Ислом Каримовга!
Хурматли “Отажон”!
Сиз хамма узбек болаларини, мени болаларим деб сўз юритасиз. Демак улар катори мен хам ҳақиқий отажонидан ажралган етим-сизнинг углингизман. Узбекистон мустакил булганидан кейин, экстремист, давлат хоини, наркотик ва курол билан шугулланувчи деб вазирлигингиз подвалида вахшийларча улдирилиб, кейин «Собир Рахимов» ички ишлар булими камокхонасида узлари осиб куйишиб вахшийларча улдирилган депутат, инсон ҳуқуқлари курашчиси, қора камарли паҳлавон Шоврик Рузимуродовнинг угли Бобур буламан.
Бобом хакида
Бобом Буриев Рузимурод 1921 йилда тугулган. 1942 йилда Улуг Ватан урушига кетиб 18 жойдан фашистларни укидан яраланган, Харков, Беларусия, Полшага кадар фашистлар оркасидан кувиб борган ва урушдан кейин хам бир неча йиллар калхозда хизмат килган буюк инсонни невараси булганимдан фахрланаман. Сиз ҳам фахрийлар ҳақида жуда кўп гапириб турасиз-ку!
Отам хакида
Отам Рузмуродов Шоврук 1957 йилда тугулган. Харбий хизматни тугатиб келгандан сунг узок йиллар автобазаада хайдовчилик килиб юрди. Мустакилликни отам жуда – жуда орзу килган инсонлардан эди. У мустакилликка, давлатга карши курашган эмас у факат айрим, адолатсиз порахурларга нисбатан кураш олиб борди. Порахурлик, адолатсизлик, ривожланиб кетди. Яккабог тумани ички ишлар булимининг собик бошликлари Бекмуродов Махмуд ва Убайдуллаев Исмоил амакилар отамга ва одамларга нисбатан зурлик ишлатиб купларни уриб азоб бериб, пул бурган жиноятчиларга нисбатан муроса килиб келди. Купчилик жиноятлар ёпилганча колиб кетди.Эвазига Махмуд, Исмоил амакилар хашаматли уйларни бир нечтасини куриб олишди.Туйлар килишди,болаларини катта пул эвазига укитиб олишди. Улар бир нечта кишиларни ёстигини куритди ва болалари етим колди. Махмуд амакининиг укаси Анвар амаким Карши ёг заводининг дирикторини улдириб хозир камокда ётибти. Орани совутиб чикариб олишиди укаси одам улдирса хам акаси катталавозимда ишлаб, айибсиз инсонларни катталарга халк душмани деб курсатиб узини обрусини ошириб келмокда.
Отам камокда…
Республика ички ишлар вазирлигидан отамни камокка олиш ва улдириш максадида Махмуд амаким бошчилигида бир гурух милиса амакилар Яккабога келишиди.
Отамни ушлаш учун мукаддам бир неча марта судланган угри милиса амакиларимни агенти Жовли карани ишга солишди. Жовли карани машинасига наркотик нарсалар куйилган машинани отамга беришади, отам 200 метрлар юрганидан кейин ушлаб отамни кулига кишан уришди ва Жовли карани машинасидаги наркотик нарсаларни топиб отамни буйнига куйишди. Шу пайтни узида отамни иштирокисиз ва прокурордан рухсат олмасдан 30 дан ошик милиса амакилирим уйимизга бостириб келишди, онамни 75 ёшли момомни илиб отишди, аммам Ойсара келаб ёрдамлашганда уриб бошини ёришди, курпа ва чопон ораларига бизларни кузимизга хар хил нарсаларни узлари тикиб яна олишиб акт тузишди, хуллас, отамни катта жиноятчига айлантиришди шу булди-ю отам уйга кайтиб келмади.
Отам улдирилди…
Отамни 15-июнъ 2001 йилда кулига кишан солиб «Китоб» райони ички ишлар камокхонасига мехмон килишиб эртасига Тошкентга олиб кетишган. Ички ишлар вазирлиги подвалида отамни хар куни уришган. Овкат бермаган ва 5-июлъ 2001йил кечаси уларни вахшийликларига чидай олмас таёк зарбидан хаётдан куз юмган.
