Яна 15 кундан сўнг яъни 19 декабр куни Жанубий Кореяда Президентлик сайлови бўлиб ўтади.Шу кунларда номзодларнинг сайлов олди кураши авжида,уларнинг сони 12 нафар кишини ташкил этади.

Бу номзодлар орасидан уч киши, яъни мухолифатдаги етакчи “Ханнара” партиясидан номзод Ли Мён Бак,ҳукуматпараст Бирлашган янги Демократик партиясидан номзод Чон Дон Ён ва мустақил номзод,собиқ “Ханнара” партияси лидери Ли Хве Чанлар Президентлик курсиси учун асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.

Ли Мён Бак- 66 ёшда,Сеул шаҳрининг собиқ мэри,1941 йил 19 декабрда Япониянинг Осака шаҳрида туғилган,(сайловда ғалаба қозонадиган бўлса бу унинг учун қўшалоқ байрам бўлади,чунки айнан ўша кун туғилган кунини нишонлайди)бир қанча йирик ишлаб чиқариш компанияларда бошқарувчи бўлиб ишлаган,парламентнинг 14 ва 15 чақириқларида депутат бўлган.

Чон Дон Ён-54 ёшда,шу йил кузда ўз-ўзини тарқатиб юборган “Ёллин ури” партиясининг лидери,MBS телерадиокомпаниясида репортер,АҚШдаги мухбири ва янгиликларни олиб борувчи диктор вазифаларида,Миллий хавфсизлик советининг бошлиғи ва миллий бирлашув ишлари бўйича вазир лавозимларида ишлаган,парламентнинг 15 ва 16 чақириқларида депутат бўлган.

Ли Хве Чан-72 ёшда,ҳуқуқшунос,икки муддат мамлакат Олий Судининг раиси,аудит ва текширув бўйича Қўмита раиси лавозимларида ишлаган,1997 ва 2002 йилги Президентлик сайловларида қатнашиб,Ким Дэ Жун ва Но Му Хёндан мағлубиятга учраган.

Энди номзодларнинг сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари ҳақида тўхталадиган бўлсак бу ерда Ўзбекистондагидек сайлов спектаклидан асар ҳам йўқ.Ҳаммаси табиий.Бизда номзод бирор вилоятга борса атрофини шунчалик жонли қўриқчилар ўраб оладики,ундан ҳатто қуш ҳам учиб ўтолмайди.

Бу ерда ундай эмас,номзодлар бир қарасанг бозорларда,метрода,кўчаларда учраган одам билан қўл бериб кўришиб мулоқот қилиб кетаверади,завод ва фабрикаларга бориб ишчи коржомасини кийиб олиб,маълум муддат ишлаб кетаверади,далаларга чиқиб деҳқонлар билан баб-баравар дала ишларини бажаради,гўнг ташийди,кўмир ташийди,деҳқонлар билан бирга овқатланиб кетаверади.

Бу ерда Конституция амал қилади,уни биздагидек истаганча ҳеч ким ўзгартирмайди.Президентлик муддати 5 йил,муддати битган Президент агар осмондаги ойни олиб келган бўлса ҳам кетади,ҳеч қанақа референдум ёки бошқа бирон гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Шу йил ўрталарида ҳозирги Президент Но Му Хён Президентлик муддатини 4 йиллик қилиб,бир шахс икки марта номзодини қўйиш ҳақида конституцияга ўзгартириш киритиш таклифини қўйганда,мухолифатдаги “Ханнара” партияси бу таклифни кескин танқид қилиб чиқди ва шу билан бу мавзу қайта тилга олинмади.Таклиф қўллаб-қувватланган тақдирда ҳам бу ҳозирги Президентга тааллуқли бўлмасди.

Мамлакат оммавий-ахборот воситалари сайлов олди жараёнларини кенг ёритмоқда.Номзодларнинг сиёсий ёки иш фаолиятида бирор нуқсон,камчилик ёки молиявий қаллобликка алоқадор томонлари бўладиган бўлса ўша заҳоти бу хабарни ОАВ оммага ошкор қилади.Бизнинг журналистларимиз сайлов жараёнини ёритиш учун Оқсаройдан махсус кўрсатма олишади,Кореяда эса жойи келганда журналистлар Мовий уйни (Президент қароргоҳи) ҳам аяб ўтиришмайди,истаганча танқид қилади.

Шундай қилиб 19 декабрда Жанубий Кореяда ҳақиқий демократик сайлов бўлса, орадан уч кун ўтиб Ўзбекистонда бош режиссёр томонидан қойилмақом қилиб саҳналаштирилган театр томошасига бутун дунё гувоҳ бўлади.

Қулмурод, Жанубий Корея.

Advertisement

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

Gravatar
WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s