adolat.jpgНАВБАТ ГУВОҲЛАРГА!
Аввал хабарлаганимиздек, Самарқанд вилояти, ЖИБ Тойлоқ туман судида Д.Саидов (Дилмурод Саййид), А.Пўлатов, Т.Эргашев ва М.Жўраевага нисбатан олиб борилаётган суд маҳкамасида ГУВОҲларни сўроқ қилиш бошланди.
“Иш” бўйича асосий гувоҳ – “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП бош муҳандиси Исроил Маҳмудов ўз кўрсатуви билан жабрланувчи А.Ўринбоевнинг асоссиз иддаолари, ғараз мақсаддаги ҳаракатларини яна бир карра очиб ташлади. Чунончи:
1. 2009 йил март ойи охирларида А.Ўринбоев 17 нафар фермер олдида ўз оғзи билан Тўра Эргашевга: “Мендан ҳеч ким пул сўраган эмас, мен ҳаммангни чув тушириш учун шундай қилганман”,-деганлигини тасдиқлади.
2. ММТПга қарашли техник воситалар бўйича камомадлар мавжудлигини тан олди.
3. М.Жўраева воситасида Д.Саидовга пул бериш орқали шикоятларни тўхтатиш таклифи айнан А.Ўринбоевдан чиққанлигини, лекин Д.Саидов ҳеч ким билан пул ҳақида гаплашмаганлигини ҳам тасдиқлади.
4. А.Ўринбоевнинг “Д.Саидов менга 2008 йил 6 ноябр куни дўқ-пўписа қилди” деган даъвосини И.Маҳмудов инкор этиб: “Д.Саидовга А.Ўринбоев 2008 йил 6 ноябр куни қўполлик қилган, Д.Саидов ҳеч кимни ҳақоратлагани йўқ, аксинча, индамай чиқиб кетди”,-деб кўрсатди.
5. Пул масаласида эса, судланувчилар А.Пўлатов, Д.Саидов, Т.Эргашев ҳеч маҳал гаплашмаганликларини билдирди.
Гапнинг очиғи, жабрланувчи А.Ўринбоев учун ўзига тобе лавозимдаги, доимо айтганига бўйсинувчан бош инженери – гувоҳ И.Маҳмудов кўрсатувлари кутилмаган воқелик бўлди. Шунга бўлса керак, суд танаффус эълон қилгач, А.Ўринбоев ва унинг яқинлари И.Маҳмудовни суд биноси олдида ўртача олиб, ҳар томондан турткиладилар.
Кейинги гувоҳ Тоир Жўраев ва адвокат А.Яҳяев келтирган фактлар ҳам кўпчиликка янгилик бўлди. Чунончи, А.Ўринбоевнинг опаси “Ҳалвойи ҚФЙ” раиси Х.Ўринбоева томонидан ноқонуний тарқатилган жойлардан бири – ҚФЙга қарашли бинодан ажратилган хона ва ер бўлаги жабрланувчилардан В.Хўжақуловнинг қудаси А.Ортиқовга “тортиқ” қилинган экан.
Гувоҳ Муртазо Ёқубов эса, Дилмурод Саидов номига 2008 йил 24 август куни берилган “Ишончнома” ҳақиқий эканини, ўзи иккинчи бўлиб муҳр ва имзо қўйганлигини тасдиқлади.
-Мен муҳр ва имзо қўйгач, қоғоз остида анча оқ жой бўш эди,- деб кўрсатди гувоҳ М.Ёқубов. Бундан кўринадики, суриштирувчи И.Шеров “қоғознинг юқори томони оқ бўлган”лигини ёзиб, М.Ёқубовга имзо қўйдирган экан. Бу жиҳатга изоҳ берган адвокат Х.Маҳбубов шундай деди:
-М.Ёқубов сўроқ учун чақирилган вақтда мен унинг адвокати эдим. Ордер топширган вақтимда менинг иштирокимсиз сўроқ ўтказмаслик ҳақида И.Шеровни огоҳлантирганман. Бизни бир неча кун овора қилиб, И.Шеров сўроқни кечиктирди. Менинг йўқлигимда ҳимоямда бўлган М.Ёқубовни сўроққа чақириб, гувоҳ тариқасида сўроқ қилган.
