uyhgurХитой зулми остида бир неча асрдан бери яшаб келаётган уйғурларни бир қисми хитой истибдодидан қочиб дунё бўйлаб сочилиб кетган. Ҳозир дунёнинг жуда кўп мамлакатларида уйғур миллатига мансуб сиёсий қочқинлар бор. Уйғурларнинг ўзларини айтишича, уларни сони дунёда 20 -25 миллион киши атрофида экан. Балким ундан ҳам кўпроқдир. Аммо Хитой ҳукумати уйғурлар сонини 8 – 9 миллион кишидан кўп эмас, деган маълумотларни тарқатиб келади.

Ўз замонасида бир нечта Уйғур – турк ҳоқонликларини қуриб, давлатчилик юритган уйғурлар 1759 йилга келиб хитойларнинг Син (Цинь) империяси босқинига учрайдилар. Ана ўшандай бери уйғурлар Хитой зулми остида яшаб ундан қутилиш учун курашиб келадилар. Бу курашлар самараси ўлароқ, уйғурлар биринчи марта 1933 йили Хитойдан ажралиб чиқиб, Шарқий Туркистон Ислом Жумҳурияти деган давлат қура бошлаганлар. Ўшанда Шарқий туркистондаги мустақиллик ҳаракатини бир муддат собиқ СССР ҳукумати раҳбарлари қўллаб – қувватлаб турганлар. Аммо 1934 йилга келиб, мустақиллик яна йўқотилган, Шарқий Туркистонни хитойлар яна босиб олган. Уйғурлар иккинчи марта, Хитойда фуқаролик урушлари бошланиб кетганидан фойдаланиб, 1944 – 1949 йилларда мустақилликни яна қўлга киритганлар.
Аммо бу сафар ҳам II – жаҳон уруши тугагач, Хитой бошига келган коммунистлар СССР билан келишган ҳолда, Шарқий Туркистонни яна эгаллаб оладилар. Шундай қилиб, мана 60 йилки яна уйғурлар Хитой қўл остида қолиб, ўз мустақилликлари учун тинмай қон тўкиб келмоқдалар.

Агар уйғур халқи тарихини варақлаб кўрсангиз, туркий халқлар орасида уйғурлар анча курашувчан халқ эканлигига гувоҳ бўласиз. Мустамлакачиларга қарши уйғурлар уюштирган исёнларни сон – саноғи йўқ. 1855 – 56 йилларда бўлиб ўтган Валихонтўра бошчилигидаги қўзғолондан бошлаб, шу кунларгача Уйғуристонда камида 10 та жуда йирик исёнлар бўлиб ўтган. Бу исёнларнинг ҳаммасида бош мақсад – мустақилликка эришиш бўлган. Ана шундай эрк истаган, мард уйғур халқи қанча – қанча фарзандларини бу йўлда йўқотган бўлишига қарамай, ҳамон курашда. “Биз Шарқий Туркистонни албатта озод қиламиз!” дейди улар.

Марказий Осиёнинг Хитой “салобат”и олдида қалтираб юрган президентлари – И.Каримов, Н. Назарбоевларнинг қўйиб туринг, ҳатто қудратли Россия раҳбарлари ҳам Хитой билан тортишишдан ўзини доим “авайлаб” юрган бир пайтда уйғур қондошларимиз 1 миллиард 200 миллиондан ортиқ хитой ханларига қарши туриб, ўз мустақилликларини талаб қилиб келаётганликларига тасаннолар айтиш керак.

Шу ҳафта мобайнида Канадада яшаётган уйғурлар Хитой ҳукуматининг Шинжон автоном ҳудудида қилган охирги қотилликларига қарши бир қатор норозилик тадбирлари уюштирдилар. Бу тадбирлар Канаданинг барча йирик шаҳарларида бўлиб ўтди. Тадбирлар Хитойнинг Канададаги элчихона ва консуллик бинолари олдида бошланиб, кўча юришлари билан тугади. Бу норозилик намойишларида Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон каби мамлакатлардан Канадага келиб қолган муҳожирлар ҳам фаол қатнашдилар. Улар уйғур қондошларига руҳий мадад бериб, Шарқий Туркистонни Хитойдан мустақил бўлиш ҳаракатларига қўшилажакларини айтиб турдилар. Канада кўчаларини “Аҳли Туркистон” бирлашган ҳолда, бир халқ бўлиб, тўлдириб, намойишга чиқдилар. Бу манзараларни кўриб, “Яшасин Бирлашган Буюк Туркистон” дейиш қолди холос. Аммо бу калимани баралла айтиш учун яна бироз вақт борга ўхшайди…

Қоплонбек.
Munosabat

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s