ёки Дaйжестчи даюснинг ёлғони
Ўзини Ҳаракат (аслида “Баракатсиз ҳаракат” деб номласа мос бўларди-таҳ.) хабар агентлиги деб атаб хабарчилик нима эканлигини билмаган мазохист Абдураҳим Пўлатов асосан бошқа сайтлардан ўғирланган ва кўчирилган хабарлар билан “Америка очмоқдаман” деб ўзини-ўзи алдаб, компютерини қучоқлаб ётибди.
Бу латтачайнар қўлбола “журналист” хабар агентлиги хабар ўғирлаш ва хабар кўчириш эмас, балки ўзи мустақил хабар тарқатиш билан шуғулланишини ҳам билмайди.
Шунинг учун ҳам ҳали қарасангиз Алла Пугачеванинг юбилейими-ей… ҳали қарасангиз Самарқанд вилоят ҳокимиятининг “Зарафшон” газетасидан кўчирилган режим пропагандасими-ей… хуллас, ўзи каби тузи қочган хабарларни териб қўйиб, кўкрагига муштлаб ўтирибди. “Озодлик”ни сўкиб “Озодлик”нинг мазза-матрасиз хабарини ўғирлайди, русларни сўкиб русларнинг сайтидан кўчиради, УзАни масхара қилиб, ЎзАнинг алдовини рост деб ёлғонга кўмилади…
Ўлиб кетмайсанми бундай расволигинг билан, деб унга қўл силтасак, у ҳали бу оёғимиздан, ҳали унисидан, ҳали наригисидан тишламоқди.
Ҳей, алжираган Абдураҳим, биз Хабар агентлигимиз деб жар солганимиз ҳам йўқ, сенга ўхшаб сохта мухолифатчилик вазифасини бўйнимизга олганимиз ҳам йўқ. Бунинг учун Халқаро ташкилотларни алдаб пул олаётганимиз ҳам йўқ, одамларнинг қулоғига лағмон илиб, ҳомийлик, деб алдаб пул тераётганимиз ҳам йўқ. Бизники холис бир хизмат. Ҳатто сен мухбирим деб юрганларинг ҳам мақоласини бизга юборади. Ўшалар ҳам одамлар сенинг сафсатангни эмас, бизни ўқишини ва жиддий олишини билишади.
Сени “дайжестчи” дедик. Лекин мустақил нарса ҳам ёзиб турасан. Бу сенинг иғволаринг. Алжираган Абдураҳим, наҳотки билмайсан, Хабар агентлигининг вазифаси игвогарлик эмас!?
Баъзилар сени гўр тузатади деб айтишади. Сени гўр ҳам тузата олмаса керак! Ҳийлаи найрангдан, ёлғондан уялмайсан-а!
Мана бу ёлғонинг учун каримовчилардан биттаси сенга эски иштонини ҳадя қилса, ажабланмаймиз.
Бугун сен мана бундай деб ёзибсан׃
“Душанба куни қамоқдаги шоир Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора ва ўғиллари бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда Ўзбекистоннинг Вашингтонлаги элчихонаси олдида Юсуф Жума ва бошқа ноҳақ қамалганларнинг озод қилиш талаби билан пикет бошлашганини 6 июлдаги хабарлармизда билдиргандик. Ўша куни бир неча соатдан кейин уларнинг олдига чиққан элчихона ходими, уларнинг талаби Ўзбекистон ҳукуматига етказилажаги, элчихона ҳам бу масалада уларга кўмакчи бўлажагини айтиб, пикет қатнашчиларни тарқалишга чақирган” (Ҳаракат).
Бу хабарни ҳар томондан илдирганинг учун ҳам хато қилгансан. 6 июл куни пикетчиларнинг ёнига элчихонадан ҳеч ким чиққан эмас. Агар сен даъво қилганингдек “бирликчи” бўлганида ўзини “Бирдамликчи” деб айтган Исқожон Зокиров кун бўйи элчихона қўнғироғини жиринглатиб ўтирганини ва биров чиқмаганини сенга айтган бўларди.
Сен яна пикетчилар сен билан маслаҳат қилиб Шведция элчихонаси томон боришгани ва у пикетлар ҳам сендан меърос қолганини даъво қилибсан.
Гулнора Олтиева эса сенинг телефон қилиб “пикет ўтказишдан фойда йўқ. Тўхтатинглар, мен сизларга қўшила олмайман, бола чақамни боқишим керак, ишим кўп” деганингдан тутоқиб юрибди.
Сен ўша “бирликчи” деб айтганларинг(аслида “бирдамликчи”лар)га телефон қилиб, уйингга олиб кетишга ваъда қилибсан, аммо 72 ёшли Ёдгор Турлибеков сени кечқурун соат ўнга қадар қутганларини ва уйингга телефон қилишса, ўғлинг “Дадам бошқа шаҳарга кетганлар” деганини айтиб юрибдилар…
Сен алжираб қолиб андишанинг отини қўрқоқ қўйдинг, шекилли! Этагингни йиғиб ол ва иғволарингни тўхтат, бадбахт!
Агар сен беномусда орият бўлганда Баҳодир Чориевнинг гапларидан кейин эсингни йиғиб олган бўлардинг. “Нима гап, уни ўқимадим?” деб бетингга ниқоб тортма, қуйида унинг мақоласини ҳам кўчириб қўйдик.
Дарвоқе, мен сендан жуда ёшман. Бугунгача сени сизладик, энди сен сизлашга ҳам арзимай қолдинг-да! Биздан эмас, ўзингдан ўпкала!
Бобур Холиқназар,
“Туронзамин”.
Таҳририятдан׃ Биз Ёдгор Турлибеков ҳамда Исоқжон Зокировлардан ҳам бу борада муносабат билдиришларини кутамиз.
Миллий ғуруримиз, шоири замон ЮСУФ ЖУМАни озод этиш учун овозингизни ютманг!