-Мен адвокатсиз сўроқ қилмасликларини айтдим,-деди М.Ёқубов,-лекин барибир И.Шеров қоғоз тўлдириб, сўроқ ўтказди.
Бу ўринда изоҳга ҳожат ҳозирча бўлмаса керак!
ЖАВОБИ ТОПИЛМАЁТГАН САВОЛ!
Судланувчилар Д.Саидов, А.Пўлатов, Т.Эргашев ва М.Жўраевага нисбатан айб эълон қилишда ҳам, тергов ҳаракатлари якуни ҳисобланган “Айблов хулосаси”да ҳам шундай таъкид қайта-қайта урғуланган:
“Жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб…”
“Сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар”га эса, ҳалигача ҳатто умумий таъриф келтиришнинг иложи бўлмаяпти.
Суд муҳакамасида адвокат А.Яҳяев жабрланувчи А.Ўринбоевдан:
-Айтинг-чи, сизга нисбатан Марғуба Жўраева томонидан бирорта таҳдид бўлдими?-деб сўради.
Жабрланувчи А.Ўринбоевнинг жавоби:
-Марғуба Жўраева томонидан менга ҳеч қандай таҳдид бўлмаган!
Энди савол туғилади: “М.Жўраева томонидан ҳеч қандай таҳдид бўлмаган бўлса, Д.Саидов билан 2008 йил 6 ноябрдан кейин (17 феврални ҳам қўшиб ҳисобланганда) умуман учрашмаган бўлса, Т.Эргашев билан бир йилдан бери мутлақо гаплашмаганлигини тан олса, А.Пўлатов билан ҳам юзма-юз сўзлашмаган бўлса, судланувчилар А.Ўринбоевни қандай қилиб қўрқитдилар-у, жабрланувчи А.Ўринбоев нимага асосланиб 17 феврал куни ёзган аризасида: “Ҳозирги кунда М.Ёқубов, А.Пўлатов ва Т.Эргашевлар бир гуруҳ бўлиб, Дилмурод Саид бошчилигида…мени…қўрқитиб, фуқаро Марғуба Жўраева орқали мендан 15.000 АҚШ доллари…талаб қилмоқдалар”,-деган таъкидни келтирган. Қолаверса, аризада номи кўрсатилган фермер М.Ёқубов харакатларида жиноят аломатлари йўқлиги тўғрисида қарор мавжуд!
Бундай саволу эътирозли жиҳатлар “Иши” материалларида ўнлаб топилади. Елимласа-да, ёпишмайдиган ҳолатлар эса, бундан-да сероб, лекин терговчи ип билан “Иш” жилдига тикиб юбораверган! “ҚЎРҚИТИБ” ёки “ҚЎРҚИТИШ БИЛАН” деган таснифни қўллашдан мақсад битта бўлган, яъни ЖК 165-моддасига мувофиқлаштириш ва ҳибс этиш учун санкция олиш! Бир сўз билан айтганда, Дилмурод Саидов (Саййид) ва Анор Пўлатовни қандай бўлмасин, ҳибсда ушлаб туриш!
“Жиноят иши” материаллари юзасидан тергов ҳаракатларини олиб борган И.ШЕРОВ ҳам, С.МАЖИДОВ ҳам қўшимча гувоҳ тариқасида суд муҳокамасига чақирилишлари керак бизнингча! Ажабмаски, “ҚЎРҚИТИБ” ёки “ҚЎРҚИТИШ БИЛАН” ҳаракатлари аслида КИМ тарафидан бўлганлиги осилиб қолса?..

Боймирза Нуриллоҳ
Самарқанд вилояти
Тойлоқ тумани

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s