Кечаси отамни жасадини «Собир Рахимов» ички ишлар булими камокхонасига олиб бориб буйнига занжир солиб осишган. Бу ишни килган амакиларим шошиб колишган . Отам занжирни каердан олади экан, камокхонада Отамдан бошка хеч ким йукмикан. Камокхонада узини осишгача шароит бормикан.
Нима булса хам отамни улдиришиб 7 июлъ куни жасадни «Яккабог» ДАН постига олиб келишиб кеч соат 8 га кадар иссикда саситиб олиб олиб утиришган. Кишлогимизни атрофини юзлаб милиса амакилир ураб олишди-ю бошка кишлокдан келаётган кариндошларимизни отамни тазиясига куйишмасдан кайтаришди. Кишлок одамлари хам куркишидан келишмади, кариндошлар ва хамсоялар 25 киши отамни кумиб келишди. Отамни жасадини ювган кишилардан сураб курсангиз нима булганини улар билишади. Ва узингиз ишонч хосил килиб кўзингиздан ёш келади.
Отамни кумишгач келишганлар ахволимизни куришди ва уйимизга узимиз мошок териб 3 халта бугдой йиккан эдик буни хам милиса амакиларим ёг, ун, гушт,тотиша олмадилар. Отамни худоисини утказишда кариндошлар ва хамсояларимиздан нарсалар йигиб яхши утказдик, шу худоисидан колган (нонлар) каттик нонларни еб утирибмиз.
Оиламиз хакида…
Бизлар 7 ака-ука ва опа-сингиллармиз. Шундан 4 киши мактабда укиймиз. Мактабга боришга укув куролларимиз ва болалар 1 та турсикда ялонгоч юрибмиз. Момомни ва онамни гапича караганда укишимиз кийин, мактабга бормасам керак ва укиш билан хайирлашмокдаман.
“Отажон”! Вокеаларни, отамни курган азобларни юздан бирини ёздим. Чунки сизни кайфиятингизни бузмокчи эмасман.Махмуд амаким ва вазир Зокир амакимо лдин хам отамни камаган эди. Урталарида келишмавчиликлар бор эди.
“Отажон”! Сиз рахбарлик килаётган мамлакатди милиса амакилар отамни улдириши керакмиди. Бизларни етим килиш килишлари керакмиди. Уйимизга келиб тинтув утказиб момом, аммам, онамларни уриши керакмиди. Мен катта булсам отамни улдирганларни албатта топаман лекин одам улдиришга кул урмайман инсонларга яхшилик киламан. Отамни улдирганлар жазосини худодан сурайман.
“Отажон”! Бу очик хатимга муносабатингизни билдирасиз? Албатта жавоб кутаман сизга соглик, узок, умр тилайман “углингиз” Бобур.
Дарвоқе отамни жасадини кечаси соат 8- да олиб келишган булса кечаси билан гур каздиришди. Колхоз раиси Худойкулов Холматни гурни тез коздирмаяпсан деб Махмуд ва Исмоил амакиларим хакорат килишди, сени камаймиз деб милиса хонага олиб кетишди ва йулда раисни урганмиш деб эшитдик отамни жасадига караб туймадик.Эрталаб соат 7-та милиса амакиларим отамни кумиб кетишиб бир хафта кабристонни коровулчилик килиб ётишди.
Айтишларича отамни сиз жуда ҳам яхши танир экансиз. Сиз президент бўлаётганда отам очиқ қарши чиққан экан. Унинг бошига келганларнинг ҳаммаси ўша куни бошланган эмасмикан?
Ҳақиқий отам-жасоратли отамни соғиндим!
Унинг қотилига ким жазо беради?! Қачон ҳақиқат ўртага чиқади?
Бу саволимдан кейин мени ҳам жазоламайсизми? Мелиса амакилар яна уйимизни босмайдиларми? Бизни йўқотиб юбормайдиларми? Агар сиз айтмасангиз улар бундай қилмайдилар. Ёки дадасидан қўрққанлар боласидан ҳам қўрқадиларми ?
Яккабог тумани «Хакикат»
Жамоа хужалиги Алакарга
кишлогида яшовчи 12 ёшли
Рузимуродов Бобурнинг Ислом Каримовга бундан анча олдин ёзган бу Очиқ хатини Ўзбекхон қайта тартибга солди.
