиғма жилд 25 февралдан апрелнинг ўрталаларигача Самарқанд вилоят прокуратураси катта терговчиси С.Мажидов ихтиёрида бўлган. Ва қандай келтирилган бўлса, шундайлигича Жомбой туман прокуратураси орқали Жомбой ТИИБга қайтарилган, ундан у ёғи АРХИВ!
Шу ўринда яна бир ўта тушунарсиз ҳолат мавжуд. Яъни: О.Тоҳиров биринчи марта 2008 йил 4 декабр куни “Жиноят иши” қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарор Д.Саидов томонидан шикоятлангач, 2009 йил 22 январ куни вилоят прокуратураси тарафидан бекор қилинган. “Иш” жилди яна О.Тоҳировга берилган. №277-сонли жилдда “Жиноят иши қўзғатишликни рад этиш тўғрисида” О.Тоҳировнинг 2009 йил 6 февралдаги қарори бор. Ваҳоланки, 2009 йил 16 февралда Д.Саидов туман прокурори Э.Рўзиевга “терговчи О.Тоҳировни рад этиш ҳақида” ариза топширганида №277-сонли жилд материаллари юзасидан О.Тоҳировнинг 2009 йил 6 феврал қарори ҳали чиқмаганди…
Судланувчилар ва уларнинг адвокатлари талаби билангина №277-сонли материаллар жилди 28 июн куни ЖИБ Тойлоқ судига келиб тушган бўлса, судланувчиларга танишиб чиқиш учун 6 июл куни берилди, холос.
Юқорида санаб ўтилган жиҳатлар А.Пўлатов, Д.Саидов, Т.Эргашевнинг ҳибс этилишларидан манфаатдорлик Жомбой туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларидан бошланиши тўғрисидаги эътирофни яна бир карра тасдиқлаб турибди.
Яқин орада мазкур материаллар юзасидан адвокатлар ва судланувчилар ўз муносабатларини билдирсалар керак!

Жасур ЎЗБЕК.

kamolsaid2007@gmail.com

Advertisement

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

Gravatar
WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s