ХУШХАБАР
Қизи Алдарнисо отаси Алдаркўсага:
-Хушхабар олиб келдим,-деди.
-Қандай хушхабар экан?
-Қўл телефонлари ҳақида. Биласиз, мобил телефон абонентлари 2005 йилда бир миллионта эди.
-Хўш?
-2008 йил бошида бу олти миллионта етганди. Мана, олти ойдан кейин 9 миллионга чиқди. Келаси йилга 12 миллионтага етказамиз.
-Шуми хушхабаринг?
-Ҳаммани лақиллатиб қўйиб, пулини соғиб олаяпмиз. Бундан ҳам яхши хушхабар бўладими?
-Ахмоқ, сен “хушхабар-хушхабар” деб фақат менинг ташвишимни оширасан, холос. Нима, бунча телефонни эшитишни осон деб ўйлаяпсан-ми?
(turonzamin.com)
Advertisement
