Ёхуд МХХ ҳамманинг оғзига талқон сола олмади
Ўзбекистонда ҳар йили пахта терими мавсуми даврида Собиқ СССР давридагидек қўшиб ёзиш ишлари амалга оширилади. Қўшиб ёзишнинг амалга оширилиши Собиқ СССР даврида СССР раҳбарларига билдирилмасдан Ўзбекистонда пахта ҳосили мўл бўлди, режани бажардик дейиш учун керак бўлган.
Бироқ ҳозир мустақил деб айтилаётган Ўзбекистон учун нега керак бўлаётган экан? Бу саволларга жавоб топиш учун кўп йиллар кузатиш ишларини олиб бордик. Қўшиб ёзишни фош қилишга ҳаракат қилдик, бироқ ҳеч қандай натижага эришмадик. Юқори раҳбаргача қўшиб ёзишдан хабардор эканини билдик.
Ўтган 2006 йилда Бухоро вилоятининг Рометан ва Қоракўл сингари Пахта Тозалаш заводи раҳбарлари ўринбосарлари қўшиб ёзиш жинояти устида МХХ томонидан ҳибсга олинди. Эшитганлар қўшиб ёзишни юқоридагилар билмас экан, ана қўшиб ёзаётганларни ҳибсга олдику деган хулосага келдилар. Аммо қўшиб ёзишни амалга ошираётганлар ҳибсга олиндию, Қоракўл туман Пахта тозалаш заводи раҳбари ўринбосарининг ҳибсга олинганидан кейин МХХга берган кўрсатмаси бўйича унга бу топшириқни берган Қоракўл туман ҳокими М Нуъмонов, ҳамда Қоракўл туман Пахта тозалаш заводи раҳбарлари жавобгарликка тортилмади.
Пахта терим мавсумида пул терим мавсумини ҳам бошлаб юборишди. Қўшиб ёзиш эса давом қилаверди. Қоракўл туман ҳокими эса мен Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг одамиман, мени Вазирлар маҳкамасига бир неча маротаба ишга таклиф қилган, деб мақтаниб юришини давом қилаверди.
2007 йилда ҳам Бутун Ўзбекистон бўйлаб қўшиб ёзиш давом қилди. Бизнинг қўшиб ёзиш ишларини аниқлаш учун қизиқаётганимизни кўрган МХХ раҳбарлари Пахта Тозалаш заводининг барча раҳбар ва ходимларининг оғзига талқон солиб чиқишга ҳаракат қилди. Бироқ ҳамманинг ҳам оғзига талқон солиб бўлмас экан. Биз қўшиб ёзишни фош қилдик. Бухоро вилоятининг Рометан, Қоракўл, Бухоро туманларидаги Пахта тозалаш заводи ходимларининг қўшиб ёзишни амалга ошираётган вақтидаги ҳолатларни аудио ва видео касеталарга тушириб олишга муваффақ бўлдик.
Ҳатто Қоракўл туман пахта тозалаш заводи раҳбарларидан бирининг «Бир телечка пахта келтирсанггиз икки телечка қиламиз ва икки баробаргача кўпайтириб ёзиб бериамиз. Биринчи сорт—200 сўм, учинчи сорт – 150 сўм бўлади. Мен бўлмасам тарозида ўҳлим бўлади айтиб қўяман», деяётган овозлари ёзиб олинган. Қўшиб ёзишдаги сортларнинг нархи ҳақида шундан билиб олдик. Ҳар бир пахта килограми сортига қараб келишилган ҳолда қўшиб ёзилар экан.
Нега ҳукумат раҳбарлари қўшиб ёзиш амалга оширилаётганини биладилару, индамайдилар? Нима сабадан қўшиб ёзишни амалга ошираётганларнинг бу ҳолатларни маълум қилмаслиги учун МХХ ходимлари уларнинг оғзига талқон соладилар?
Биз бу саволлларга жавоб топишга ҳаракат қилдик. Бу йўл орқали ҳукумат раҳбарлари халқнинг пулини нақд қилиб ўзлаштириб олишни режалаштирган бўлиб, бундан тушган маблағ юқори раҳбаргача борар экан. Қўшиб ёзишни амалга ошираётган ходимларга эса арзимаган чой пули қолади холос.
МХХ эса қўшиб ёзишнинг амалга оширилаётганининг, халқнинг пули ноқонуний йўл билан нақд қилиб ўзлаштирилаётганининг, пахта терим мавсуми билан бир вақтнинг ўзидан пул терим мавсуми ҳам кетаётганининг ошкор бўлмаслиги учун талқончилик билан шуғулланаётган экан.



