Носир Зокир “Бирлик”ни тарк этдими?
Жалолиддин, Тошкент

Яқинда “Бирлик” сайтида қуйидаги хабарни ўқиган эдим.

”14 Apr 2007 20:00 – “Бирлик” Партияси Наманган ташкилотида янги раис сайланди
Бугун Наманганда “Бирлик” Партияси вилоят ташкилоти Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Ташкилот раҳбари вазифасини вақтинча бажариб турган Носир Зокир раислигидаги мажлисга вилоят туманлари ва Наманган шаҳри вакиллари ҳамда меҳмон сифатида партиянинг Фарғона вилоят ташкиолоти раиси Адҳам Муҳиддин қатнашди. “Бирлик” Партияси раисининг водий ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймон бу мажлисни тайёрлашда иштирок этган бўлса ҳам, оилавий ишлари сабабли бугун Наманганга келолмади.

Мажлиснинг кун тартибида 3 масала бор эди. Булар
- Вилоят ташкилотининг раиси Муҳаммадали Қорабоев қамалгани сабабли унинг ўрнига янги раис сайлаш;
- Вилоят ташкилотидан партия Марказий Кенгашига сайланган аъзолар масаласи;
- Президент сайловига тайёрланиш.

Биринчи масала. Мажлис қатнашчилари Муҳаммадали Қорабоевнинг қамалишини тамомийла сиёсий сабаблардан эканлигини эътироф қилиб, уни озод қилиш учун қонуний йўллар билан курашни давом эттиришга келишдилар, бу ху сусда махсус баёнот қабул қилдилар. Ушбу масала бўйича “Эзгулик”нинг маҳаллий ташкилоти билан биргаликда фаолият кўрсатиладиган бўлди. Ҳозирги оғир шароитда вилоят ташкилотининг фаолиятни бошқариб туриш учун янги раис сайланиши мақсадга мувофиқ деб тан олинди ва Носир Зокир раислик вазифасига сайланди”.

Куни кеча эса қўлимга Носир Зокирнинг “Бирдамлик” раҳбарига йўллаган хатининг нусхаси тушиб қолди. У адашиб менинг ҳам адресимга юборганми ёки атайлаб юборганми билмайман. Мен унга жавоб ёздим, аммо у менга ёзмади. Хат мазмунига кўра, у ва бир гуруҳ сафдошлари “Бирдамлик”ка ўтишган ва фаолиятларини шу ташкилот билан боғлашган. Хатда жуда муҳим ва шахсий маълумотлар бўлгани учун эълон қилмасликни лозим топдим.
Албатта ҳар бир одам ўзи истаган ташкилотга аъзо бўлиши ва ўша ерда фаолият кўрсатиши мумкин. Бу демократияга зид эмас. Лекин Носир Зокир каби бутун эл таниган бир мухолифатчи бу ҳаракатини ва унинг сабабини расман эълон қилиши керак деб ҳисоблайман.

Айниқса, бугун демократиянинг баҳоси 50 доллар деган гап ҳаммаёқда урчиб кетгани, мухолифат ичида сайловолди ўйинлари бошлангани учун ҳам бу масалага унинг ўзи аниқилик киритишини кутамиз.

Advertisement

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

Gravatar
WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s