uzbek_senzura«Ҳамма нопок дейсан, нодонсан эсиз,
Ноҳалол кўп, лекин биз бормизку, биз…»
Шундоқ деб ёқамдан олди, водариғ,
Балчиғидан чиқиб бир гала тўнғиз.

«Ҳамма қўрқоқ дейсан, нодонсан, нодон,
Чопсак ҳатто осмон беради ларзон.»
Шундоқ деб лаънатлар мени, водариғ
Тубсиз ин тубидан бир гала қуён.

ХХХ

Битта гул топталди «фожеа» десам,
Ваҳима қилма деб куласан сангдил.
Сенингча, фожеа кичик жуда ҳам,
Боғу бўстон эмас бор йўғи бир гул.

Дейсан қайси чечак топталмас, сўлмас,
Йўқ, эй бефарқ, лоқайд, сўзинг ножўя.
Фожеанинг катта кичиги бўлмас
Кичик фожеа ҳам катта фожеа.

ХХХ

Ҳар битта томирингда минг Жайҳун олов
Қуёшлар сочилар тўлқинларидан.
Юксак осмон олов, паст замин олов,
Ишқ оққан томиринг Сайҳунларидан.

Оловнинг манбаи фақат муҳаббат,
Ошиқнинг олови оламга қарам.
Томирларинг қони оловдир фақат,
Олов суякларинг иликлари ҳам.

ХХХ

Сара сатр самодан,
Субҳидамги сабодан.

Сийнадан сизиб сизиб
Сирқиётган савдодан.

Саҳардай сулув-сулув
Санамларга санодан.

Ҳар битта қароғдаги
Саноқсиз Сирдарёдан.

Созим соз дема Юсуф,
Соз, сара шеър Худодан.

Advertisement

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

Gravatar
WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s